4.2–расмда келтирилган тақсимловчи электр тармоғининг алмаштириш схемасини кўриб чиқамиз. Бу схемани ҳисоблашда тугунлардаги қувват Sк, ЭУЙ бошланишидаги кучланиши U1 ва ЭУЙ участкаларидаги қаршиликлар Zkj берилган. Бунда: к–ЭУЙ участкаси бошиланишидаги тугун номери, j–участка охиридаги тугун номери.
Тугунлардаги кучланиш ва ЭУЙ участкаларидаги қувват оқимини (Skj) аниқланиши керак. Skj қувват Кирхгоф нинг биринчи қонуни бўйича аниқланади: S23=S3; S12=S2+S3; Бу ерда: ЭУЙ участкаларидаги актив ва реактив қувватлар қуйидаги бўлади:
Р23 = Р3 ; Р12 = Р2 + Р3 ; (4.1)
Q23 = Q3 ; Q12 = Q2 + Q3 ; (4.2)
4.2–расм. Тақсимловчи тармоқ.
а – алмаштириш схемаси; б – кабелли электр узатиш йўли.
Таъминловчи манба кучланиши ва энг кам кучланишли тугун кучланишли тугун кучланишлари орасидаги фарқ кучланиш исрофининг энг катта қиймати дейилади. 4.2–расмдаги тармоқ учун Uэ.кат = U1 – U3 .
Умумий ҳолда кучланиш исрофининг энг катта қиймати қуйидаги қуйидагича аниқланади:
Uэ.кат= Uкj; (4.3)
Бу ифодада Uкj – ЭУЙ участкасидаги кучланиш исрофи; m – ЭУЙ даги участкалар сони; Шунингдек бу катталик қуйидагича ҳисобланиши ҳам мумкин:
Uэкат= (Ркj rкj+Qкjxкj)/Uн; (4.4)
Бу ерда: rk j– ЭУЙ участкасининг актив қаршилиги, xк –ЭУЙ участкасининг реактив қаршилиги, Ркj, Qк j– ЭУЙ участкаларидаги актив ва реактив қувват оқимлари.
Агар ЭУЙ даги қувват оқимларини юклама қувватдари орқали ифодаласак, (3.61) ифодани соддароқ кўринишда ёзиш мумкин бўлади, яъни 3.10,а – расмдаги схема учун қуйидагича ёзиш мумкин:
Uэ.кат= (4.5)
Бу ифодани (4.17)(5.1.–5.2) – ларни ҳисобга олиб ва қуйидаги белгиларни киритиб, бошқа шаклда ёзиш мумкин:
r2=r12; (4.6)
r3=r12+r23; (4.7)
x2=x12; (4.8)
x3=x12+x23; (4.9)
(5.1)–(5.2) ифодаларни (5.5) га қўямиз:
ёки
Uэ.кат=
Бу ерда: Рk, Qk – k–нчи тугундаги юклама қуввати; rк,xк –1 ва к – тугунлар оралиғидаги актив ва реактив қаршиликлар, n–тугунлар сони.
4.3–расм. Тармоқланган очиқ электр тармоқ.
Агар, ўтказгичнинг кўндаланг кесим юзаси Fкj ЭУЙ нинг ҳамма участкаларида бир хил бўлса, у ҳолда:
Uэ.кат= (4.10)
Бу ерда: Lк – 1 ва к – тугунлар оралиғидаги масофа.
Бир нечта шаҳобчадан иборат бўлган тармоқда кучланиш исрофининг энг катта қиймати қандай аниқланишини кўриб чиқамиз (5.3–расм).
Бунинг учун U13, U15 – кучланиш исрофларини аниқлаймиз:
U13=U12 + U23 ;
U15=U12 +U24 + U45 .
Агар U24+U45>U23, бўлса, у ҳолда U15 кучланиш йўқолишининг энг катта қиймати бўлади.
5.1.–мисол. Кабелли ЭУЙ дан иборат бўлган 10 кВ кучланишли электр тармоғи берилган (5.2,б–расм). Юкламанинг қувват коэффициенти соs =0,96.
Тармоқдаги кучланиш исрофининг энг катта қийматини аниқлаш талаб этилади. Қўлланмадан кабелли ЭУЙ лар учун солиштирма катталикларни топамиз:
ААБ–95: r = 0.326 Ом/км; x0 = 0.083 Ом/км;
ААБ–50: r = 0.62 Ом/км; x0 =0,09 Ом/км;
ЭУЙ нинг актив ва реактив қаршиликларини аниқлаймиз:
r12=0,5*0,326*0,64=0,104 Ом;
x12=0,5*0,083*0,64=0,027 Ом;
r23=0,5*0,62*0,5=0,155 Ом;
x23=0,5*0,09*0,5=0,022 Ом;
Кирхгофнинг биринчи қонуни бўйича ЭУЙ да узатилаётган актив қувватларни аниқламиз:
Р12=Р2+Р3=1880+1930=3810 кВт;
Р23=Р3=1930 кВт;
Ҳисобланган актив қувватлар ва қувват коэффициенти орқали ЭУЙ участкаларидаги реактив қувватларини аниқлаймиз:
Q12=Р12tg=3810*0.292=1113 кВАР;
Q23=Р23tg=1930*0.292=564 кВАР;
23 ва 12 линиялардаги кучланиш исрофи:
U23= ,
U12=
Тармоқдаги кучланиш исрофининг энг катта қиймати:
Uэ.кат=U12+U23 = 31,2 + 44,2 =75,4 В
Uэ.кат=
Достарыңызбен бөлісу: |