Онкология кафедраси



бет1/7
Дата24.12.2016
өлшемі1.38 Mb.
#350
  1   2   3   4   5   6   7



Онкология кафедраси

www.medped.ucoz.ru

ОНКОЛОГИЯ

фанидан маърузалар тўплами



Мундарижа

Онкология фани ва умумий тушунча

3

Онкологик беморларда учрайдиган симптомлар ва синдромлар

6

Гепатомегалия синдроми.

7

Сариклик синдроми

7

Безгак синдроми

8

Ёмон сифатли усмалар этиологияси, патогенези, таснифи ва профилактикасининг замонавий аспектлари

10


Даволаб булмайдиган беморларга паллиатив ердам курсатиш

14

Кизилунгач саратони

16

Буйрак раки

19

Упка раки

25

Лимфогранулёматоз ( хожкин касаллиги ).

38

Меъда саратони

43

Сут бези раки

48

ОНКОЛОГИЯ ФАНИ ВА УМУМИЙ ТУШУНЧА.

Усма касалликларини аниклаш, даволаш ва олдини олишни урганадиган тиббиёт фани ва амалиёти онкология дейилади. Oncos – усма, logos – урганиш. Бундан тшкари cancer – саратон тушунчаси хам бор. Лекин агар аник булсак, саратонга келиб чикиши номаълум булган усмалар киради. Бу билан бирга саркома номи кенг таркалган ( sarcos – усма булган – ок балик гуштига ухшаш ). Кадим замонлардан бери инсон, усимлик ва хайвонлар ёмон сифатли усмалар билан касал булгани аникланган. Бу археологик казилмаларда исботланган.

Усма – бу янги хосил булган тукима, неоплазма, бластомаа ва яна бир неча синонимлар мавжуд. Бу хужайра тукима реакциясининг узига хос тури блиб, унинг асосида у ёки бу тукима хужайрасининг бошкариб булмайдиган ва тартибсиз купайиши ётади. Баъзи динозаврлар ( 65 млн йил аввал ), австралопитеклар ( 1 млн аввал ), кадимги мисрликларнинг ( 5 минг йил аввал ) казилмалари усма билан касалланганлиги топилди. Бундан 2500- йилда эрамиздан аввалги Имхотеп сут бези саратонини аник тасвирлайди. Хитойда эрамиздан аввалги XVII асрда саратон “ Ай” номи билан юритилган. Хинд трактатлари – Аюр - Ведаларда усмаларнинг факат тасвири эмас, балки уларнинг яхши ва ёмон сифатлиги хам курсатилган. Шунинг билан усмани кесиш ёки асосида мишьяк булган малхам суртиш тавсия этилган. Куйидаги олимлар: Гиппократ ( эрамиздан аввалги V аср ), Абу – Али ибн Сино ( II аср ), Р. Вирхов ( 1863 йил ), М. А. Новинский ( 1877 йил ), Н. Н. Петров ( 1910 ), Д. М. Абдурасулов

( 1958 – 1978 йиллар ) кабилар онкологияга тарихий ва замонавий даврларда уз хиссаларини кушганлар. Гиппократ факат саратон, саркома терминларини киритиб колмай, балки кейинчалик врачлар учун йул – йурик булган усмаларнинг даволаш принципларини хам ёзиб колдирган. У факат врач хамма керакли булган нарсаларни даволашда куллаши керак эмас, балки бемор ва атрофдагилар хам врач фаолиятига ёрдам бериши керак деган. Абу Али ибн Сино жахон илм – фани тараккиётига улкан хисса кушган. “ Тиб конунлари” асарини ёзган. У усмани саратон деб саратон ( кискичбака ) каби уз улжасига ёпишиб олгани учун ёки унинг шакли куп холларда думалок, ранги ва ундан чикувчи тармоклар – саратон оёкчаларига ухшагани учун номланган деб ёзган. Р. Вирхов хужайра патологияси теориясини ёзган. Унинг гипотезаси буйича тукималардаги ёмон сифатли усмаларга физик ва химик таъсирлар курсатиб, купгина врачлар профилактика чоралари ишлаб чикканлар.

М.А. новинский жахонда биринчи булиб ёмон сифатли усмаларни эмлаш мумкинлигини курсатди.

Н.А. Петров бошка шифокорлар учун ён китоб булиб колган « Усмалар хакида умумий кулланма » монографиясини ёзди. У Ленинградда 1926- йилда онкология институтини яратди.

Д.М. Абдурасулов 1958- йилда Узбекистонда онкология институтини яратди ва 20 йил бу институтни бошкарди, куп томли

« Бирламчи куп усмалар » асарини яратди.

Замонавий онкология – бу 14.00.14. онкология шифри буйича алохида тиббий ихтисослик булиб, яъни тиббиётнинг мустакил булимидир.

Унинг асосида купчилик касалликлардаги локал эмас, балки узининг махсус терминологияси булган муаммоли принцип ётади. Куп мамлакатларда онкология мустакил илмий – амалий ихтисосликка булинмаган. Лекин уларда бари бир онкология институтлари ва марказлари, саратонга карши Халкаро иттифок, ЖССТ нинг онкология булими, Саратонни Ургариш буйича Халкаро Агентлик мавжуд. Онкологик хизмат давлат хииояси остидадир. Умумий бошкрувни ССВ нинг уз булими оркали олиб боради.

Бевосита онкологик саволлар билан онкологик институтлар, диспансерлар ( шахар, вилоят ), онкокабинетлар шугулланади.

Онкологик институт – бу онкологиянинг илмий – теоритик муаммоларини ва профилактика саволларини, илк диагностика ва ёмон сифатли усмаларни даволашни урганадиган илмий – теоритик муассаса. У уз кул остидаги диспансерларни устидан организацион – методик назорат килиши керак.

Онкологик диспансер – онкологик хизматнинг асосий тугуни хисобланади. У ахолига мустакил поликлиник ва стационар хизмат, даволаш – профилактик муассасаларига даволаш – профилактик кулланмалар беради ва бутун жойларга онкологик муаммоларни хал килади ва урта медицина ходимларини малакасини оширади. Хар йили янги комплекс ишлар олиб борилади ва диагностик муаммоларни анализ килиш, профилактик курикларни назорат килади, жойлардаги беморларни мухокама килади ва улар устидан диспансер курикни назорат килади, санитар – окартув ишлари олиб боради. Узбекистонда 14 вилоят, 3 шахар диспансери ишлаб турибди.

Онкологик кабинет – поликлиникада жойлашади, марказий вазифаси – онкологик баморларни хисобга олиш ва диспансер кузатув олиб бориш, шунингдек, рак олди касаллигини руйхатга олишни ва даволашни, шунингдек, профилактик, диагностик, санатар – окартув ишларини , шу билан бирга хисоб карталари, ташхис ва даволаш ишларини уз назоратига олади. Тиббий беморнинг амбулатор картаси « Форма № 25 » оркали хисобга олиб, биринчи марта хавфли усма аникланганлиги хакида билдиришнома « Форма № 90 » тулдирилади. Диспансер куригидаги назорат картаси « Форма 30 б » га куриклар вакти стационарда даволаш вакти ва бошкалар ёзилади. Хар бир биринчи бор хисобга олинган онкологик бемор 1945- йилдан хисобга олишни бошланди. Хар бир врач у ёки бу хавфли усма билан илк марта ташхис куйилгани хакидаги Форма № 90\у тулдиради ва 3 кун ичида турар жой диспансери га назорат учун жунатилади. Унинг асосида беморга Форма № 30\у янги диспансер хисобига олиш хужжати тулдирилади. Ундан ташкари Форма № 7, яъни йиллик хисобот тулдирилади. Хисобга клиник гурухга асосланган холда: Iа – онкокасаллик тахмини билан, Iб – рак олди касаллиги билан, II – хавфли усма билан, III - усма касаллигидан халос булган соглом одамлар, IV – усмани охирги боскичидаги беморлар факат симптоматик терапия учун олинади. Бунда Форма 27 – 2\у – хавфли усманинг охирги боскичидаги бемор хакида протокол тулдирилади.

Бизнинг мамалакатимизда онкологик хизматнинг асосий вазифаларидан бири – кадрларни доимий тайёрлашдир. Хар бир тибббиёт институтини тамомлаган врач онкологик касаллик профилактикаси, ташхис ва даволаш режаси билан таниш булиши керак. Шунинг учун онкология ривожининг асосий омилларидан бири тиббиёт институтларида онкология кафедраларини тузилиши булди 1974 йил, СССР. Бу талабларга онкология мустакил илм ва амалий фан сифатида таништирд ва усма касаллигини диагностика ва даволаш жараёнини янгилаштирилди.

Эпидемиология – бу фан касалликнинг келиб чикиши сабаблари ва улим жараёнини, усмани таркоклик даражаси, бунда ижтимоий – экологик , популяцион – генетик, климато – географик ва бошка факторлар таъсирини урганади. Бунда 2 жараён: 1 – дискриптик ( ёзилиш ) ва 2 – аналитик жараён аникланади. Статистик “ ёзилиш ” эпидемиологияда касалликнинг ахволи ва динамикаси, улим курсаткичларини урганади. Бу натижалар онкологик хизмат, ракка карши кураш ишлари натижаларини курсатади. Аналитик эпидемиология статистик эпидемиологиянинг натижаларини тахлил килиб, хавфли усма келиб чикиш сабабларини урганади. Математик ишлаб чикишлар натижасида популяцион вазифалар тахлил килинади ва турли гипотезаларнинг у ёки бу факторларга богликлигини кузатилади.

Этиология – бу хавфли усма келиб чикиш сабабларини урганувчи кисми булиб, у нормал хужайранинг рак хужайрасига утишига сабаб булган холларни урганади. Шун таъкидлаш керакки, рак хужйраси нормал хужайрага канцероген факторларнинг таъсири натижасида юзага келади. Улардан 80-85% и – экзоген ва 15-20% и – эндоген факторлардир. Лекин хаммаси унчалак осон эмас. Шунинг учун ракнинг келиб чикиши куп этиологиялидир. Экзоген факторлар: химик, физик ва биологик факторларга булинади. Химик: 18 аср охирларида инглиз врачи Потт биринчи марта мури тозаловчиларда касб касаллиги сифатида мояк териси ракини ёзди. Кейинчалик экспериментал холда куён терисига тошкумир смоласини суртиш йули билан тери раки юзага келтирилди. Бунда канцероген модда сифатида 3,4- бензпирен ажратиб олинди. Хозирги кунда хам атроф – мухитда бензпирен кенг таркалган, бу катта корхоналар, автомобиллар, ТЭЦ ва бошкалар фаолиятининг махсулидир. Бунда бензпирен факат тери ракинигина келтириб чикармай, балки бошка куп аъзоларнинг, хатто меъда, сийдик пуфаги ва бошко органлар ракига олиб келади. Шу билан бирга баъзи дорилар хам ракни келтириб чикаради хамда мъда – ичак йулида баъзи нитробогланмалар синтези аникланган. Физик: биринчимарта рентген нурларининг таъсири 1902- йилда Фрибен ёзган. У кафтини нурдан химоя килмаган рентгенологда кафт териси ракини кайд килди. Кейинчалак рентген нури билан даволанган суяк саркомаси тугрисида ахборот берган. Уран конларида ишлайдиган кончиларда упка саратони кайд килинган. Хиросима ва Нагасаки да атом бомбаси портлатилгандан кейин куплаб усма касалликлари кузатилган. Биологик: саратоннинг вирусли назарияси хозирги кунда энг ривожланган этиологик назарияси. Усма чакирувчи вируслар шартли 2 гурухга булинади: биринчиси – РНК таркибли. Булар усма чакирувчи вируслар. Иккинчиси – ДНК таркибли. Булар факат тажрибада усма чакириши мумкин. Усма вируслари юкумли касалликлар вирусларидан фаркли уларок хужайрани улимга олиб келмайди. 1910- йили П. Раус сог товукка саркома билан касалланган товукдан олинган фильтрдан усмани утказди. Ббу вирусли канцерогенез хисобланади. Энлоген факторлар икки гурухга булинади: I – наслга боглик, II – наслга боглик эмас. Наслга боглик: а) саратон генини наслдан утиши, б) саратон пайдо булиши мумкин булган генни наслдан утиши. Наслга боглик эмас: а) эндоген канцерогенларни синтези, б) гормонал гомеостазни бузилиши.

Химик сабаблар 70-80% саратон чакиради, физик – 1-10%, биологик – 1%, эндоген – 15-20%.

Патогенез. Бласттрансформация сабаблари куп, хужайрага таъсир килганда улар назоратсиз, тухтовсиз булинишни чакиради. Ушбу сабаблар хужайрани биронта шу вазифага маъсул кисмига таъсир килади. Молекула даражасидаги канцерогенез. Канцерегенз сабаблари ДНКга таъсир килади. Озод радикалларни хосил килади ва нуклеотидлар богловини бузади ва мутацияларга оиб келди. Протоонкогенда мутация булса у онкогенга утади. Хужайра даражасидаги мутация. Онкогенларни купайиши хужайрада узгаришларга олиб келади. Хужайранинг мембрана ва ички органеллалари билан таъсирга утиб, дифференцировкани тухтади ва рецепторлар модификациясини, юза антигенларнинг узгариши, иммун жавобларни юзага келтиради, бу нормал хужайрани мутант хужайрага ва кейинчалик саратон хужайрасига айланишига олиб келади. Бу йиллар давомида булади.

Инсонда 200 дан ортик усмани гистологик турлари булиши мумкин. Шу сабабли усмаларни тартибга келтириш чоралари курилди. Усмалар хавфли ва хавфсиз усмаларга булинади. Куп классификациялар бор. Б.Е. Петерсонни гистогенез буйича таснифида 9 боскич бор: 1) эпителиал усмк ( саратон ), 2) бириктирувчи усмали ( саркома ), 3) мезо- ва эндотелий усмалар, 4) асаб тизими усмалари, 5) АПУД – система усмалари, 6) эмбрионал колдиклар усмалари, 7) трофобласт усмалари, 8) гемопоэз усмалари, 9) аралаш усмалар. 1958- йилдан TNM буйича халкаро тасниф кулланиляпти.

Саратон диагностикаси ва уни даволаш бир- бирига боглик нарсалар. Биринчи боскичда даволанганда 90% усмалар даволанади, иккинчи боскичда 10-30%, учинчи боскичда 5 ва ундан ошик беморлар яшайди.

ЖССТ: « Саратонни барвакт диагностикаси хаётни саклаб колади ».

Бирламчи усма хужайраси 10 мкм диаметри билан 30 марта булинса 1см ва 1гр усмага айланади. Хужайралар сони 1 млрд булади. Бундай усмалар нафас, жиний, овкат хазм тизимида булса ЭГДФС ва компьютер томографияси билан аникланиши мумкин. Рентгенологик ва радионуклид усуллар билан диаметри 3 смли усмалар аникланади. 40 булинишдан кейин усма хажми 10 см, огирлиги 1 кг, хужайралар сони 10 трилионга етади. 3-8 йилда усма 1 смгача боради. Яхши натижаларни олиш учун усмаларни I боскичда даволашни бошлаш керак. Аёлларни 30, эркакларни 40 ёшдан ошганда профилактик курикдан утказиш керак ( флюрография, эндоскопия ).

Конда моддаларни аниклаб диагностикага ёрдам бериш мумкин. Профилактик текширишлар 19% касалликларни аниклашга ёрдам беради. Бутун дунёда усмани вактли аниклаш коникарли даражада эмас, ЖССТ маълумотига кура (1984- йилда ) бирламчи усма аникланган беморларда 1\3 кисми радикал операцияга боради, колганлари симптоматик даволашга лойик. Усмаларни кеч ташхисланишини асосий сабаблари куйидагилар: саратоннинг яширин формаси, поликлиника ва шифохона шифокорларининг саратоннинг эрта белгиларига ахамиятсизлиги, клиник белгтлар аник булган беморларни нотулик текширилиши, беморларнинг узларига керакли текширувлардан бош тортиши.

Хозирги йилларда куп янги ташхис куйиш усуллари амалда кулланиляпти, шунга карамасдан, яхши касаллик тарихини урганиш, беморни куриш ва пайпаслаш, бемор шикоятларни таккослаш, касалликнинг кам белгиларига асосланиб ташхис куйиш хар вактда огир булади. Охирги ташхис факат гистологик ва морфологик таккослангандан кейин куйилади.

Хамма усма касалликлари даволаш услубларига караб, жаррохлик ва терапевтик турига булинади. Ундан тшкари бир хил даволаш услуби комбинирлашган услаб – 2 хил даволаш услуби ва комплекс услуби – 3хил ва ундан куп даволаш услубларига булинади. Жаррохлик услублари онкологияда умумий жарррохлик услубларидан тубдан фарк килади. Шунинг учун абластика ва антибластикага риоя килиш керак.

Абластика – бу усманинг сог тукималар атрофида олиб ташлаш ( усманинг чегарасидан маълум бир узунликда ). Биргаликда, анатомик соха чегаралари: фасция, плевра, корин парда ва ёг катламлари билан.

Антибластика – бу операция вактида рак хужайраларининг бутун организи буйлаб таркалишини олдини олишга каратилган комплекс чора – тадбирлардир. Жаррохлик амалиётлари радикал булиши мумктн ( усмана бутунлай олиб ташлаш ) ва палллиатив ( усмани кисман олиш ёки олмаслик ).

Криодеструкция – охирги вактларда жаррохлик йули билан даволашга киради.бк усул чукур усмани музлатиш ёки метастазларни, лимфа тугунларини узок вакт мобайнида суюк азот ( - 196 0 С ) теккизиб даволашга киради. Бу музлатиш усмани бир вактда куп усма хужайраларини музлатиб улдиришга олиб келади. Бу усул ташки ва ички жойлашган усмаларда кулланилади. Бизнинг институтимизда биринчи булиб Б. Харковский куллаган, у шу максад учун узи мослама уйлаб чикарган ва куллаган. Тери раки 97,6% даволанади. Тери базалиомасида – 98,7% - бир жойда буоганда даволанади, куп жойда жойлашганда – 88%.

Операция килиб булмайдиган меъда ракида лимфа тугунлар учун криодеструкция килиш огрик синдромларин камайтиришги олиб келади, иммунологияни яхшилайди. Терапевтик методларга нур билан даволаш, химиотерапия, гормонотерапия ва иммунотерапия киради. Нур билан даволаш – бу махаллий даволаш булиб хисобланади. Бу асосий услуб булиб, 70% касалликларда кулланилади. Бу ионли нурнинг усма хужайраларида биологик улим келтириб чикаришига асосланган усул булиб хисобланади. Нур энергияси усма хужайраларида ионлашган атом ва молекулаларни хосил килади, уз олдида химик реакцияда – озод радикаллар оксидланишига олиб келади.

Химиотерапия – бу хам асосий даволаш турларидан хисобланади ( асосан 3 та асосий усул – жаррохлик, нур ва химиотерапия ). У турли дори моддаларнинг: а) хужайраларнинг тухтовсиз булинишини тухтатишига, б) усма хужайраларининг улимига олиб келади.

1946- йили биринчи марта лимфагранулёматозни даволаш учун азотли иприт куллланилди. Уша вактдан буён химиотерапия кулланилмокда. Хозирги даврда жуда куп цитостатиклар кулланилмокда ва йил сайин уларнинг турлари купаймокда. Шу сабабли химиотерапиянинг асосий препаратлари аник таснифи бор: антиметаболик, антибиотиклар, усимликлардан олинган, платини ва мочевинанинг хосилалари. Гормон билан даволаш. Бу даволаш услубининг кулланилашига гормонларнинг кандай роль уйнаши илмий асос була олади. Хар бир гормон аник бир орган ёки системага таъсир этади. Гормон билан даволаш асосий даволаш мтоди билан бирга комплекс олиб борилади. Иммунотрапия. Охирги йилларда ракни даволашда иммунотерапиянинг ахамияти ортиб бормокда. Бу методнинг кулланилиши хозирча чегараланган, лекин ривожланмокда.иммунотерапиянинг куйидаги усуллари кулланилмокда6 актив хос булган, актив хос булмаган, пассив хос булган, адаптив хос булмаган, адаптив хос булган. Охирги вакт ларда кулланилмокда – лимфакин, монокин, моноклонал антитаналар. Бу метод хам бошка асосий даволаш методлари билан кулланилади. Ракнинг олдини олишда илмий асосланган 3 та асосий сабаб кулланилади: а) эпидемиологик хулоса, 80-855 усмалар ташки факторларга боглик, б) экспериментал хулосалар канцерогенларнинг дозасига богликлигини курсатади, в) клиник текширувларнинг хулосаси- баъзи усмаларнинг камаяётганлигини канцероген сабаблари олгандан кейинок курсатади.


ОНКОЛОГИК БЕМОРЛАРДА УЧРАЙДИГАН СИМПТОМЛАР ВА СИНДРОМЛАР.

Онкологик беморларда учрайдиган асосий симптомлардан бири огрик. Огрик уз характерига кура: уткир, урта ва сурункали, бехосдан ёки аста – секин, кучсиз, симиллаган, вакти – вакти билан ёки доимий булиши мумкин. Уткир бехосдан буладиган огрик купинча усма касаллиги асорати учун хосдир. Масалан: меъда ракида учрайдиган пенетрация ёки перфорация натижасида меъда шарбати атроф тукима ва аъзоларга таъсир этиши натижасида кучли огрик кузатилади ёки меъда ости бези саратонида кузатиладиган паренхима некрози – уз - узини зарарлаши натижасида хосил буладиган ханжарсимон огрик ёки тухумдон усмаси оёкчаси буралиб колиши ёки усма ёрилиши натижасида кузатиладиган кучли огрик.

Онкологик беморларда огрик купинча аста усувчи, кучсиз, симиллаган, сурункали яллигланиш хисобига булиб, вакти – вакти билан безовта килади. Эрта холларда огрик анальгетиклар билан босилади. Усма хажмининг катталашиши ва атроф тукималарга, чукурга таркалиши натижасида огрик доимий, баъзан урта кучли характерда булади. Усма жигарга метастаз берганда унг ковурга ости сохасида кучсиз, симилловчи, доимий огриклар кузатилса, умуртка погонасидаги метастазлар натижасида бемор харакати чекланган, бироз харакат хам огрикка сабаб булади ва бемор уринга богланиб колади. Барвакт боскичларда огрик кузатилмайди.

Усма касаллиги булган беморларда кузатиладиган иккинчи симптом бу кон кетиш аломатидир. Кон кетиш кисман кон – сувли ажралма, кон суртмаси бироз ёки урта меъёр конли ажралма ёки кон кетиш тарзида вакти – вакти билан ёки доимий, бехосдан ёки аста – секин усувчи ажралмалар тарзида, контакт ёки уз холича кузатиладиган кон кетиши булиши мумкин.

Усма катталаша бориши ва атроф тукимага усиб кириши, тукима ва кон томирлар деворини парчалаши, усма чириши ва некроз натижасида конли ажралмалар кузатилади, вакт утиши билан кон кетиши кузатилади. Ташки жойлашган усмаларда кон кетиши усма чириши, парчаланиши, контакт кон кетиши сабабли кузатилади, ички кон кетиши, масалан, меъда ракидан кон кетиши усма парчаланиши ва кон томир деворлари ёрилиши, некроз сабабли кузатилади, упка раки марказий формасида усма парчаланиши ва бронхга куйилиши натижасида кон тупуриш кузатилади. Шу билан бирга ички кон кетиши тухумдон усмасининг ёрилиши ёки меъда ракида перфорация ва пенетрация натижасида корин бушлигига кон йигилиши кузатилади, бунинг натижасида беморнинг ахволи ёмонлашиши, кон босими пасайиши, коллапс, гемоглобин микдорининг тушиши кузатилади.

Онкологик беморларда учрайдиган кейинги симптом тана хароратининг кутарилишидир.

Онкологик бемор учун субфебрил ва фебрил температура характерли булиб, бу холат усма ёки усма парчаларининг кон оркали айланиши ва организм интоксикацияси билан боглик. Хар кандай усма организм учун антиген булиб, унга карши организм гуморал ва хужайравий антитаначалар ишлаб чикаради ва хосил булган комплекс кон томир буйлаб циркуляция булади, бу жараён интоксикацияга олиб келади.

Нур ва химиотерапия, жаррохлик амалиёти натижасида куплаб усма хужайралари парчаланади, кон таркибида жигаргача етиб келади ва тозаланиш процесси бжарилади, интоксикация жараёнида тана хароратининг кутарилиши, купинча фебрил характерга эга булади. Кам холларда харорат юкори курсаткичларгача кутарилади ва бу асосан инфекция билан боглик булади.

Онкологик беморларда учрайдиган бошка симптом кунгил айниши ва кайт килишдир. Купчилик усма касалликларида интоксикация натижасида кунгил айниши ва кайт килиш вакти – вакти билан ёки доимий характерда булади, меъда – ичак тракти усмаларида кайт килиш доимий симптомлардан хисобланади. Янги истеъмол килинган овкатни кайт килиш кизилунгач ёки меъда кардиал кисми усмалари учун хос булса, кун утган ёки ёмон хидли, чириган, ачиган хидли кайт килиш, асосан, меъда антрал кисми усмалари учун хос булиб, таркибида кон куйкалари ёки кофе колдиги каби куйка булиши хам мумкин.

Кимё ёки нур терипияси жараёнида хам кунгил айниши ва кайт килиши кузатилади, бу холат хам интоксикациянинг юзага чикишидир. Куп усма жараёнлирида беморларда умумий кувватсизлик, тез чарчаш, иш кобилиятининг сустлашиши, иштаха пастлиги, терлаш, тана вазнининг камайиши ва бу холатлар хам интоксикация натижасида юзага келади.

Онкологик беморларда учрайдиган синдромларлан бири шиш ва бушликларда суюклик йигилиш синдромидир.

Онкологик беморларда тукимадаги шиш лимфа тугуни буйлаб лимфа окишининг бузилиши ва туриб колиши натижасида, яъни лимфа тугунининг бириктирувчи тукима билан копланиши натижасида юзага келади ( нур терапиясидан кейин ), масалан: оёкда шиш синдроми ( фил оёклик ) нур терапиясидан кейин бир ёки икки ёклама бачадон буйни саратонида кузатилади, корин олдинги девори индуратив шиши хам шу нур терапиясидан кейин кузатилади, кулда шиш синдроми сут бези раки туфайли нур терапиясидан кейин кузатилади.

Бушликларда суюклик йигилиш синдроми бирламчи ва иккиламчи тухумдонлар ракида, катта улчамдаги миома, кистома, фиброаденомаларда кузатилади. Тухумдонлар Крукенберг метастази сут бези раки, меъда раки, упка ракида кузатилади. Упка ракида ёки тухумдонлар ракида плевра бушлигида экссудат йигилиши кузатилади. Дифференциация учун бушликдан суюклик олиш ва уни цитологик текшириш тавсия этилади.

ГЕПАТОМЕГАЛИЯ СИНДРОМИ.

Гепатомегалия синдроми турли ахволларда кенг кузатилиши мумкин., чунки жигар ута сезувчан аъзо булиб, бу шароитларда тезда катталашади, шу билан бирга, онкологик амалиётда бу ахвол жигар бирламчи ва иккиламчи раки, химионур терапиясидан кейин жигар дарвозаси усмаларида кенг учрайди. Жигар бирламчи раки кам учрайди, лекин охирги йилларда у тез – тез учрай бошлади.

Бирламчи жигарт ракини биринчи марта чех патологи К. Ракитанский 1949- йилда уз асарларида ёритган. Жигар раки энг куп Африка ва Жанубий – Шаркий Осиё мамлакатларида учрайди. Европа ва Америкада хамма онкологик касалликларга нисбатан 1,2 – 2,5% учрайди. Россияда жигар раки купинча Узок Шарк ва Тюмень вилоятида учрайди. Россияда бирламчи жигар раки хамма онкологик касалликларнинг 1% ини ташкил этади. Жигар раканинг келиб чикишида жигар циррози ва сурункали холангитлаг асосий ролни уйнайди. Бу касалликларнинг келиб чикишида асосий эътибор шу халкнинг турмуш тарзи ва урф – одатлтрига каратилади ( купинча оксил, “ B ” гурух витаминлари етишмовчилиги кузатилади ). Шундай давлатлар хам борки уларда жигар раки кенг таркалган. Жанубий ва Гарбий Африкада бу касаллик энг куп учрайди. Японияда хам у куп учрайди.

Жигар раки асосан катта ёшдаги инсонларда, шу билан бирга эркакларда аёлларга нисбатан 3 – 5 марта куп учрайди. Этиология ва патогенез. Жигар раки билан огриган беморларнинг 75% ида жигар циррози учрайди, шунга асосланган холда жигар циррози жигар ракини келтириб чикарувчи асосий сабаблардан бири сифатида караш мумкин. Африка халкларининг жигар ракига мойиллиги улар орасида кенг учрайдиган оксилсиз жигар циррози ва турли паразит касалликлар билан боглаш мумкин. Бу курсаткичлар бошка БХМ олимлари курсаткичлари билан ухшаш. Шуни таъкидлаш мумкинки, бирламчи жигар раки паразитлар энг куп таркалган жойларда, айникса, описторхоз куп учрайдиган Шимолий дарёлар туманида кузатилади. Паразитар касалликлар ва цирроз жигарда узок ва мустахкам сурункаои касалликларнинг келиб чикиши ва жигар хужайраларида ва ут йуллари деворларида пролиферация натижасида аденомаларнинг юзага келишига сабаб булади. Бу аденомалар куп тадкикотчилар фикрича ракка олиб келади. Бирламчи жигар ракининг морфологик структураси усманинг элементлари холига боглик. Шу билан бирга баъзи холларда бирламчи жигар ракини метастазлар билан янглиштириш хам мумкин. Баъзи холларда гепатоцеллюляр рак ва мультицентрик рак бир вактнинг узида жигарнинг турли кисмларида учрайди.

Жигар бирламчи ракининг клиник куриниши купинча бошка симптоматик касалликлар фонида кузатилади. Бу ахвол, айникса, бошлангич боскичларда ташхис куйишни кийинлаштиради. Жигарнинг нормал функцияси ката усмалар бургаанда хам деярли узгармайди, чунки унинг резерв фаолияти ута ривожланган даражада. Жигар раки ривожланган жараёнида умумий симптомлар клиник симптомлар хам юзага келади, бу симптомлар усманинг организмга умумий таъсири натижасидир. Бу симптомлар тез чарчаш, холсизланишнинг кучайиши ва бошкалардир. Махаллий симптомлар унг ковурга остида огирлик, босим булиши, аста, утмас огриклар ва бошкалар кузатилади. Бу симптомлар ичида энг куп учрайдигани жигарнинг катталашуви – гепатомегалиядир.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7




©stom.tilimen.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет