Фарғона политехника институти


–БОБ. ҲАВО ЛИНИЯЛАРИ ТУЗИЛИШИ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ



бет3/20
Дата22.12.2017
өлшемі1.01 Mb.
#50962
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

1–БОБ.

ҲАВО ЛИНИЯЛАРИ ТУЗИЛИШИ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ

1.1. Умумий тушунчалар


Электр энергиясини электр станциялардан умумий юкламага узатилиши ҳар хил кучланишли электр линиялари ёрдамида амалга оширилади. Энергетика системаси икки хил турдаги элементлардан иборат: ўзгарувчи, яъни бу элементлар ёрдамида энергия бир турдан иккинчи турга ўзгартирилади, узатувчи яъни булар (ҳаво ва кабел линиялари) энергияни керакли масофаларга узатишга хизмат қилади.

Электр тармоқлари электр узатиш линиялари, подстанциялар, тақсимланиш пунктларидан ташкил топгандир.

Ҳаво электр узатиш линияси (ЭУЛ) деб очиқ ҳавода жолайшган изоляторлар ва арматуралар ёрдамида таянчларга ёки мухандислик иншоотлари кронштейнларига маҳкамланган симлар орқали электр энергияни узатиш қурилмаларига айтилади.

Ҳаво линиясининг (ХЛ) асосий элементлари бу электр энергияни узатишга мўлжалланган симлар, таянчларни юқори қисмига уланган симларни атмосферада бўладиган ўта юқори кучланишдан ҳимоя қиладиган ҳимоя тросслари, симлар ва изоляторларни осишга мўлжалланган таянчлар, сим­ларни таянчлардан изолятор ва таянчларга махкамлайдиган ҳамда уларни бирлаштирадиган линия арматураларидир. Ҳа­во линияларнинг тузилиши иқлим шароитларига ҳарорат, шамол, музлаш, газлар, тузларининнг йиғилиши ва х.к.з.га боғлиқдир.

Ҳаво линияси бир толадан иборат симга ва бир хил ме­талл юзасига қараб 7–19 ва 37 та ўзаро буралган толалардан иборат кўп толали симларга бўлинади.

Икки хил металл ёки металл қотишма толалардан иборат кўп толали биметалл симлар, ўртаси тешик симлар ва спирал каркасли кенгайтирилган бўлади.

Симлар:

1. Алюминий



2. Пўлат

3. Мис


4. Махсус қотишмалардан тайёрланади.

Чунки, улар ноёб бўлмаган ва анча арзон металлар.

Мис симлар (М–35) кам ишлатилади асосан алюминий (А–50) симлар атмосфера таъсирига яхши қаршиликка бардош беради.

Пўлат симлар катта механик мустаҳкамликка эга, аммо коррозияга ўта таъсирчан.



а) 6) в)


1.1–расм. ҲЛ симларнинг тузилиши.

Қуйидаги симлар ишлаб чиқарилади. АС маркали (Алюминий пўлатга нисбатан 6,5÷6,0:1); АСУ (алюминий пўлат) кучайтирилган сим.

Тросслар ҳаво линияларини атмосферадаги ўта юқори кучланишлардан ва чақмоқ уришдан сақлаш учун яна алоқа линияларга қилинадиган таъсирни камайтириш учун мўжалланган.

1.1.1. Таянчлар


Таянчлар симлар ва троссларни ердан ёки сувдан керакли бўлган баландликда осиш учун қўлланилади. Таянчлар материални турига қараб:

1). Ёғочли

2). Металл

3). Темир–бетон бўлиши мумкин.

Турига қараб ҳаво линияларини таянчлари икки асосий хилга: оралиқ ва анкерлиликка бўлинади.

Оралиқ таянчлари симларни маълум бир баландликда осилиб туришлари учун қўйилади ва улар нормал иш ҳолатида линиянинг ҳамма элементларни оғирлигини, сим атрофидаги муз оғирлигини ва шу билан линиянинг йўналишига перпендикуляр шамолнинг босимини ўз устига олади.

Охирги таянчлар анкерли қилиб бажарилади.

Анкерли таянчлар бошқа ҳамма таянчлар ёрдамидаги симлар ва троссларнинг тортилиши кучларни бутунлай ўзига қабул қилади.

Вазифасига кўра таянчлар:

1. Бурчак ҳосил қилувчи

2. Охирги

З. Ошиб ўтадиган

4. Транспозицион

5. Тармоқлайдиган таянчларга бўлинади.


1.1.2. Изоляторлар


Изоляторлар симларни таянчларга маҳкамлаш учун ва кучланиш остидаги симлар билан таянчлар орасида керакли изоляция оралиғи ҳосил қилиш учун ишлатилади. Линия изолятролари чинни ва шишадан тайёрланади.

Ҳар бир изолятор ҳусусий изоляция элементидан сим ва троссларни изоляторга, изоляторни эса таянчга маҳкамлайдиган металл арматурадан ташкил топган.

Шишали изоляторлар чиннига нисбатан мустаҳкам. Линия изоляторлари конструктив тузилишига қараб:

1. Штирли

2. Осма

З. Стержен шаклида бўлади.



Штирли изолятолар кучланиши 35 кВ гача бўлган ҳаво линияларда қўлланилади.

Штирли изолятор Осма изолятор

1.2–расм. Изоляторлар
Осма изоляторлар кучланиши 35 кВ дан юқори бўлган ҳаво линияларда қўлланилади, улар юқори механик хусуссиятларга эга. ПФ (осмали чинни) ёки ПС (осмали шиша) ÷ хиллари тоза атмосферада, ПФГ, ПСТ – ифлосланган районларда қўлланилади.

Улар – тутиб турувчи, тортиб турувчи тизимларга йигилади.

Стержен шаклидаги изоляторларни осма ҳам штирли қилиб ишлатиш мумкин.

Уларнинг камчиликлари унча юқори бўлмаган механик мустаҳкамлик, бу эса ўз навбатида линиянинг ишончлилигини камайтиради.


1.1.3. Кабель линияларининг тузилиши ҳакида асосий маълумотлар


Кабель деб герметик қобиқда жойлашган, устига керак бўлганида ҳимоя қопламаси қўйилган бир ёки бир неча мартта изоляция қилинган ток ўтказувчи сим томирларини йигиндисига айтилади.

Кабеллар:

а. Кучли ток кабеллари

б. Назорат кабелларига бўлинади.

Кабелнинг асосий элементлари: ток ўтказувчи сим томири, томир изоляцияси, ўралган жут толаси, белбоқ (поясная) изоляцияси, қобиқ, тўқима қатлами, зирҳ, битумли қоплама.

Кабель сим томири деб бир ёки бир неча буралган усти­га фаза изоляцияси ўралган симлар (толалар) айтилади.Ток ўтказувчи томирлар мис ёки алюминийдан тайёрланади.

Кабель сим томирларининг кесим юзаси 1. Доиравий; 2.Сегментли: 3.Сектор кўринишида бўлади.

Кабеллар томирининг сонига қараб бир икки, уч ва тўрт томирли кабелга бўлинади.

Кабелларда изоляция материаллари учун резина, кабель қоғози ва пластмасса ишлатилади.

Кўп томирли кабелларда фазалараро изоляцияси пластмассадан ёки кабель қоғозидан иборат, бу қоғоз мойли канифол билан шимдирилган бўлади. Ҳамма томирлар биргаликда белбоғли изоляция қилинади.Энг юқорисида алюминли гер­метик қобиғ қилинади. Қобиқлар қўрғошинли ёки зирҳли бўлиши мумкин. Бу қобиғлар кабелни механик шикастланишлардан сақлайди.



1.3–расм. Мой билан тўлдирилган юқори кучланишли кабелни тузилиши

1–пўлат труба, 2–юза экрани, 3–қоғоз изоляция, 4–1 фазали кабель, 5–латунли камар(тасма).
35 кВ дан юқори бўлган кабелларда ҳар қайси фаза қўр­ғошинли қобиғга эга.

110÷220 кВ ли кучланишларда мой тўлдирилган кабеллар ишлатилади.

Бундай кабель (1.3–расм): 1,6 мПА босим остида мой билан тўлдирилган пўлат трубани (1) ичида жойлашган учта бир фазали кабелдан (4) ташкил топган, (3)–қоғоз изоляцияси, (2) – юза экрани, (5) – латун тасмаси.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет