1.5.3. “Наманган” вилояти узатиш линияларидаги ўрнатилган трансформаторларини кучланишини юклама остида бошқаришни таҳлили
Бошқариш шаҳобчалари одатда юқори кучланиш чулғамида жойлашган, чунки трансформаторнинг бу чулғамида ток миқдори нисбатан кичик бўлади. Қувват ва кучланиш қийматларига кўра ростловчи трансформаторлар ҳар хил уланиш схемаларига ва ростланиш кўламига эгадир.
Ростлашда 35, 10, 6 кВ ли 60 дан ва 630 кВА ли кучланиш трансформаторларини қайта улагичларни ва чулғамларни уланиш схемалари кўрсатилган. кучланишни бошқариш [4х(+2,5 ва 2х(–2,5)]% кўламида амалга оширилади.
Қ айта улагич электр юриткич орқали ишга туширилади. Шаҳобчаларни ўтказиш одатда автоматлаштирилган бўлади.
Б ошқарувчи трансформаторларни 6 та кадамли бошқариш схемаси.
1– трансформатор;
2– қайта улагич;
3– ўтказгични ишчи контакти;
4– ёрдамчи контакт;
5– қўзгалмас контакт;
6– юритма редуктори;
7– электр юриткич;
8– автоматик бошқариш тизими;
9–кучланиш трансформатори ТСМАН–630/35;
10– ўловчи симлар;
11– паст кучланиш чулғами;
12– юқори кучланиш чулгам.
Бош пасайтиргич нимстанцияда трансформаторлар қайта улагич қурилмалар билан жиҳозланган. Бу қайта улагич кўп поғонага эга бўлиб, маҳсус бакка жойлашган. Қуввати 5,6 МВА, кучланиш 35/10 кВ бўлган ТМН туридаги трансформаторда РНТ–9. кадами 8 та (ҳар бири 2,5 %) босқичга эга. Такомиллашган қайта улагичларда майда босқичлар ростланишни ҳар босқичида 1,5 % дан амалга ошириш мумкин.
1.6. “Наманган” вилояти узатиш линияларига бўйлама компенсация қурилмаларни қўллаш усуллари ҳақида умумий маълумотлар 1.6.1. Бўйлама компенсацияси
Бўйлама компенсациясининг ишлаш тамойилини расмда келтирилган вектор диаграммасидан тушуниш мумкин.
а) конденсаторсиз;
б) конденсатор билан
Тармокда фақат актив R1 ва индуктив XL қаршиликлар бўлганда кучланиш U2 ана шу қаршиликлардаги кучланиш пасайиши туфайли камаяди. Бунда U21,
U=U1–U2>0.
Сиғим қаршилиги XC уланадиган бўлса. учинчи кучланиш пасайиши I2XC ҳосил бўлади. Унинг йўналиши I2XL қарама–қарши бўлади. I2XC қийматини шундай танлаш мумкинки, натижада U2 вектори U1 векторига тенг бўлади (ҳатто ундан катта бўлиши ҳам мумкин), яъни U=0 ёки U<0.
XC нинг қиймати танланганда компенсацияланмаган ҳолатда кучланиш пасайиши U% га руҳсат этилувчи кучланиш йўқолиши Uрух% га номинал кучланиш Uн га юклама токи Im ва sin2 га нисбатан аникланади:
Бўйлама компенсацияловчи қурилмалар афзалликлари қуйидагилардан иборат:
Кучланишни автоматик равишда бошқариш;
Бир хил қувватдаги компенсацияловчи конденсаторларда компенсацияга караганда сиғим миқдори 46 марта кам бўлади.
Конденсаторлар факат I2XC ни қоплаш учун ҳисобланади.
Бўйлама компенсацияловчи қурилмаларининг камчиликлари:
Резонанс ҳолатларининг пайдо бўлиши эҳтимоли;
Бўйлама қисқа туташув токининг кўплиги;
Қисқа туташув токининг юори даражалилиги.

1.6.2. Электр қурилмалари қуввати коэффициенти
Электр энергияси сифатини оширишда электр қурилманинг қувват коэффициенти cos катта аҳамият касб этади. Унинг кичик қийматга эга бўлиши электр тармоғида, генератор ва трансформаторларда металларни кўп сарфлашга, ўрнатилган қувватни тўлиқ бўлмаган ҳолда ишлатилишга олиб келади. Ундан ташқари cos нинг кичик қийматлари қуйидаги натижаларга олиб келади;
– электр моторлари станция генераторлари ва нимстанция трансформаторларининг кам Самара билан ишлашга мажбур қилади;
– электр станциядаги бирламчи моторларни қувват бўйича тўлиқ ишламасликка ва кичик кийматдаги фойдали иш коэффициентига эга бўлишга олиб келади;
– ток ўтказгич симларда қувват исрофи ортиб кетади.
Маълумки, асинхрон моторининг ишлаши айлантирувчи магнит майдони билан боғлиқ. Бу майдонни ҳосил қилиш учун мотор магнитловчи ёки реактив ток қабул қилиши зарур. Бу ток мотор кириш бошмоғидаги кучланишга нисбатан фаза бўйича 90ога орқада қолади. Салт ишлаган даврда электр моторининг қувват коэффициенти 0,1÷0,3 га яқин.
Мотор юклама борган сари қабул қилаётган токнинг актив ташкил этувчиси ўса боради ва магнитловчи реактив токнинг нисбий қиймати камая боради. Шунга кўра ток ва кучланиш ораларидаги бурчак силжиши камая боради. Натижада cos қиймати ортади.
Кичик қийматли моторлар катта қувватларига нисбатан кичик қийматли cos ларга эга. Бунга сабаб – кичик қийматли моторларда статор ротор оралиғидаги ҳаво бўшлиғи нисбатан катта ва у реактив энергияни катта қийматда талаб этади.
Кичик тезликда айланувчи моторлар кичик қийматли cos га эга. Буни кичик тезликда ишловчи моторларда қутблар сони кўплиги ва ўлчовларни катталиги билан тушунтириш мумкин. Бунга яна секин айланувчи моторлар ҳаво бўшлиғи каттароқ қилиб қабул қилиши ҳам сабабчи булади.
Халқа контактли электр моторлари қисқа туташган роторлиларига қараганда (3–4)% га кам миқдорда cos га эгалар. Бу ерда ҳам бу ҳолат контакт ҳалқали моторлар ҳаво бўшлиғи қисқа туташган роторлилигига қараганда каттароқ қилиб олиниши билан изохланади.
Электр моторларини нормал ҳолда эксплуатация қилиш cos қийматига катта таъсир кўрсатади. Моторлар кам юклама ёки ўта юклама билан ишлаганда cos қиймати кескин камайиб кетади. Нотўғри ёки сифатсиз бажарилган таъмирлов ишлари ҳам cos қийматини пасайтириб юборади.
Қувват коэффициенти қийматига кучланишнинг оғиши ва тебраниши ҳам таъсир кўрсатади. Кучланиш қиймати кўтарилганда cos камаяди, пасайганда эса кутарилади. Бунга асосан магнитловчи ток сабабчи бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |