Фарғона политехника институти



бет4/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

1.1.4. Кабелларни жойлаштириш


Кабель иншоотлари деб кабеллар, кабель муфталари, мой билан таъминловчи аппаратлар ва бошқа кабель линияларининг нормал ишлашини таъминлайдиган ускуналарни жойлаш учун махсус мўлжалланган иншоотлар айтилади.

Кабеллар махсус каналларда, туннелларда, эстакадаларда, қувурларда ёткизилади. Хоналарда эса металл токчаларда, полда, деворларда ва металл конструкцияларда жойлаштирилади.

Ёнғиндан асровчи махсус жут қопламали кабеллар ҳам бор.

Механик шикастланишлар, ётқизиш вақтидаги нуқсонлар. Ўта юкланишлар, кабелни бузилишига олиб келади. Шунинг учун кабелни тўғри жойлаштириш катта аҳамиятга эга.


1.1.5. Кабелларни маркалаш


Кабелни маркалашда томирнинг, кобиғнинг, изоляциянинг материали кўрсатилади.

Масалан: АСБ–алюмин томирли, қўрғошин (С) қобиғли, зирҳланган (броня Б) кабель.

ААБ–алюмин томирли, алюмин қобиғли, зирҳланган кабел;

АВВГ–алюмин томирли, поливинилхлорид қобиқли, изоляцияси ҳам винилхлоридли кабель.


1.1.6. Белгилашлар тизими ва ҳисоблашлар учун ишлатиладиган асосий ифодалар


Ўзгарувчан ток электр тармоқлари уч фазали занжирлардан иборат. Нормал иш ҳолатида симметрик тармоқларда фаза токлари ва кучланишлари симметрик ва синусоидал деб қаралади. Шу сабабли ҳамма ҳисоб ва таҳлилларни фақат бир фаза учун тузилган алмаштириш схемасида кўриб чиқиш мумкин. Истеъмолчи тармоққа юлдуз усулида уланган. Фараз қилайлик, Zю Zл – тармоқдаги юкламанинг ва линиянинг бир фазасига тўғри келувчи комплекс қаршиликлар бўлсин. Тармоқнинг ҳар бир фазасида I комплекс белгиланган ток оқади. Бу ток юкламанинг фаза токи Iю га тенг. Тугуннинг фазасидаги комплекс кучланишни Uф ва фазалараро кучланишни U деб белгилаймиз.

Маълумки, симметрик ҳолатда юқоридаги кучланишлар орасида қуйидагича боғланиш мавжуд:



U =*Uф

Ўзгарувчан ток электр занжирларига оид айрим маълумотларни эслатиб ўтамиз. Комплекс катталиклар алгебраик ва символик кўринишда бўлиши мумкин:



; (2.1)

; (2.2)

(2.3)

Бу ерда:


U, I, Ркатталикларнинг актив қисми; U’’, I’’,Q – катталикларнинг реактив қисми;

U, I, S – катталикларнинг модуллари; U, I, s – мос ҳолда кучланиш, ток ва қувватларнинг актив ва реактив қисмлари орасидаги бурчаклар.

Уч фаза учун тўла қувват:



; (2.4)

Бу ерда: токнинг қўшма комплекс сони; Р, Q – уч фазанинг актив ва реактив қувватлари.

Агар комплекс кучланиш U ва ток I орасидаги бурчак га тенг бўлса, у ҳолда (К.4) дан ; келиб чиқади.

Тугундаги ток:



ва ушбу ток модулининг квадрати қуйидагига тенг:



Тармоқда исроф бўлувчи қувват қуйидагича ифодаланади:



,

Бу ерда: Z = r + jx элементнинг тўла қаршилиги; r ва x элементнинг актив ва реактив қаршиликлари. Қаршиликка мос ўтказувчанлик:



; ,

Индуктив характердаги ток кучланишдан – бурчакка орқада келади, шунинг учун унинг реактив қисми минус ишора билан олинади, шунингдек, сиғим характердаги ток кучланишдан олдинда келгани учун реактив қисми плюс ишора билан олинади.


1.1.7. Электр узатиш йўлларининг алмаштириш схемалари ва ҳисоб параметрлари


Нисбатан катта бўлмаган узунликдаги электр узатиш йўллари параметрларининг тақсимланганлгини эътиборга олмаслик ва уларни бутун узунлик бўйича бир хилда тақсимланган деб қараш мумкин.

Узунлиги 300400 км дан ошмаган 110 кВ ва ундан юқори кучланишда ишловчи ҳаводаги электр узатиш йўлининг алмаштириш схемаси одатда П–симон кўринишда тасвирланади (1.1–расм). Расмда – электр узатиш йўлининг актив ва реактив қаршиликлари ва – электр узатиш йўлининг актив ва сиғим ўтказувчанликлари.



Актив қаршилик қуйидаги формула бўйича топилади:

, (2.5)

Бу ерда: –солиштирма актив қаршилик, Ом/км (ўтказгичнинг ҳарорати +20°С бўлганда); –узатиш йўлининг узунлиги, км.



2.1–расм. Ҳаводаги электр узатиш йўлининг П–симон алмаштириш схемаси

Симлар ва кабелларнинг актив қаршиликлари 50 Гц давртезликда таҳминан омик қаршиликка тенгдир. Шу туфайли юза эффекти ҳодисаси эътиборга олинмайди. нинг қиймати пўлат–алюминий ва бошқа рангли металлдан тайёрланган ўтказгичлар учун кўндаланг кесим юзаларига боғлиқ равишда жадвалдан аниқланади. Ўтказгичнинг ҳарорати 20С дан фарқ қилганда мос формулалар бўйича топилади.

Реактив қаршилик қуйидаги тартибда топилади:

, (2.6)

Бу ерда: солиштирма реактив қаршилик, Ом/км.

Электр узатиш йўлининг алоҳида фазаларидаги реактив қарши–ликлар умумий ҳолда турлича. Симметрик ҳолатларни ҳисоблашда нинг ўртача қийматидан фойдаланилади:

, (2.7)

Бу ерда: – ўтказгичнинг радиуси; – фаза ўтказгичлари оралиғидаги ўрта геометрик масофа:



,

Бу ерда: – мос фаза ўтказгичлари орасидаги масофа.

Номинал кучланиши 330 кВ ва ундан юқори бўлган электр узатиш йўлларида фаза ўтказгичлари бир нечта ўтказгичларга парчаланади. Бундай ҳолларда (1.3) формуласидаги ўрнига қуйидаги формула бўйича топилувчи фойдаланилади:

, (2.8)

Бу ерда: – ўтказгичнинг эквивалент радиуси; –битта фазадаги ўтказгичлар орасидаги ўрта геометрик масофа; – битта фазадаги ўтказгичлар сони.

Парчаланган ўтказгичли электр узатиш йўллари (ЭУЙ) учун (2.8) формуладаги сўнгги ташкил этувчи кўринишда бўлади. Шунингдек, бундай ЭУЙ лари учун солиштирма актив қаршилик қуйидагича топилади:

,

Бу ерда: – олинган кесимдаги ўтказгичнинг жадвалдан олинувчи солиштирма қаршилиги.

Пўлаталюминий ўтказгичлар учун кесим юзасига боғлиқ равишда, пўлат ўтказгичлар учун эса кесим юзаси ва токка боғлиқ равишда жадвалдан олинади.

ЭУЙ нинг актив ўтказувчанлиги икки кўринишдаги актив қувват исрофларини ифода этади: изоляторлар орқали оқувчи дайди токлар туфайли юз берувчи исрофлар ва тожланиш исрофлари.

Изоляторлардаги дайди токлар киймати жуда кам бўлиб, улар туфайли юз берувчи исрофларни ҳисобга олмаслик мумкин. Тожланиш даражаси ўтказгичдаги кучланиш ва унинг радиусига боғлиқ бўлади. Шу сабабли бу исрофнинг қийматини рухсат этилган оралиқда тутиш учун тожланиш бўйича рухсат этилувчи энг кичик кесим юзаси белгиланган. Унга мувофиқ энг кичик кесим юзаси 110 кВ учун 70 мм2, 150 кВ учун 120 мм2, 220 кВ учун 240 мм2.

220 кВ гача кучланишдаги тармоқларни ҳисоблашда актив ўтказувчанлик эътиборга олинмайди.

ЭУЙ нинг сиғим ўтказувчанлиги алоҳида фаза ўтказгичлари орасидаги ва фаза ўтказгичлари билан ер орасидаги сиғим таъсирида вужудга келади ва қуйидагича ҳисобланади:



, (2.9)

Бу ерда: – солиштирма сиғим ўтказувчанлик бўлиб, жадвалдан аниқланиши ёки қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши мумкин:



(2.10)


2.2–расм. Электр узатиш йўлининг алмаштириш схемаси.

а,б–110–220 кВ кучланишли ҳаводаги узатиш йўллари учун; в–35 кВ ва ундан паст кучланишли ҳаводаги узатиш йўллари учун; 10 кВ ва ундан паст кучланишли кабелли узатиш йўллари учун.

Кўпгина ҳолларда 110220 кВ кучланишли ЭУЙ ларини ҳисоблашда уларнинг схемалари етарлича содда кўринишда (2.1,б–расм) кўринишида ифодаланади. Бу схемада сиғим ўтказувчанлик ўрнига (2.1,а–расм) у таъсирида ишлаб чиқарилувчи реактив қувват ҳисобга олинади. ЭУЙ сиғим қувватининг ярми қуйидагича топилади:

, (2.11)

Бу ерда: ва – фаза ва фазалараро кучланишлар, кВ; – ерга томон оқувчи сиғим токи, .

(1.8) дан кўринадики, ЭУЙ да ишлаб чиқарилувчи реактив қувват (заряд қуввати) кучланишнинг квадратига тўғри пропорционалдир.

35 кВ ва ундан паст кучланишдаги ҳаводаги ЭУЙ да ва бунга мос равишда жуда кичик бўлганлиги сабабли эътиборга олинмайди (1.2,в–расм).

Кабелли ЭУЙ ларининг алмаштириш схемалари ҳам умумий ҳолларда ҳаводаги ЭУЙ лардаги каби П–симон кўринишда ифодаланади (1.1–расм). (1.3), (1.7) формулалардан кўриниб турибдики, ўтказгичларнинг яқинлашиши билан камаяди ва ортади. Кабелли ЭУЙ ларда фаза ўтказгичлари ораларидаги масофалар кам бўлганлиги сабабли ҳаводаги ЭУЙ ларидагига нисбатан жуда кам бўлади. 10 кВ ва ундан паст кучланишдаги кабелли ЭУЙ ларининг алмаштириш схемаларида эътиборга олинмайди (1.2,г–расм). –актив ўтказувчанлик 110 кВ ва ундан юқори кучланишли кабелли ЭУЙ ларининг алмаштириш схемаларида эътиборга олинади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет