Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази тошкент давлат педагогика университети



Pdf көрінісі
бет1/14
Дата14.10.2018
өлшемі5.3 Kb.
#87639
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14


 
ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА 
ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ  
БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ 
ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ 
 
Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси  
(Биология) йўналиши
 
 

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ 
ТАРАҚҚИЁТ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА 
ИННОВАЦИЯЛАРИ

 
модули бўйича 
 
Ў Қ У В –У С Л У Б И Й  М А Ж М У А 
 
 
Тошкент - 2016
 
 
 


 
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа 
ва дастур асосида тайёрланди. 
 
 
 
 
 
 
Тузувчи:         
 
Низомий номли ТДПУ, п.ф.д., доц. Ж.О. Толипова, 
ЎзРФА катта илмий ходими А.Абдураимов  
 
 
 
 
 
       Тақризчи:
                           
Гейделберг  педагогика  университети    (Германия),      
профессор.  Hans-Werner Huneke. 
 
 
 
 
 
 
Ўқув -услубий мажмуа  ТДПУ  Кенгашининг 2016  йил 29 августдаги  
1/3.8- сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.


 
 
 
МУНДАРИЖА 
 
 
I. ИШЧИ ДАСТУР ................................................................................ 4
 
II. 
МОДУЛНИ 
ЎҚИТИШДА 
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН 
ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ. ......................................... 15 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР ....................................................... 26
 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ........................... 177 
V. КЕЙСЛАР БАНКИ ...................................................................... 207 
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ .................................... 221 
VII. ГЛОССАРИЙ ............................................................................. 223 
VIII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ..................................................... 230 
 


 
I. ИШЧИ ДАСТУР
 
Кириш 
Ўзбекистон  Республикаси  олий  таълим  тизимини  мазмунан  янгилаш, 
ахборотлар  глобаллашган  бир  даврда  мазкур  таълим  тизимида  педагогик 
фаолият  юритаётган  профессор-ўқитувчиларнинг  таълим-тарбия  жараёнини 
ташкил 
этишни 
модернизациялаш, 
мазкур 
жараёнга 
инновацион 
технологияларни  қўллашга  оид  методик  билим,  кўникма  ва  малакаларини 
янгилаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади. 
Олий таълим муассасаларида педагогик фаолият юритаётган профессор- 
ўқитувчиларнинг таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни модернизациялаш, 
мақсадга мувофиқ  ташкил этишга замин тайёрлайдиган ўқув-методик мажмуа, 
электрон дарсликлар, ностандарт адаптив тестлар банки, ўқув курслари бўйича 
силабус  яратиш  орқали  талабаларнинг  билиш  фаолиятини  фаоллаштириш, 
таълим  самарадорлигига  эришиш  учун  зарур  бўлган    методик  билим,  кўникма 
ва  малакаларини  ривожлантириш  ва  янгилаш,  уларни  давлат  талаблари  ва 
жаҳон таълим стандартлари даражасига кўтариш ислоҳотлар даврининг асосий 
масалаларидан бири ҳисобланади.   
Дастур 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2015 
йил   
12  июндаги  “Олий  таълим  муассасаларининг  раҳбар  ва  педагог  кадрларини 
қайта  тайёрлаш  ва  малакасини  ошириш  тизимини  янада  такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор йўналишлар 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида 
қайта 
тайёрлаш 
ва 
малака 
ошириш 
жараёнларининг 
мазмунини 
такомиллаштириш  ҳамда  олий  таълим  муассасалари  педагог  кадрларининг 
касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.  
Юқоридаги вазифаларни эътиборга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар 
таълим-тарбия  жараёнида  таълим  мазмунига  боғлиқ  инновацион  таълим 
технологияларини танлаш, машғулотлар ишланмаси ва технологик ҳариталарни 
лойиҳалаш,  уларда  белгиланган  ўқув  мақсадларни  амалда  қўллай  олиши, 


 
талабаларнинг  ёш,  психологик  ва  эргономик  хусусиятларига  асосан  талаба 
шахсига йўналтирилган таълимни ташкил эта олиши лозим. 
Биологик  фанлар  бўйича  қўлга  киритилган  инновациялардан 
фойдаланиш  орқали  маъруза  ва  лаборатория  машғулотларида  талабаларнинг 
ижодий  ва  мустақил  фикрлаш,  креативлигини    орттириш  дастурнинг  асосий 
мақсадини белгилаб беради. 
Модулнинг
 мақсади ва вазифалари 
Профессор-ўқитувчиларнинг  илмий-назарий  тайёргарлиги,  педагогик 
касбий  билим  ва  кўникмаларини  замон  талаблари  асосида  чуқурлаштириш, 
янгилаш  ва  таълим-тарбия  жараёнида  инновацион  технологиялардан 
фойдаланиш  имконини  берадиган  замонавий  билим  ва  кўникмаларни  таркиб 
топтириш; 
Модулнинг вазифалари: 

 
 Биологик  фанларнинг  соҳаларида  қўлга  киритилган  ютуқлар 
асосида  профессор-ўқитувчиларнинг  илмий-назарий,  педагогик  касбий  билим 
ва кўникмаларини замон талаблари асосида чуқурлаштириш ва янгилаш; 

 
олий  таълим  муассасаси  профессор-ўқитувчиларининг  илмий-
назарий,  педагогик-психологик,  илмий-методик  тайёргарлиги  даражасини 
орттириш; 

 
профессор-ўқитувчиларда 
биологияни 
ўқитишда 
замонавий 
ёндошувларни амалга ошириш учун илмий кашфиётлар, фан инновацияларидан 
хабардор қилиш, зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш
;
 

 
таълим-тарбия 
жараёнида 
биологик 
фан 
янгиликларидан 
фойдаланиш  учун  зарур  бўлган  билим,  кўникма,  малака  ва  компетенция 
(лаёқат)ни таркиб топтириш; 

 
биология 
фани 
янгиликларидан 
фойдаланиш, 
ўқитишни 
такомиллаштириш ва самарадорлигини орттириш йўллари билан таништириш; 
 
 


 
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва 
компетенцияларига қўйиладиган талаблар 
“Биология  фанларининг  тараққиёт  тенденциялари  ва  инновациялари” 
курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида: 
Тингловчи: 

 
Ўзбекистон  ва  ҳорижий  мамлакатларда  биология  фани  соҳаларида 
қўлга киритилган ютуқлар, биологияни ўқитишда қўлланиладиган ёндошувлар, 
тенденцияларни; 

 
олий  таълим  тизимида  биологияни ўқитишда  қўйиладиган  ҳозирги 
замон талабларини; 

 
биология  фани  соҳалари  бўйича  қўлга  киритилган  ютуқлар  ва 
инновациялар  асосида  биологик  таълим  мазмунини  бойитиш,  мазкур 
инновациялардан  фойдаланиш  учун  ўқитиш    воситалари,  методлари  ва 
шаклларининг  узвийлиги,  биологик  таълимнинг  узвийлиги  ва  изчиллигини 
таъминлаш муаммолари ҳақида билимларга эга бўлиши лозим; 
Тингловчи: 

 
Биологик  фан  соҳаларида  қўлга  киритилган  ютуқлар  ва 
инновациялар  асосида  ахборотларни  қайта  ишлаш,  умумлаштириш  ва 
талабалар онгига етказиш йўлларини; 

 
педагогика  олий  таълим  муассасаларида  биологияни  ўқитиш 
олдидаги долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари; 

 
биология  ўқитувчисининг  илмий  -  назарий  тайёргарлигининг 
таркибий қисмлари; 

 
замонавий  биология  машғулотларига  қўйиладиган  талаблар,  
биологиядан ташкил этиладиган маърузаларнинг типлари ва турлари; 

 
биологияни  ўқитишга  тизимли  ёндошув,  машғулотлар  ва 
аудиториядан  ташқари  машғулотларни  ташкил  этиш  ва  ўтказиш  йўлларини 
йўллари бўйича кўникма ва малакаларини эгаллаши зарур. 
Тингловчи: 


 

 
 педагогика  олий  таълим  муассасаларида  биологиядан  ташкил 
этиладиган  маъруза,  амалий  ва  семинар  машғулотларида  биологик  фанларда 
қўлга  киритилган  инновациялар  асосида  талабаларнинг  билиш  фаолиятини 
ташкил этиш ва бошқариш; 

 
талабаларнинг  мустақил  ишлари  ва  таълимини  ташкил  этиш, 
уларни илмий-тадқиқотларга йўналтириш; 
-
 
биологик 
фанларни 
ўқитишда 
замонавий 
инновацион 
технологияларидан  уйғунлаштирилган  ҳолда  фойдаланиш  компетенцияларни 
эгаллаши лозим. 
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
“Биология  фанларининг  тараққиёт  тенденциялари  ва  инновациялари” 
курси маъруза ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. 
Курсни  ўқитиш  жараёнида  таълимнинг  замонавий  методлари,  педагогик 
технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда 
тутилган: 
-
 
маъруза  дарсларида  замонавий  компьютер  технологиялари  ёрдамида 
презентацион ва электрон-дидактик технологиялардан; 
-
 
ўтказиладиган  амалий  машғулотларда  техник  воситалардан,  экспресс-
сўровлар,  тест  сўровлари,  ақлий  ҳужум,  гуруҳли  фикрлаш,  кичик  гуруҳлар 
билан  ишлаш,  коллоквиум  ўтказиш,  ва  бошқа  интерактив  таълим  усулларини 
қўллаш назарда тутилади. 
Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва 
узвийлиги 
 
“Биология  фанларининг  тараққиёт  тенденциялари  ва  инновациялари” 
модули  мазмуни  ўқув  режадаги  “Олий таълимда  биология  фанларини  ўқитиш 
методикаси” модули ва “Педагогик квалиметрия” ўқув модуллари билан узвий 
боғланган  ҳолда  педагогларнинг  педагогик  фаолиятини  лойиҳалаштириш  ва 
режалаштириш  фаолиятини  яратиш  бўйича  касбий  педагогик  тайёргарлик 
даражасини оширишга хизмат қилади. 
 


 
Модулнинг олий таълимдаги ўрни 
Модулни  ўзлаштириш  орқали  тингловчилар  педагогик  фаолиятини 
лойиҳалаштириш  ва  режалаштириш  фаолиятини  яратишни  ўрганиш,  амалда 
қўллаш ва баҳолашга доир касбий компетентликка эга бўладилар. 
Модул  бўйича соатлар тақсимоти 
Т/р 
Мавзу 
У
м
ум
и
й
 с
оат
  
Ж
ам
и
 ау
ди
тор
и
я 
 
соат
и
 
Наз
ар
и
й
 
Ам
ал
и
й
 
М
ус
тақ
и
л
 т
аъ
л
и
м
 

Классик  биология  соҳаларининг 
ривожланиш 
босқичлари. 
Биология  фанининг  тараққиёт 
йўналишлари 
 

 

 
 

Биологик 
фанларнинг 
янги 
авлоди  бўлган  фан  соҳаларига 
татбиқ  этилган  инновациялар. 
Фанларнинг  назарий  ва  амалий 
истиқболлари,  атроф  муҳитни 
ҳимоя 
қилишда 
трансдисциплинар 
фан 
инновациялари. 
 
 
 
 

 

 
 

Биология 
фанининг 
дифференцияси  ва  интеграцияси 
туфайли  вужудга  келган  янги 
фанлар 
 

 

 
 

Биофизика 
ва 
биокимё 
фанларининг 
тараққиёт 
йўналишлари ва инновациялари  

 

 
 

Ҳужайра 
биологиясининг 
тараққиёт 
йўналишлари 
ва 
инновациялари 
 

 

 
 

Биотехнология  фани,  фаннинг 
янгиликлари ва инновациялари 

 

 
 

Ҳужайра  ва  ген  инженерлиги 
 
 

 



 
фани  ва  ушбу  фанларнинг 
истиқболлари 

 

Ирсий касалликлар диагностика-
си 
ва 
ген 
терапиясининг 
тарақиёт 
йўналишлари 
ва 
инновациялари 
 

 

 
 

Биология  фани  ривожланиши  ва 
кашфиётлар 

 
 

 
10  Биологиянинг 
бошқа  фанлар 
билан  интеграцияси  туфайли 
ҳосил  бўлган  фанлар  ва  ушбу 
фанларнинг кашфиётлари 

 
 

 
11   Тиббиёт 
генетикасининг 
тараққиёт 
йўналишлари 
ва 
инновациялари 

 
 

 
12  Гени ўзгартирилган организмлар 
(ГМО) 

 
 

 
13  Экологик 
муаммолар 
ва 
уларнинг биологик ечимлари 

 
 

 
14  Биоинформатика 
фанининг 
инновациялари 

 
 

 
15  Молекуляр  биологияда  фани. 
Ген ва оқсил мутациялари 

 
 

 
16  Биология 
фанининг 
амалий 
муаммолари 

 
 

 
17  Плазмидани 
рестрикцион 
ферментлар  ёрдамида  ишлов 
бериш  ва  керакли  бўлагини 
ажратиб олиш 

 
 


18  Энергия 
сарфидан  масалалар 
ечиш 

 
 

 
19  Ирсий  касалликлар,  уларнинг 
келиб  чиқиш  сабаблари  ва 
диагностикаси 

 
 

 
20  Бионика 
фани 
ва 
унинг 
ютуқлари 

 
 

 
Жами 
44 
40 
16 
24 

 
 

10 
 
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 
1- мавзу: Классик биология соҳаларининг ривожланиш босқичлари. 
Биология фанининг тараққиёт йўналишлари. 
“Олий  таълимда  биология  фанларини  ўқитиш  методикаси”  модулининг 
мақсади ва вазифалари. 
Ўзбекистон  Республикасининг  “Таълим  тўғрисида”ги  Қонуни  ва  Кадрлар 
тайёрлаш  миллий  дастури  талаблари  асосида  олий  таълим  муассасаларида 
биологияни  ўқитишни  ташкил  этишда  янгича  ёндошувларнинг  мазмун-
моҳияти.  
Биологияни  классик  пайдо  бўлиши  ва  ривожланиши,  ривожланиш 
босқичлари,  тараққиёт  йўналишлари.  Тараққиёт  босқичларида  қилинган 
кашфиётлар ва уларнинг моҳияти.  
2-мавзу: Биологик фанларнинг янги авлоди бўлган фан соҳаларига татбиқ 
этилган инновациялар.
 
Фанларнинг назарий ва амалий истиқболлари, 
атроф муҳитни ҳимоя қилишда трансдисциплинар фан инновациялари. 
 
Биологияда  пайдо  бўлган  фан  тармоқлари  ва  уларни  фан  сифатида 
ривожланиши,  истиқболлари,  ушбу  фанларда  қилинган  кашфиётлар. 
Одамларнинг  ва  атороф  муҳитга  муносабатларини,  антропогенез  таъсирларни 
ва уларнинг оқибатлари ҳақида мулоҳазалар юритилади. 
3-мавзу: Биология фанининг дифференцияси ва интеграцияси туфайли 
вужудга келган фан тармоқлари. 
 
Биология фанининг дифференцияси ва интеграция туфайли пайдо бўлган 
янги  фанлар  тўғрисида  ва  ушбу  фанларда  эришилган  йирик  кашфиётлар. 
Фундаментал  фанларнинг  кашфиётлари  ва  уларнинг    биологик    кашфиётларга 
кўрсатган таъсири. 
4-мавзу:Биофизика ва биокимё фанларининг тараққиёт йўналишлари ва 
инновациялари. 
Биофизика  ва  биокимё  фанларининг  пайдо  бўлиши,  ривожланиши  ва 
ушбу  фанлардаги  эришилган  ютуқлар.  Ушбу  фанларнинг  имкониятларининг 
кенгайиши ва инновациялари.  

11 
 
5-мавзу: Ҳужайра биологиясининг тараққиёт йўналишлари ва 
инновациялари. 
Ҳужайра  биологиясининг  тараққиёт  йўналиши  ва  инновациялари.  Фан 
соҳасида  қилинган  кашфиётлар.  Жаҳон  ва  Ўзбекистонлик  биолог  олимлари 
томонидан очилган кашфиётлар.  
6-мавзу:Биотехнология фани, фаннинг янгиликлари ва инновациялари. 
Биотехнология  фанининг  пайдо  бўлиши  ва  ривожланиши,  фаннинг 
истиқболлари ва қилинаётган кашфиётлар. Фаннинг истиқболлари  ва юртимиз 
олимлари томонидан бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари.  
7-мавзу: Ҳужайра ва ген инженерлиги фанининг истиқболлари. 
Ҳужайра  ва  ген  инженерлиги  фанининг  пайдо  бўлиши  ва  ривожланиши, 
фаннинг  истиқболлари  ва  қилинаётган  кашфиётлари  ва  аҳамияти  тўғрисида 
тўхталади.  Фаннинг  истиқболллари  ва  юртимиз  олимлари  томонидан 
бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари тўғрисида маълумотлар берилади.  
8-мавзу:Ирсий касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва 
диагностикаси. 
Ирсий  касалликлар  ва  уларнинг  келиб  чиқиш  сабаблари,  ирсий 
касалликларни  диагностикаси  ва  даволаш  бўйича  қилинаётган  илмий 
янгиликлар.  Молекуляр  биология  фани  ва  унинг  истиқболлари.  Молекуляр 
биология  фани  тўғрисида  ва  фаннинг  янгиликлари  ва  унинг  истиқболлари.  Бу 
соҳада Ўзбекистонда олиб борилаётган илмий изланишлар.  
 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ  
1-амалий машғулот: 
Биология фани ривожланиши ва кашфиётлар
 
Биология  фанида  энг  йирик  кашфиётлар  ва  уларни  яратган  олимлар, 
тадқиқотда фойдаланилган методлар.  
 
 
 

12 
 
2-амалий машғулот: 
Биологиянинг бошқа фанлар билан интеграцияси туфайли ҳосил бўлган 
фанлар ва ушбу фанларнинг кашфиётлари. 
 
Биология  фанининг  бошқа  фанлар  билан  интеграцияси  туфайли  пайдо 
бўлган янги фанлар ва ушбу фанларнинг методикалари, кашфиётлари.  
3-амалий машғулот: 
Тиббиёт генетикасининг тараққиёт йўналишлари ва инновациялари. 
Тиббиёт  генетикаси,  ушбу  фаннинг  пайдо  бўлиши  ва  ривожланиши, 
истиқболлари  ҳақида ёритилади. Соҳада қилинаётган кашфиётлар  ва  уларнинг 
аҳамияти. 
4-амалий машғулот: 
Гени ўзгартирилган организмлар (ГМО). 
Гени  ўзгартирилган  организмлар  тўғрисида  маълумотлар  ва  уларни 
аҳамияти.  ГМО  аниқлаш  технологиялари  ва  Ўзбекистонда  ушбу  соҳада  олиб 
борилаётган ишлар.  
 
5-амалий машғулот: 
Экологик муаммолар ва уларнинг биологик ечимлари. 
Ҳозирги  кундаги  экологик  муаммолар  ва  улар  таъсирида  юзага 
келадиган экологик танглик. Экологик муаммоларнии биологик ечимлари.  
6-амалий машғулот: 
Биоинформатика фанининг инновациялари. 
Биоинформатика  фани  ва  унинг  имкониятлари,  ушбу  фан  ёрдамида 
қилинаётган кашфиётлар. Биоинформатик дастурлар.  
7-амалий машғулот: 
Молекуляр биологияда фани. Ген ва оқсил мутациялари. 
Молекуляр  биология  фанининг  амалий  масалаллари  ва  янгиликлари,  ген 
ва оқсил мутациялари.  
 
 

13 
 
8-амалий машғулот: 
Биология фанининг амалий муаммолари. 
Биология фани соҳаларидаги амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари. 
 
9-амалий машғулот: 
Плазмидани рестрикцион ферментлар ёрдамида ишлов бериш ва керакли 
бўлагини ажратиб олиш. 
Ген  инженерлиги  соҳасида  плазмида  ва  уларни  рестрикцион  энзимлар 
билан ишлов бериш. 
10-амалий машғулот: 
Энергия сарфидан масалалар ечиш. 
Одамда  энергия  сарфини  ва  моддалар  алмашинувида  йўқотилган 
энергияни тўлдириш масалалари.  
11-амалий машғулот: 
Ирсий касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва диагностикаси. 
Ирсий  касаллликлар  ва  уларни  келиб  чиқиш  сабаблари,  қариндошлар 
ўртасидаги  ва  ёш  турмуш  қуриш  оқибатлари.  Ҳомила  ривожига  наркотик, 
алькогол, кимёвий ва физикавий омилларнинг таъсири.  
12-амалий машғулот: 
Бионика фани ва унинг ютуқлари. 
Бионика  фанининг  пайдо  бўлиши  ва  унинг  истиқболлари.  Фан  кашфиётлари. 
Бионика фанида эришилган ютуқлар ва фан келажаги. 
 
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ 
 
Мазкур 
модул 
бўйича 
қуйидаги 
ўқитиш 
шаклларидан 
фойдаланилади: 
-
 
Маърузалар, 
амалий 
машғулотлар 
(маълумотлар 
ва 
технологияларни  англаб  олиш,  ақлий  қизиқишни  ривожлантириш,  назарий 
билимларни мустаҳкамлаш); 

14 
 
-
 
Давра  суҳбатлари  (кўрилаётган  лойиҳа  ечимлари  бўйича  таклиф 
бериш  қобилиятини  ошириш,  эшитиш,  идрок  қилиш  ва  мантиқий  хулосалар 
чиқариш); 
-
 
Баҳс  ва  мунозаралар  (лойиҳалар  ечими  бўйича  далиллар  ва  асосли 
аргументларни  тақдим  қилиш,  эшитиш  ва  муаммолар  ечимини  топиш 
қобилиятини ривожлантириш). 



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет