Фарғона политехника институти


Кучланиш оғишининг келтирадиган зарарларини аниқлаш



бет7/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20

1.4.1. Кучланиш оғишининг келтирадиган зарарларини аниқлаш


Электр энергия истеъмолчиларининг тавсифларини кучланиш бўйича техник ва иқтисодий қисмларга бўлиш мумкин.

Техник тавсифлар булар юритгичларнинг айланиш частотаси, электропечларида эритиш вақти, ёритиш қурилмаларида ёруғлик оқими ва электр юритгичлар истеъмол қилаётган актив қувватни кучланиш билан боғлиқлиги тушунилади.

Кучланиш оғишидаги иқтисодий зарарни техник тавсифга таъсир қилувчи кучланиш кўрсатгичлари мавжуд бўлганда аниқлаш мумкин.

Y=3(U) – 3(Uном)

3(U)–ҳақиқий U кучланишда махсулот ишлаб чиқариш учун кетган сарф –харажатлар

3(Uном)–номинал Uном кучланишда маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган сарф–ҳаражатлар.

Кучланиш оғиши таъсири билан электр истеъмолчилари билан бўлган ҳаражатлар иқтисодий тавсифи дейилади.



Y= f(U)

Иқтисодий тавсиф ёрдамида кучланишнинг оптимал режимлар ва унинг сақланишнинг эффектив усулларини аниқлаш мумкин.

Иқтисодий тавсифнинг натижавий хулосасига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, электр энергияга кетган сарф – ҳаражатлар ва истеъмолчиларнинг ишлаш муддатидаги харажатлар киради. Асинхрон юритгич кучлани оғишида ишлаганда ишлаб чиқариш механизмда қуйидаги йиғиндида сарф–харажатларни келтириб чиқаради.

Y=Y1+Y2+Y3+Y4

Бу ерда: Y1–унумдорликни ўзгариши билан боғлиқ сарф–ҳаражатлар.



Y1=( Пном – П ) t

Бу ерда: Пном ва П–юритгичнинг номинал ва оғма кучланиш билан ишлаганда бир соатдаги унумдорлиги.

α –шу механизм ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулот сони.

t–сарф–харажатларнинг аниқлаш вақти.

Асинхрон юритгичнинг зарар билан ишлаётгандаги актив Y2 ва реактив Y3 кувватлар йиғиндисининг ташкил этувчилари қуйидагилар:

Y2(P–Pном)C0t; Y3=(Q–Qном)C0tkип

Рном Р – юритгичнинг номинал ва кучланиш оғишида истеъмол қилган актив қуввати;

Q, Qном – худди шундай реактив қувват учун;

Со – сарфланган 1кВт–соат электр энергия нархи,

Kнп – исрофнинг ўзгариши коэффициенти кВт/кВар.

Юритгичнинг ишлаш муддатининг кучланиш оғишидан ўзгариши куйидагича:

Бу ерда: Сю – юритгичнинг нархи,

В – номинал кучланиш билан ишлайдиган юритгичнинг ишлаш муддати.

Изоляцияни нисбий нураши куйидагича.



Бу ерда: Кз – юритгичнинг юкланиш коэффициенти.




1.5. “Наманган” вилоятидаги мавжуд ҳаво линияларидаги кучланишни ростлашни таҳлили

1.5.1. Кучланишни ростлаш ҳақида умумий маълумотлар


Электр таъминоти системасида кучланишни ростлаш усулларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

а) электр станция ва нимстанция шиналарида ростлаш.

Электр станция шиналарида юклама максимум соатларида ва юклама минимум соатларида генераторларининг қўзгатиш токини ўзгартириб кучланишни ростлаш мумкин.

Пасайтирувчи 6–20 кВ ли нимстанциялар шиналарида кучланишни ростлаш трансформаторлар, статик конденсаторлар, синхрон компенсатор–лар, автотрансформаторлар ёрдамида ростлаш мумкин.

б) узатув линияларида ростлаш.

Нимстанциянинг узатув шиналарида якка равишда ростлаш эффектив усул хисобланади. Бу ҳолларда юклама остида ростлашга эга бўлган трансформатьорлардан, қўшимча кучланиш бера оладиган транс–форматор ва линияларига кетма–кет уланадиган конденсаторлардан фойдаланилади.

в) қўшма ростлаш–биринчи (а) ва иккинчи (б) усуллар бирга қўлланади.

г) кучланишнинг кўшимча равишда ростлаш. Бу усул бошқа усулларни қўллаганда керакли даражага эришилмаганда қўшимча равишда қўлланади.

д) электр таъминоти системасини ўзгартириш билан ростлаш

Электр таъминоти схемаларида реактив қувватни миқдори, йўналиши ва тармоқни айрим жойларда қаршиликни ўзгартирилади, яъни бу билан тармоқни баъзи нуқталарида кучланишни ростлаш имконияти ҳосил бўлади.

Кучланиш даражасини керакли миқдорда ушлаб туриш учун икки хил усул қўлланилади. Биринчи – бу махсус ростловчи қурилмалар ишлатмасдан ҳар хил тадбирлар қўллаш, иккинчиси бу – махсус ростловчи қурилмалар ишлатиш.

Биринчи тадбир ўз ичига қуйидагиларни олади:

1. Рационал электр таъминоти системасини қуриш (корхоналарни таъминлайдиган линияларда каттароқ кучланишларни қўллаш, чуқур кириб боришни таъминлаш, юкланиш коэффициенти оптимал бўлган трансформаторларни қўллаш, тақсимловчи тармоқлар учун ток ўтказувчиларни қўллаш ва бошқалар).

2. Чулғамларни сонини ўзгартиришга эга бўлган трансформаторларда чулғам сонини тугри танлаш.

3. Цех нимстанцияларни иккиламчи кучланиш томонида ўзаро уланиш қурилмаларини куллаш.

4. Бош пасайтирувчи нимстанция трансформаторларини параллел ишлашини амалга ошириб заводнинг ички электр таъминоти системасида қаршиликни камайтириш.

5. Корхонанинг ҳусусий таъминловчи манбаларида генератор кучланишини ростлаш.

6. Ростлаш имконияти бўлган синхрон электр юриткичлардан фойдаланиш.

Кучланишни ростлаш тадбирининг иккинчи гуруҳига қуйидагилар киради:

1. Бош пасайтирувчи нимстанция трансформаторлари учун юклама остида ростлаш мумкин (РПН) бўлган трансформаторлардан фойдаланиш.

2. Компенсация қурилмаларини қўллаш.

3. Махсус кучланишни ростловчи қурилмаларни қўллаш.


1.5.2. “Наманган” вилояти саноат корхоналари тармоқларидаги кучланишни бошқариш воситаларини таҳлили


Кучланишни ростлашга қўлланувчи воситаларни таҳлил қилишни электр итеъмолчи бошмоғидаги кучланишнинг умумий тенгламасидан бошлаш қулайроқ. Бу тенгламада электр истеъмолчи бошмоғида ҳосил бўладиган кучланиш генератор кучланиши (U1), ростловчи қурилмалар ҳосил қиладигган кучланиш (Up) ва актив Pm ва реактив Qm юкламалар ҳисоби, ҳамда актив R ва реактив ХL қаршиликларда пайдо бўладиган кучланиш йўналишларидан иборат.

Пастда номланган ростловчи воситаларни тартиб ракамлари тенглама устида кўрсатилган катаклар ичида келтирилган.









3



















4




7













5




8













6




9







1




13




10







2




14




11




12




13

1. Генераторларнинг кучланишини ростлаш;

2. Трансформаторлар трансформациялаш коэффициентини ўзгар–тириш;

3. Қўшимча вольт берувчи трансформаторлар;

4. Линиявий ростлагич;

5. Индукцион ёки потенциал ростлагичлар;

6. Контактсиз автоматик кучланиш ростловчилар;

7. Синхрон юриткичлар;

8. Параллел уланган конденсатор батареялари;

9. Синхрон компенсаторлар;

10. Компенсацияли узгартиргичлар;

11. Реактив қувват статик манбаи;

12. Минимал реактив қаршиликка эга тармоқлар;

13. Бўйлама компенсация;

14. Иккиланган реакторлар.

15. Кучланишни ростлашнинг баъзи бир техник воситалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет