Фарғона политехника институти


Электр узатиш йўли ток ва кучланишининг вектор диаграммаси



бет6/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

1.3.1. Электр узатиш йўли ток ва кучланишининг вектор диаграммаси


Ток ва кучланишларнинг вектор диаграммаси (3.2,в–расм) ва (3.1)–(3.4) ифодаларга мувофиқ тузилади. Аввало, диаграмада маълум U ва I2 кўрсатилади. U ҳақиқий ўқ бўйича йўналган деб қабул қиламиз. Сиғим ток Ic2 кучланиш U дан 90 илгари ўтган. Схеманинг бўйлама қисмидаги ток I12 I2 ва Ic2 ларнинг вектор йиғиндисига тенг.

а)

б)

в)

2.5–расм. Электр узатиш йўли ҳолатини ҳисоблаш.

а–алмаштириш схемаси; б–сиғим токини аниқлаш; в–юкламали ЭУЙ кучланиш ва токлари вектор диаграммаси.

Ундан кейин (3.3) ўнг томондаги икки қўшилувчиларни алоҳида қурамиз.

U12ф = I12 r12 + jI12 x12

Бу ерда: I12r12 вектор I12 га параллел ва jI12x12 вектордан 90 орқада қолади. U кучланиш қўшилувчи U, I12r12 ва jI12x12 векторларнинг бошини ва охирини туташтиради. Ic1 токи U дан 90 олдинда келади ва (3.4) бўйича топилади.



ЭУЙ нинг охирига юклама уланган бўлса, бу нуқтага кучланиш модули бошдаги кучланиш модулига нисбатан кичик бўлади: U < U (3.2, в–расм).

Салт ишлаш ҳолатида I2=0 ва ЭУЙ бўйича фақат сиғим токи оқади I12 = Ic2 ва бу ҳолда UU.



1.4. Узатиш линияларида кучланиш оғишини таҳлили


Кучланиш оғишининг маълум бир истеъмолчиларни ишлаш режимларига ва технологик жараёнга таъсирини бир неча мисоллар асосида кўриб чиқамиз.

Ҳозирги кунда энг кенг қўлланилган электр истеъмолчи бу асинхрон юритгичдир. Жадвалда кучланиш оғиши –10 дан +10% оралиқда асинхрон юриткичларнинг тавсифларига таъсири кўрсатилган.




Юритгич тавсифи

Кучланиш ўзгаргандаги тавсифлар ўзгариши







–10%

+10%

1

1


Ишга тушурувчи ва айланти–рувчи момент

–19%

+21%

22

Синхрон айланиш частотаси

const

const

33

Сирпаниш, %

+23%

–17%

44

Номинал юкламада айланиш частотаси

–1,5%

+1%

55

Ф.И.К.

а). Номинал юкламада

б). Юклама 75% да

в). Юклама 50% да


+2%


const

–1­–2%

+1%

const


–1+2%

66

Қуйидаги юкламаларда cos:

а) 100%


б) 75%

в) 50%

+1%

+2+3%


+4+5%

–3%


–4%

–5–6%


77

Номинал юкламада ротор токи

+14%

–11%

88

Номинал юкламада статор токи

+10%

–7%

99

Ишга тушириш токи

–10–12%

+10+12%

110

Номинал юкламада чўлғамлар–да t–хароратнинг усиши

+5+60 С

Амалда ўзгармай–ди

Юқоридаги келтирилган қийматлар фақатгина юритгич тавсифини кўрсатади. Номинал қийматдан оғиш юритгич билан бирга ишлаётган қурилмаларнинг ҳам иш ҳолатига таъсир қилиб бир қанча иқтисодий зарар келтиради.

Келтирилган қуйидаги кўрсатгичлар сифатсиз кучланиш келтирган зарарларни кўрсатади:

1. Кучланишнинг ўртача 3,86% номинал қийматдан оғиш оқибатида 280 кВт қувватли электр печлар рангли металл эритишда ортиқча исрофгарчилик 65000кВт соат/йил бўлади.

2.Кучланиш оғиши 2,87% бўлганда пойабзал ишлаб чиқарувчи фабрикаларнинг иссиқ вулканизация цехи сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаради, чунки оғишнинг +1 –2% и ҳароратнинг ошишига олиб келади, бу эса маҳсулот ишлаб чиқаришни секинлаштиради ва бу ерда 1 млрд. сўм/йил зарар келтириши мумкин.

3.10000 кВА қувватли электр печ суткасига 44 тонна силикохром маҳсулотни ишлаб чиқаради. Кучланишнинг 5–9% камайишида ишлаб чиқарувчанликни 38,8 тоннага камайтиради, бу тахминан 12% бўлади.

Кучланишнинг камайиши пай–вандлаш сифатини ёмонлаштиради. Кучланиш камайиши 10% бўлганда пайвандлаш вақти 20% кўпаяди.

Агар тикув цехида 2220 та тикув машинаси (АТ–120–5) ишлаётганда кучланишнинг номинал қийматида 5% камайиши 1 соат давомида 131м мато ишлаб чиқармаслигига олиб келади.

Кучланишнинг 6–7% камайиши металларни қуйдирувчи 3*225 кВт қувватли электр печларда электро–энергия исрофи 270000 кВт–соат/йилга тенг ва технологик жараённинг узок давом этишига олиб келади.

Кучланиш оғишига лампа чулғами жуда ҳам сезгир ҳисобланади. Расмда ёруғлик оқими ва лампанинг ишлаш вақтини кучланишнинг даражаларининг қувватга боғлиқликлари кўрсатилган.

1 – Ёруғлик оқими F

2 – Ёруғлик қайтарилиши 

3 – Қувват Р

4 – ўртача ишлаш муддати Т (процентларда)

Чўлғаниш лампалари учун кучланишнинг 1% номинал қиймат ошиши истеъмол қувватининг тахминан 1,5% ошишига ва ёруғлик оқимининг 3,7% га ошишига ишлаш муддатини 14% камайишига олиб келади. Кучланишнинг 3% га ошиши чулғаниш лампаларини ишлаш муддатини 30% га камайишига олиб келади. Кучланишнинг 5% га ошиши лампалар ишлаш вақтини 2 мартда камайтиради. Люминицент лампаларининг кучланиши 10% га ошганда уларнинг ишлаш муддати 20–30%га камаяди.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет