Фарғона политехника институти


Кучланиш тебранишини чегараловчи ускуналар



бет10/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20

1.8.1. Кучланиш тебранишини чегараловчи ускуналар


Биринчи навбатда энг кам қўшимча сарф–ҳаражатлар талаб этадиган қуйидаги электр таъминоти схемасининг оптимал (қулай) ечимлари кўзда тутилган:

–юқори кучланиш манбаларини кескин ўзгарувчан юкламали электр қабул қилувчига яқинлаштириш;

–кескин ўзгарувчи ва сокин юкламалари айрим трансформатор–лардан таъминлаш;

–кескин ўзгарувчи юкламали электр қабул қилувчиларни таъминловчи тармоқлардаги қисқа туташув қувват оптимал даражасини 750–10000 МВА чегарасида ушлаб туришга эришиш.

Агарда бу тадбирлар етарли бўлмаса, у ҳолда кучланиш ўзгариш кўламини камайтириш учун махсус қурилма ва ускуналарни қўллаш кўзда тутилади.

Махсус тез ишлайдиган синхрон компенсаторлар (СК).

Кучланиш тебраниши чегаралайдиган энг самарадор воситаси бўлиб тезкор тиристорли қўзгаткичли, қўзғатишни бир неча баробар тезлаш–тирадиган, электр энергия истеъмолчисига уланган ва қўзғатиш режимида ишлайдиган махсус кўрсаткичли туртки юкламали синхрон компенсатори (СК) ҳизмат қилади. СК нинг қувватини компенсация қилинувчи объект–нинг юклама графиги параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Реактив токни ростлаш шуни кўзда тутиладики, бунда СК нинг сиғимли реактив токи индуктив характерга эга бўлган туртки реактив юкламага мос келиши керак.



Синхрон двигателлар. Кескин ўзгарувчан туртки юкламаларда кучланиш ўзгариши кўламини чегаралаш учун вентил ўзгарткичлар билан умумий шинага уланадиган сокин юкламали синхрон двигателлардан (СД) фойдаланилади.

Бунда СД керакли даражадаги қувватга, энг юқори даражадаги тезкор қўзғатишга (тиристорли) ва қўзғатишни автоматик ростлайдиган тезкор қурилмага эга бўлиши даркор.


1.9. “Наманган” вилояти электр тармоқларидаги частота ўзгаришининг истеъмолчилар ишларига таъсири тавсифлари маълумотномаси

1.9.1. Частота ўзгаришининг электр тармоғи ва истеъмолчилар ишларига таъсири


Электр станция ишлаб чиқараётган электр энергия (ёки энергия тизимдан келаётган энергия) билан истеъмолчи қабул қилаётган энергия ораларидаги мувозанат бузилса, таъминловчи тармоқда токни частотасини оғиши ҳосил бўлади. Частотанинг тебранишини асосий сабаблари бу истеъмолчи таркибида кескин ўзгарувчи, катта қувватга эга бўлган юкламани мавжуд бўлиши (масалан, прокат станлари асосий электр юритмаларининг тиристорли ўзгартгичлари). Бундай истеъмолчиларнинг актив қувватлари 0,1 сонияда нолдан то максимал қийматгача ўзгаради ва бу ҳолат частота тебранишини катта қийматларда ўзгаришига сабабчи бўлади.

Частотанинг кичик бир даражада ўзгариши ҳам электр тармоғи ва истеъмолчилар ишига таъсир кўрсатади. Частотанинг номинал қийматдан пасайиши электр тармоғидаги қувват ва кучланишнинг исрофларининг кўпайишига, натижада чиқарилувчи маҳсулотнинг камайишига олиб келади. Частота камайишининг электр истеъмолчилари қабул қилаётган қувватларига таъсири ҳар хил кечади:

–электр ёритгичлар, қаршилик печлари, ёйли печлар қабул қилаётган қувватлари частота ўзгариши билан деярли ўзгармайди;

–ўзгармас қаршилик моментига эга механизмлар (метал қирқгич станоклар, поршенли насослар, компрессорлар ва б.) қабул қиладиган қувват частотага мутаносиб равишда ўзгаради;

–тармоқда ҳосил бўлувчи қувват исрофлари частота квадратига мутаносиб ҳолда ўзгаради;

–вентиляторли қаршилик моментига эга механизмлар (марказдан қочувчи вентиляторлар, насослар ва тутун сурувчилар) қабул қиладиган қувват ўзгариши частотанинг учинчи даражасига мутаносибдир;

–марказдан қочувчи жуда катта қаршиликли статик босимга эга тармоққа ишловчи насосолар (масалан, таъминловчи қозон қурилмасидаги насослар) қабул қиладиган қувват миқдори частотанинг учинчи даражадан юқори бўлган қийматига мутаносиб ўзгаради.

Частотанинг ўзгариши телевидение ва ҳисоблаш техникасида қўлланувчи улчов асбоблари ишига катта таъсир кўрсатади.

Энергия тизимда қувват етишмаган ҳолда унинг юкламасини пасайтириш автоматик частотавий юксизлантириш (АЧЮ) ёрдамида ёки энергия тизим ходими томонидан дастакка таъсир кўрсатиш йўли билан маълум бир истеъмолчиларни тармоқдан узиш йўли билан амалга оширилади. Бу иш таъминловчи линия (трансформаторлар) линиясида махсус график – авария графиги (АГ) бўйича бажарилади. АЧЮ қурилмалари энергия тизимда авария ҳолати рўй берганда қувватга эҳтиёж катталигида тизим юкламасини пасайтиради. АЧР қиймати юкламанинг камида 50 % ига тенг бўлиши керак бўлиб, қайси юкламалар қайси ҳажмда ва қайси вақтда, қайси поғонада ҳар хил частотали автоматлар ёрдамида ўчирилиши кўзда тутилган бўлади.

Энергия тизим юкини дастаки равишда хизматчи томонидан камайтирилиши қувват етишмаган ҳолларда амалга оширилади. АГ бўйича тизим юкламаси 15 % гача навбатма–навбат ўчирилиши режаланган бўлади.

Частота бўйича юкламани камайтириш частота бўйича автоматик равишда қайта улаш билан хамкорликда бажарили–ши керак. Бунда узилган истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

1.9.2. “Наманган” вилояти электр тармоқларида автоматик заҳираларни киритиш қурилмалари қўллаш тадқиқоти


Захирани автоматик улаш (ЗАУ) қурилмаси электр истеъмолчи–ларида электр таъминотида қувват камомати сезилганда қўлланади. Истеъмолчи томонидан АЧЮ узган юкламани ЗАУ орқали захиралаб ишда қолдириш АЧЮ самарали ишлашига путур етказади, оқибатда энергия тизимда авария ривожини кучайтиради.

а) битта таъминловчи марказли электр таъминоти;

б) таъминловчи марказ ва тақсимловчи тармоқ орқали

ТМ – таъминловчи марказ;

ИН – истеъмолчи нимстанция; МЮ – муҳим юкламалар;

Истеъмолчилар тармоғида ЗАУ ни тўғри ишлатиш ЗАУ ни рационал равишда жойлаштириш ва ЗАУ ишини АЧЮ иши билан мувофиқлаштириш орқали таъминланади.

Қуйидаги расмда энг содда схемага эга электр таъминоти ЗАУ ва АЧЮ ларни танлаш ва жойлаштириш тамойиллари кўрсатилган.

Бирини расмда ЗАУ ни бир томонлама харакатли йўналишда муҳим юкламаларни захиралашда (линия 1 да) қўллаш мақсадга мувофиқдир. АЧЮ ни линия 2, 3 ларда ҳам қўллаш мумкин.

ЗАУ ни бундай жойлаштириш натижасида линия 1 да авария рўй берганда, линия 2, 3 ларда юкламалар камайтирилганда ва АЧЮ ишлаганда мухим юкламаларни захираш таъминланади.

Иккинчи ҳолат (б) – линия 2 нинг ўтказувчанлик қобилияти тегишли юкламани тегишли тармоқда захиралаш имконини берса, ҳамда линия тақсимловчи пункти АЧЮ га қўйилмаган бўлса ЗАУ икки томонлама харакатланувчи бўлиши мумкин.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет