Фарғона политехника институти


Узатиш линияларидаги истеъмолчилар учун қувват коэффициенти қийматини ошириш усулларини таҳлили



бет9/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20

1.6.3. Узатиш линияларидаги истеъмолчилар учун қувват коэффициенти қийматини ошириш усулларини таҳлили


Электр техника қурилмалар қувват коэффициенти қийматини табиий ва суъний усуллар орқали ошириш мумкин.

а) табиий усуллар бу – қўшимча техник воситалар талабэтмайдиган бир қанча чоралар кўришдан иборат ва улар қуйидагилар:

1. Электр юритмаларини лойиҳалаш даврида иложи борича қуввати талаб этувчи қийматидан унча катта бўлмаган қувватли мрторни танлаш. Маълумки, қувват бўйича катта заҳирага эга бўлган мотор ҳам доим кичик қувват билан ишлайди ва табиий cos – кичик қийматни ташкил этади;

2. Ҳаракатдаги кичик қувватли механизмга ишлаётган катта қувватли моторни кичик қуввтлига алмаштириш зарур, яъни моторнинг захира қувватини олиб ташлаш керак;

3. Кам қувватли кичик механизмга ишллаётган мотор кучланишини пасайтириш лозим. Масалан: статор чулғамлари бурчак схемаси билан ишлвчи моторларни юлдуз шаклига ўтказиб ишлатиш;

4. Имкони бўлган жойларда асинхрон моторларни синхрон билан алмаштириш. Бунда синхрон машина уйғотиш чулғами токига таъсир этиб cos қийматини ростлаш мумкин;

5. Моторлар салт ишлашини камайтириш мақсадида чеклагичлар ўрнатиш (масалан метал қиргич станокларида);

6. Кам қувват билан ишлаётган нимстанция трансформаторларини тегишли қувватли трансформаторлар билан алмаштириш ёки бошқа нимстанциясидаги кам қувватли трансформаторларга утказиб ишлаш;

7. Электр мотори ва трансформаторларни таъмирлаш сифатини кўтариш.



б) суъний усуллар. Табий усуллар cos қийматини кўтаришда катта аҳамиятга эга бўлсада, бироқ ҳамма вақт ҳам cos нинг етарли даражадаги юқори қийматларини таъминлаб бера олмаслиги мумкин. Бундай холларда cos нинг қийматини сунъий йўллар билан кўтаришга туғри келади. Қўйида ана шу суъний усулларга тўхталамиз:

1. Махсус тезкор синхрон крмпенсаторлар (СК).

Юклама зарбавий тавсифга эга бўлганда кучланиш оғишини камайтириш мақсадида тезкор тиристорли уйғониш тизимига эга бўлган синхрон компенсаторлар қўлланилади. Бунда уйғониш чулғами кенг кўламда тизим параметрларини ўта тезлик билан амалга ошира оладиган бўлиши керак. СК нинг ишлаш режими реактив тока нисбатан «кузатув режимида» ишлайди. СК қуввати юклама графикига қараб аниқланади.

Реактив ток қийматини шундай ростланадики, натижада сиғим реактив токи юклама зарбавий реактив токига тўғри келсин;

2. Синхрон моторлар. Кескин зарбавий ўзгарувчан юкламада ҳосил бўладиган кучланиш оғишини чеклаш мақсадида синхрон моторлар ҳам қўлланилади. Бунда синхрон мотор етарли қувватга ва тезкор уйғониш тизимига эга бўлиши лозим;

3. Статик реактив қувват манбалари. Улар юқори тезкорлик, реактив қувватни майинлик билан ўзгартириш ва инерциясизлик билан тавсифланади.

РКМ узининг тезкорлиги, реактив кувватни равон узгартириши, инерциясизлиги билан характерланади.

Мисол сифатида расмда параллел уланган ростланувчи индуктивлик ва ростланмайдиган сигимлардан иборат статик РКМ келтирилган. Индуктивлик сифатида кушимча магнитланвчи бошкароилувчи реактир, сигим сифатида конденсатор батареяси кабул килинган.

РКМ нинг умумий куввати:

Q=QL–QC

бу ерда: QL – реактор истеъмол киладиган кувват,

QC – конденсатор батареяси хосил киладиган кувват.

РКМ оний кувватининг киймати ва йуналиши ростланадиган QL кувватга боглик. QС нинг куввати кутилаётган реактив кувватга тенг ёки озрок кичик микдорда танланади. Реактив кувват куйилганда РКМ куввати QС га тенг булган максимал кувватгача ортади, реактив кувват танланганда эса максимал кувватгача камаяди.


1.7. “Наманган” вилояти узатиш линияларидаги вольт қўшувчи трансформаторлар

1.7.1. Вольт қўшувчи трансформаторлар ҳақида умумий маълумотлар


Вольт қўшувчи трансформаторлар битта чулғамга эга бўлиб, у линияга кетма–кет уланган. Бу чулғам, бирламчи чулгами тармоққа ёки ўзга ток манбаига уланувчи ёрдамчи трансформатордан таъминланади.

Расмда вольт қўшувчи трансформаторнинг уланиш схемаси келтирилган.






1 – бош трансформатор, 2 – кетма–кет уланган трансформатор.

3 – бошқарувчи трансформатор.

Бунда вольт қўшувчи трансформаторга фазаси 900 га силжиган кучланиш берилади. Қўшимча кучланиш Ерост ни ҳосил қилиш учун уйғотгич трансформатори А чулғамига линиявий кучланиш UВС берилади. Натижада Ерост вектори фаза кучланиш UA1 га перпендикуляр йўналади, ростловчи чиқиш қисмдаги кучланиш UA2 UA1 векторига нисбатан  бурчагига сурилади. Бурчак  узувчи ҳам, орқада қолувчи ҳам бўлиши мумкин. Бундай ростлаш кўндаланг ростлаш дейилади, у расмни б шаклида келтирилган.

Бўйлама ростлашда уйғотувчи трансформаторнинг ҳар бир фазасига шу фаза кучланиши берилади. Натижада ростланувчи кучланиш Ерост UA1 вектори билан бир томонга йўналади. Ростлагичнинг чиқиш қисмдаги кучланиш UA2 UA1 ва Ерост векторларининг алгебраик йиғиндисига тенг бўлади.


1.8. “Наманган” вилоятидаги электр тармоқларидаги кучланиш тебраниши тўғрисида умумий маълумотлар


Электр истеъмолчилар тез ўзгарувчан зарбий юклама билан ишлаганда электр тармоғида истеъмол қилаётган қувватда кучли силкиниш содир бўлади. Бунинг натижасида электр тармоқда кучланиш катта кўламда ўзгаради. Бу ўзгаришлар прокат, механизм юриткичлари, ёйли электр печлар, пайвандлаш машиналари ишлаши оқибатида бўлади. Натижада шу тармоққа уланган бошқа ишларига ҳам манфий таъсир кўрсатади. Масалан, контакт пайвандлаш машиналарида ҳатто жуда кичик вақт ичида кичик тебраниш ҳам пайванд чоки сифатига таъсир кўрсатади.

Кучланиш тебраниш вақтида, агар кучланиш номиналдан 15% дан тушиб кетса, у ҳолда ишлаётган электр юриткичларда магнит юргизувчилар учиб қолиши мумкин. Синхрон юкламага эга корхоналарда кучланиш тебраниши электр юритмани синхронизмдан чиқариши ва натижада технологик жараённинг бузилишига сабаб бўлади.

Кучланиш тебраниши ёритиш ускуналарига ҳам ёмон таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида машиналар учиб ёнади. Лампаларнинг ўчиб ёниши инсонларга узоқ вақт давомида таъсир этиши мумкин.

Кескин ўзгарувчи юкламалар билан ишлайдиган йирик синхрон моторларида кучланиш тебраниши методларни ўткинчи режимда ишлашга мажбур қилади ва натижада у қабул қиладиган қувват номиналдан ортиқ бўлади.

Электр тизимида кучланиш тебраниши натижасида актив қувватнинг ∆Р ва реактив қувватининг ∆Qга ортиши қуйидагича ифодаланади:

бунда – нисбий бирликдаги кучланиш йўқотилиши;



ва – уч фазали электр истеъмолчиларнинг актив ва реактив қувватлар ўзгариши;

r ва x – фазалар актив ва реактив қаршиликлари;

z – тўлиқ қаршилик;

Sk кучланиш тебраниши текширилаётган нуқтадаги қисқа туташиш қуввати.

Электр тармоғи элементлари актив ва реактив қаршиликлар нисбати қуйидагича:

Ҳаво линиялари (110, 220кВ) 0,1250,5;

Кабел линиялари (6, 10кВ) 1,25 5;

Ток ўтказгичлари (610кВ) 0,040,11;

Трансформаторлар (2,56,3) 0,060,143;

Трансформаторлар (63500МВА) 0,020,05;

Реакторлар (610, 1000А гача) 0,020,067;

Пар турбинали генераторлар (1260 МВт) 0,0120,02;

Пар турбинали генераторлар (100500 МВт) 0,00750,01:

Тақсимловчи тармоқлардаги нимстанциялар 0,067 ва юқори.

Шундай қилиб, кучланиш ўзгариши кўлами асосан таъминловчи манбанинг қисқа туташиш вақтидаги қуввати билан аниқланади.

Тармоқдаги кабеллардан ташқари барча элементларнинг актив қаршилиги индуктив қаршиликлардан кичикдир. Шунинг учун r/х нинг натижавий ифодаси деярли таъсир кўрсатмайди. Бу ҳолда тез ўзгарувчан зарбий юклама ҳосил қиладиган кучланиш тебранишини ҳисоблаш осонлашади.

Кучланиш тебранишини ҳисоблашда юқоридаги келтирилган r/х муносабат ўртача 0,10,03 чегарасида ётади. Бунда z/х муносабати тахминан 1 га тенг.



Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда тармоқдаги r/х элементларнинг кичик муносабатини назарда тутиб, актив қаршиликни ҳисобга олмасак ҳам бўлади. У ҳолда кучланиш тебранишини соддароқ формула орқали аниқласа бўлади:



Шундай қилиб кучланиш ўзгариши кўлами асосан таъминловчи манбанинг қисқа туташиш вақтидаги қуввати билан аниқланади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




©stom.tilimen.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет