Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти



Дата22.12.2017
өлшемі445 b.
#50937


Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси


Психологиянинг долзарб масалалари модули МАВЗУ:ШАХС ШАКЛЛАНИШИНИНГ УМУМИЙ ПСИХОЛОГИК ҚОНУНИЯТЛАРИ.



Дарснинг режаси.

  • Дарснинг режаси.

  • ШАХСНИНГ ПСИХИК РИВОЖЛАНИШИ.

  • ШАХСНИНГ ЙЎНАЛГАНЛИГИ.

  • МАКТАБ ЁШИДАГИ ШАХСНИНГ ПСИХИК РИВОЖЛАНИШИ ҚОНУНИЯТЛАРИ.



Ш а х с - ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. Шахсга таалукли бўлган энг муҳим тасниф ҳам унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишликдир.

  • Ш а х с - ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. Шахсга таалукли бўлган энг муҳим тасниф ҳам унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишликдир.



«Индивид» тушунчаси умуман «одам» деган тушунчани тўлдириб, унинг ижтимоий ва биологик мавжудот сифатида мавжудлигини тасдиқлайди.

  • «Индивид» тушунчаси умуман «одам» деган тушунчани тўлдириб, унинг ижтимоий ва биологик мавжудот сифатида мавжудлигини тасдиқлайди.

  • Индивид - инсонга алоқадорлик фактини тасдиқловчи илмий категориядир.



  • «Индивидуаллик» - индивиднинг бошқалардан фарқланадиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги, қайтарилмаслиги.





Шахс фаоллигининг манбаалари. Шахснинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, эътиқодлари ва тилаклари.



Шахснинг эҳтиёжлари: 1. Биологик эҳтиёжлар. 2. Ижтимоий эҳтиёжлар



А.Маслоу бўйича инсон эҳтиёжлари иерархияси

  • Физиологик, органик эҳтиёжлар (очлик, чанқаш,жинсий ва б.)

  • Ҳавфсизлик эҳтиёжи; ҳимояланганини сезиш, ҳаётий омадсизлик ва қўрқувлардан халос бўлиш

  • Тан олиш ва жамоага кераклигини

  • ҳис қилиш

  • Ҳурматга, мувафақиятга эришиш, авторитетга эга бўлиш

  • Билишга интилиш эҳтиёжи

  • Эстетик эҳтиёжлар; баркамоллик, тартиблилик ва гўзалликка интилиш

  • Ўз шахсини ривожлантириш, қобилиятларини кўрсата олиш ва ўзини-ўзи намоён қилишга интилиш



Веналик психотерапевт З. Фрейднинг таъкидлашича, шахс иккита нарсани қила олиши керак; яхши кўриш ва ишлаш. Америкалик психотерапевт Эрик Берн одамларни ўзларини ва атрофдагиларни қабул қилишларига қараб тўрт хил тоифали инсонларга ажратган. 1- тоифа инсонлар ўзларига ҳам атрофдагиларга ҳам ижобий муносабатларда бўлади, очиқ, самимий,ҳайрихохлик, ва ёрдамга шайлик хислатларига эга



2- тоифа инсонлар, салбий баҳога эга, атрофдагиларнинг касбий ва маънавий фазилатларига ,муаммоларни хал эта олиш қобилиятларига паст баҳо беради,ўзини бошқаларга нисбатан ақллироқ деб билади.Атрофдагиларга ўзининг норозилиги ва ғазабини сочиш орқали уларнинг ўзига нисбатан салбий муносабатларига сабаб бўлади.



3 -тоифа инсонларда ўзидан қониқмаслик хисси кучли, ўзини атрофдагилардан кам кўради, бошқаларни ўзидан юқори кўради. Австриялик психотерапевт Альфред Адлернинг фикрича,шахсни шакллантирувчи кучлардан бири бу унинг болалаигида бошидан кечирган тўлақонли эмаслик ва ёрдамга муҳтожлик хиссидир. Бундайлар ўзларидаги ички ўз ўзига ишонмаслик хисси туфайли ташаббусни қўлга олмайдилар, стресс холатларни қийинчилик билан кечирадилар



4- тоифа инсонлар ўзига ҳам атрофдагиларга ҳам салбий муносабатда бўлади, улар ҳаётдан завқ олишни билмайди. Хаётий қувватнинг етарли эмаслиги, ўзига ишончнинг йўқлиги ва атрофидагиларга нисбатан яхши тилакларниг йўқлиги уларни ўзларидан ва атрофдагилардан ажралиб қолишларига сабаб бўлади.Бу тоифа инсонлар шахс сифатида юксала олмайдилар.



Юқоридаги тоифаларнинг юзага келишида боланинг онаси билан ўзаро муносабатларига боғлиқ. Агар она фарзандига керакли ғамҳўрликни кўрсатса, эътиборли бўлса, бола онгсиз равишда ўзига нисбатан “ керакли одамман” деб қарашни ўрганади.



Онасининг яхши муносабати орқали болада атрофдагиларга нисбатан ижобий муносабат шаклланади. Агар аксинча бўлиб, ота-она фарзандини қўллаб қувватламаса, ғамхўрлик кўрсатмаса, қўрқитиб катта қилса, болада салбий муносабат юзага келади



Юқоридаги тўрт тоифадан ташқари ҳар бир инсонда учта образли шахсни кўриш мумкин. Ота -она --- Катта --- Бола образли шахс. Атрофдагилар билан самарали мулоқот ўрнатишда уларнинг ички шахсий позициясини фарқлаш, уни хулқ атворини, юз ифодасини, жестларини, гапларининг интонацияларини тушуниш мухим фактор хисобланади. М:Зерикарли мажлисда: Ота-она: Бу мажлислар вақтни олади,лекин уларда қатнашишим шарт. Катта одам: Бу муаммоларни хал қилишни бошқача йўлини топиш керак. Бола: Мажлис ўрнига бирорта ўтириш бўлсайди.



М: Замонавий модага муносабат: Ота –она: Мода деб нима балоларни кийиб олишади булар. Катта одам: Модельерлар ажойиб нарсаларни ўйлаб топишади-я. Бола: Менда хам шунақаси бўлишини роса хоҳлайман. М: Раҳбариятнинг хисобот топшириш талабига муносабат: Ота она:Рахбаримиз биз ёш боладай билган нарсаларимизни хам эслатиб туради. Катта одам: Баъзи маълумотларни текшириб қўйишим керак. Бола: Хисоботлар жонимга тегди!



Инсон ўзида Катта одам шахсини таркиб топтирса,1-тоифа гуруҳига тааллуқли принципларни мустаҳкамласа, буни замирида ўзига ва атрофдагиларга нисбатан шартсиз мухаббат ётади. Эрих Фромм ёзганидек;”Бериш- бу қудратнинг юқори кўринишидир. Бериш орқали мен ўз кучимни, бойлигимни ва қобилиятларимни намоён қиламан. Бундай намоён қилиш менга қувонч бағишлайди, мени тўлдиради, шунинг учун бахтлиман. Бериш бу айрилиш эмас, балки шахс бўлиб етишганим белгисидир”



Қадимги юнон файласуфи Фалеснинг фикрлари.

  • Барчадан нима гўзалроқ?

  • Дунё,зеро у худонинг ижодидир.

  • Барчадан нима тезроқ?

  • Барчадан тезроқ бу ақл. У ҳамма ерни кезади.

  • Барчадан донороқ нима?

  • Вақт,зеро, угина ҳамма нарсанинг сирини очади.

  • Барча учун энг умумий нарса нима?



  • Умид,зеро,кимда хеч нарса бўлмаганда ҳам ,у бор.

  • Барчадан нима кучлироқ?

  • Зарурият,зеро,у хамманинг устидан ҳукмронлик қилади.

  • Нима қийин?

  • Ўзликни англамоқ.

  • Нима енгил?

  • Бошқаларга маслаҳат бериш.

  • Ким бахтли?

  • Танаси соғлом, кўнглига хотиржамлик ато этилган ва ўз қобилиятини ривожлантираётган киши.

  • ФАЛЕС.







Достарыңызбен бөлісу:




©stom.tilimen.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет