Эволюция таълимот назарияси фанидан маърузалар матни



бет1/5
Дата16.07.2017
өлшемі0.81 Mb.
#38975
  1   2   3   4   5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТ

ЭВОЛЮЦИЯ ТАЪЛИМОТ НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

ЖИЗЗАХ-2012
Ушбу маърузалар матни Жиззах политехника институти “Экология ва атроф мухит мухофазаси” кафедрасининг 2012 йил ноябр йиғилишида мухокама қилиниб тасдиқланган.

Тузувчи: Камолова Ш.М.
Тақризчилар: “Э ва ТФ” каф. муд. Тиркашева М.Б,
Доц. Шарипов Ш

1-мавзу Кириш. Эволюцион ғоялар тарихи. Берунийнинг эволюцион қарашлари. Ламаркнинг эволюцион концепцияси.

Режа


1. Эволюция назарияси фанининг мазмуни, мақсад ва вазифалари.

2.Эволюцион ғоялар, тарихи, Аристотелp. Ўрта Осиёда эволюцион фикрни ривожланиши. Абу Наср Форобий.

3.Абу Райхон Берунийнинг эволюцион қарашлари. Жан Ламарк ва унинг эволюцион концепцияси.
Эволюция назарияси фани – назарий биологиянинг асоси, унинг ўзига хос пойдеворидир. У эволюцион таoлимот ёки дарвинизмнинг табиий танланиш концепцияси негизида шаклланиб, хозирги пайтда уни биологиянинг фундаментал йўналишлари асосида бойитган холда тириклик ҳақидаги фаннинг назарий пойдеворига айланган.

Эволюция назарияси тириклик тарихий тараққиётининг умумий қонуниятлари ва ҳаракатланувчи кучларини ўрганади. У органик олам ривожланишининг қонуниятларини аниқлаш асосида мазкур жараённи бошқариш йўлларини қўлга олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Эволюция назариясининг асосини Дарвин назарияси (бош ва ягона йўналтирилган эволюцион омил – табиий танланишнинг етакчи роли ъақидаги тасаввур) ташкил қилади.

Тириклик биологиянинг ҳамма йўналишларида тадқиқ этилаётгани сабабли, эволюция назарияси биологик фанлар тизимидаги барча хусусий ва умумий фанларга таянади ва улар билан чамбарчас боьлиқ.

Эволюцион ёндашиш замон биологияси дунёқарашининг асоси бўлганлиги туфайли, эволюция назарияси биологик фанлар тизимида марказий ўринни эгаллайди. Зеро, ъар қандай факт ва ходисани табиий-илмий эволюцион ёндашишсиз талқин этилиши мумкин эмас. Шу нуқтаи назардан эволюцион жараённи ўрганишда замонавийлик принципига таяниш (замонавийлик ўтмишни билиш учун ўзига хос калит бўлиб хизмат қилади) тарихий принципнинг роли ва аъамиятини янада яққолроқ кўрсатиб беради (замонавийликни чуқур билиш учун ўтмишни ўрганиш даркор).

«Эволюция» атамаси биологияда илк бор XVIII асрда швейцария олими Ш.Боннэ томонидан қўлланилган бўлиб, бу сўз дастлаб «ёйилиб очилиш» маoносини англатган эди. (Масалан, атиргул унчасини очилиши ва ъоказо). Кейинчалик бу атама фаннинг турли тармоқларида қўлланиладиган бўлди.

Биологик эволюция замирида макромолекуляр ва тирик организмларнинг ўз-ўзини ъосил қилишнинг ажойиб жараёнлари ётади. Улар қатор авлодларда тирик организмларни қайта ўзгариб янгиланиши учун чексиз имкониятларга эга.

Биологик эволюция тирик табиатнинг такрорланмайдиган ва маълум даражада йўналтирилган тарихий тараққиётидир. У популяцияларнинг генетик таркибини ўзгариши, мосланишларни шаклланиши, турларни ъосил бўлиши ва уларнинг ўлиши билан боьлиқ бўлиб, биогеоценозларни ва ёппасига биосферани янгиланишига сабабчи бўлади. Ривожланиб турувчи тирик тизимларни ъамиша яшаётган шароитларга мос келиши биологик эвюциянинг асосий натижасидир.

Ъозирги даврда антропик омиллар таoсирида биосферада содир бўлаётган ўзгаришлар инсонларни ташвишга солмоқда. Одамни табиий тизимларнинг хаётига ўйламай қўпол равишда аралашуви, биосфера эволюцияси қонуниятларини етарли даражада билмаслик оқибатида қурраи заминимизнинг қатор худудларида табиий мувозанат бузилди. Натижада, тириклик эволюциясининг «иллатлари» сифатида зараркунандалик ва бошқа қатор илгари табиат билмаган биологик ходисалар келиб чиқди. Агарда инсонни биосфера билан муносабатлари илмий асосда ташкил этилмаса қайд этилган холатларнинг оқибатлари келажакда янада ъавфлироқ бўлиши мумкин. Биосфера эволюциясининг ўтмишини, ўзига хос хусусиятларини, турлар мажмуаларининг хозирги замонда ва келажакда ривожланиш қонунларини билмасдан табиатни сақлаб қолишга қаратилган илмий тавсияларни асослаб бўлмайди.

Шундай қилиб, эволюцион жараён қонуниятларини чуқур ўрганиб, уни мукаммал билиб олиш асосида бошқариладиган эволюцияга ўтиш (тирик жониворларни ва табиатни одамзод талабларига мос равишда қайта ўзгартириш) янгича маoно ва алоъида аъамият касб этади. Мазкур муаммони хал қилиш эволюция назарияси фанининг биринчи галдаги энг муъим вазифасидир.

Эволюцион жараённи бошқаришга эришиш орқали инсоният олдида турган бош муаммо – озиқ-овқат билан таoминланиш муаммосини ъал этиб, одамзод табиий озиқа ресурсларидан фойдаланаолишга тўлиқ эришади. (Маълумки, ъозирги пайтда қишлоқ хўжалиги етказиб берадиган озиқ-овқатлар инсонни бу маъсулотларга бўлган талабини қондира олмаяпти).

Инсон саломатлигига ъавф-ъатар туьдирувчи қатор касалликлардан (айниқса, юқумли ва ирсий касалликлардан) кутулиш табиий эволюцияни бошқаришга ўтиш орқали эришилади, чунки уларнинг келиб чиқиш сабаблари тирик табиат ъаёти билан боьлиқ. Қайд этилганлар бошқа эволюцион ходисалар – текинхўрлик ъамда унинг асоратлари ва ъоказолар сабабларини тушунишга имконият беради.

Тириклик муаммоси тадқиқотчиларни қадимги замонлардан қизиқтириб келган. Тирик табиатнинг ривожланиши ъақидаги дастлабки ғоялар Хиндистон, Хитой, Миср, Греция олимларининг ишларида хозирги эрамиз (милод) дан 2000-1000 йил илгари айтилган. Табиатнинг бирлиги ъақидаги ьояни илгари сурган ўлкан «фикр титани» Аристотелp ўзининг «мавжудотлар нарвони» мисолида жонсиз табиатни минераллардан инсонгача бўлган тараққиёт йўлини тасаввур этишга уринади. Бу ва бошқа хилдаги қадимги олимларнинг қарашлари биологияда тириклик тараққиёти ъақидаги кейинги ьояларни ривожланишига ўз таoсирини кўрсатди.

Хозирги назарий биология асосларини, жумладан эволюция назариясининг шаклланишига Ўрта Осиё олимларининг қўшган дастлабки хиссаси беқиёсдир. Ўрта асрлар бошланишида Ўрта Осиё дунё цивилизациясининг учоқларидан бири бўлган. «Шарк Ренессанси» даврида бу ерда илм-фан тараққиёти натижасида турли йўналишларда, жумладан биология соъасида йирик тадқиқотлар ўтказилган. Ўрта Осиёда биринчи Маoмун академияси («Донишмандлар уйи») нинг фаолияти Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино ва бошқа йирик олимларнинг ижодлари билан боьлиқ.

Абу Наср Форобий (873-950 йиллар) табиатшуносликни тараққий этишига муносиб хисса қўшган. У Ч.Дарвин эволюцион таoлимотининг фундаментал асоси ъисобланган табиий ва суoний танлаш концепцияларининг мазмунини биринчи бўлиб тарифлади ва илмий жиъатдан асослаб берди. Форобийнинг қайд этиши бўйича, табиат инсон аралашувисиз ўзи яратган ва яратадиган танлаш асосида ўсимлик ва ъайвон турларини вужудга келтиради. Шу билан биргаликда инсон ёрдамида суoний турлар яратиладики, бу икки хил танлашнинг тан олинишини исботидир.

Инсонни келиб чиқиши ъақида фикр юрьизар экан, Форобий одамни табиатдан – хайвонот дунёсидан ажраганлигини уқтиради. Одам фикрловчи инсон қиёфасига эга бўлганлигига қарамасдан, унда аждодлари – хайвонларнинг айрим ўхшашликлари сақланган. Буни одам организмидаги ъайвоний бошқарилиш (ъайвонларга хос хислат) билан бир қаторда ақлли нутқий ъусусиятни бўлиши исботлайди. Мазкур фикрларни эволюцион таoлимот яратилишидан 9 ярим аср илгари эoлон қилинганлигини ъисобга олсак, ўша дарвда фанни нақадар гуллаб яшнаганлигига ва ривожланганлигига тан бериш мумкин.

Буюк аллома ва мутафаккир Абу Райхон Беруний (973-1048 йиллар) фан тарихида, айникса табиатшуносликда, шу даражада из қолдирдики, уни шак-шубхасиз Дарвин таoлимотининг башоратчиси деб ъисоблаш мумкин. Европада бундан минг йил илгари илм-фан, маoрифат ва маданият хали ривожланишнинг ибтидоий холатида турган бир даврда, Беруний хозирги биологиянинг назарий пойдевори бўлган эволюция назариясининг асосларини шакллантиришга муваффақ бўлган.

Ўзининг машхур «Сайдана» асарида Беруний Ер юзининг ўзгаришини ўсимлик коплами ва ъайвонот оламининг ўзгаришига олиб келишини кўрсатади. Тирик организмларнинг юзага келиши ернинг тарихи билан боьлиқ. Ер юзасида яшаган организмларни ўрганишда ер қобиьи муъим тарихий манба бўлиб хизмат қилади. Абу Райхон Беруний Қорақум ва Қизилқум сахроларида олиб борган палеонтологик қазилмаларни ўрганиш асосида, қумликлар қазиб қурилганда чиьоноқлар чиқади, мазкур қумликлар бир вақтлар денгиз туби бўлган деган хулосага келади.

«Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар» ъамда «Хиндистон» асарларида Беруний ъайвон ва ўсимлик организмларининг таркибини уларни муъит билан узвий боьлиқлигининг махсули деб ъисоблайди. Унинг фикрича, хозирги ъайвонларнинг шакллари қадимгилардан тубдан фарқ қилади, чунки уларнинг ўртасида узоқ тарихий давр ётади. Бундан оламнинг оддийдан мураккабга қараб такомиллашиб бориши, органик дунёнинг эволюцион тараққиёти ъақида хулоса чиқади.

Беруний одамнинг келиб чиқиши, ирсият қонунлари масалаларида қатор изланишлар олиб борди. Одамларнинг ранги, ташқи қиёфаси, табиати ва ахлоқининг ъар-хил бўлишининг сабабларини тупроқ, сув, хаво ва одамлар яшайдиган жойларга боьлади. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб олимнинг айтишига қараганда – бу одамларнинг гурухларга ажралиши, бир-биридан узоқлашиши ъамда уларнинг ъар бирида турли хохишларни ифодалаш учун зарур бўлган сўзларга эхтиёж туьилишидадир.

Форобийнинг табиий ва суoний танлаш тўьрисидаги ьоясини ривожлантириб, Беруний таoкидлайдики, Ер юзини бир хил дарахт ёки бир хил хайвон бутунлай қоплаб олганида, ъайвоннинг кўпайишига ъам, дарахтнинг ўсишига ъам ўрин қолмас эди. Шунинг учун ъам, деъқонлар экинларини ўтоқ қилиб, кераксизларини юлиб ташлашади, боьбонлар эса дарахтларнинг яроқсизларини кесишади. Асаларилар ўз жинсидаги, ишламай хувадан асални бекорга еб ётганларини ўлдиришади. Тирик табиат худди шундай иш тутади. Табиат айрим холда яхшини ёмондан ажратишда ъаммасига бир хил таoсир этиш оқибатида дарахт баргларини тўкиб, мева ъосил қилишдан қолдиради ва қуритади.

«Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар»да Беруний биринчи бўлиб йил фаслларининг алмашишини ўсимлик ва ъайвонларнинг мавсумий ўзгаришларига таoсирини тадқиқ этади, уларни орасида узвий боьлиқлик мавжуд эканлигини кўрсатади.

Кўриниб турибдики, олимнинг қайд этилган ишлари бундан қарийиб минг йил илгари эволюцион фикрни теран шаклланишига ъар тарафлама хизмат қилди. Мазкур қарашлар деярли ортиқча ўзгартирилмасдан Ч.Дарвиннинг «Табиий танланиш йўли билан турларни келиб чиқиши» асарида ўз урнини топди ва улар асосида эволюцион таoлимот яратилди. Ч.Дарвин Абу Райхон Берунийнинг ишларидан хабардор бўлганми-йўқми, бу бизга қороньи, лекин Дарвинни шахсий кўзатув ва тадқиқотлар асосида Беруний билан бир хил фикр ва хулосага келганлиги ъайратда қолдиради. Шунга қарамасдан, айтиш мумкинки, Европада Берунийнинг айнан шу фикрларини тарқалмаганлиги эътимолдан холи эмас.

Европада биринчи эволюцион таoлимот, аниқроьи, эволюцион копцепция 19 асрнинг бошида, Францияда эълон қилинди. Унинг муаллифи йирик табиатшунос олим Жан Ламарк бўлиб, бу тадқиқотчи мазкур концепция асоси сифатида организмларни ўз-ўзидан такомиллашишига қаратилган ъаракатларини хисобга олади.

Ламаркнинг ўйлашича, барча жониворлар ўзининг ташкилланиши билан қаноатланмасдан, айникса муъитга нисбатан мақсадга мувофиқлигидан «норози бўлганлигидан» ъамиша ўз тузилиши ва хаётий хусусиятларини такомиллаштириб, олийроқ, мураккаброқ бўлишига интилишади. Бу уларнинг абадий интилишлари хеч качон сунмайди ва муъит ўзгариши билан янада кучайиб боради. Мазкур интилиш жониворларнинг ичига Худо томонидан солиб куйилган бўлиб, у эволюциянинг ўзига хос механизми сифатида тушунилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, мувофиқлашишга олиб келувчи интилиштирадиган куч – эволюциянинг ъаракатлантирувчи кучи. Ламарк уни градацияни амалга оширувчи куч деб ъисоблайди.

Ламаркнинг шу хилда эволюциянинг сабабларини тушунтиришга қаратилган концепцияси механистик ъарактерга эга бўлиб, илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинмади. Чунки бу концепция, ёки ўзига хос «таoлимот», эволюциянинг асл механизмини тушунтиришга ожизлик қилди ва унинг сабабларини Худонинг илохий қудратига боьлаб қўйди. Шу сабабдан у тан олинмади ва аёвсиз танқидга учради.

Шунга қарамасдан (эволюциянинг механизмини идеалистик тушунишга асосланганлигидан қаoтий назар), Ламаркнинг концепцияси илк бор эволюцион қарашларни изчил таoлимот шаклига туширишнинг уриниши сифатида ўзига хос қимматга эгадир.

Таянч иборалар: эволюция, эволюцион таoлимот, дарвинизм, табиий танланиш, концепция, эволюциянинг ъаракатлантирувчи кучлари, «мавжудотлар нарвони», «Шарқ Ренессанси», суoний танлаш, чиьаноқлар, эволюцион тараққиёт, мавсумий ўзгариш, эволюцион концепция, мақсадга мувофиқлик, эволюция механизмлари, градация.
АДАБИЁТЛАР.


  1. Яблоков А., Юсупов А. Эволюционное учение, М.: «Вқсшая школа», 1989. с. 4-16.

  2. Ьафуров А.Т. Дарвинизм, Т.: «Ўқитувчи», 1992. 4-57 бетлар.

  3. Расулов М. Ўрта Осиё табиатшунослик фанлари тарихи, Т.: «Ўқитувчи» , 1993.-69 бет.


2-мавзу. Ч.Дарвин таoлимотининг асосий мазмуни.

Режа:

1.Ч.Дарвин таoлимоти – Абу Райхон Берунийнинг эволюцион ьояларини мантиқий давоми. «Турларнинг келиб чиқиши».

2.«Биглp» кемасидаги сафардан чиққан хулосалар. Турларни пайдо бўлиш сабаблари ва механизмлари.

3.Эволюциянинг асосий ъаракатлантирувчи кучлари.

XIX асрнинг ўрталарида буюк инглиз биолог табиатшунос олими Чарлpз Дарвин ўзининг эволюцион таoлимотини яратди. Бу таoлимот органик эволюциянинг сабаблари ва энг муъими механизмларини тушунтириб берганлигидан, унинг фандаги ўрни ва аъамияти нафақат биологияда, балки одамзод яратган барча фанларда тенги йўқ ва беқиёс бўлиб чиқди. Шунинг учун ъам мазкур эволюцион таoлимот Дарвин хаётлиги пайтидаёқ муаллифининг номи билан «Дарвинизм» деб атала бошланди. (Бу ерда шуни таoкидлаб ўтиш жоизки, эволюцион таoлимотнинг ёки дарвинизмнинг асоси эволюция назарияси ъисобланади).

Ч.Дарвин Абу Райхон Берунийнинг ишларидан ёки унинг эволюцион фикрлари ва қарашларидан хабардор бўлганми ёки улар ъақида эшитмаганми бу бизга қороньи. Лекин, иккиланмасдан шуни айтиш мумкинки, Беруний ниъоясига етказа олмаган ишлар Дарвин таoлимотида илмий тусга киритилиб назария шаклини олди. Ч.Дарвин таoлимотида Берунийни эволюцияга оид фикрларининг бирортаси ъам четда қолгани йўқ. Шу билан бирга Ж.Ламаркнинг эволюцион концепциясини танқидий равишда тахлил этиб, Дарвин эволюциянинг хақиқий механизмларини очиб берди. Бошқача қилиб айтганда Ч.Дарвин ўз таoлимотида органик эволюцияни содир бўлиб туришининг сабабларини ва тирикликнинг Ер юзида нима сабабдан пайдобўлганини ва қандай қилиб сақланиб турганини тушунтириб, унинг илмий асосларини очиб берди.

Эволюцион жараённинг механизмларини мазмуни ва ъарактери ъамда шу таoлимотга оид муаллифнинг қарашлари Дарвиннинг «Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши ёки яшаш учун мослашган зотларнинг сақланиб қолиши» (1859 й) деб номланган машхур асарида баён этилди. Мазкур монографик китоб Дарвиннинг кўп йиллик илмий изланишлари, биринчи навбатда унинг дунё бўйлаб ўтказган илмий сафари таoсирида (1831-1836й.) юзага келди. Сафар давомида биологиянинг турли йўналишларида, айникса зоология, ботаниқа, биогеография, шунингдек палеонтология ва геология сохаларида олим томонидан олиб борилган кўзатув ва тажрибалар, турли эксперимент ва тадқиқотлар Дарвинда турларни ўзгариши ъақидаги фикрларни пайдо бўлишига олиб келади. Турларни ўзгариши ъақидаги фикрлар илгари хам бор эди, лекин Дарвин биринчи бўлиб турларнинг ўзгаришини тирикликнинг сақланишини шарти ва гарови сифатида кўра олишга муяссар бўлди. Турларни ўзгаришини таoминловчи табиий кучлар бор, улар таoсирида бир тур ўрнига бошқа тур шаклланади. Ерда тирикликнинг эволюцияланиши давомида бирхил формалар урнини бошқалар эгаллайди. Улар яна бошқа кўринишдаги турлар билан аста-секинлик билан алмашади. Бу хилда тўхтовсиз равишда (Ер юзида хаёт пайдо бўлганидан бери) борувчи жараён тирикликнинг йуқолмаслигини таoминлаб туради. Бошқача қилиб айтганда, тирикликнинг сақланишини асосий ва бош шарти ъамда гарови унинг эволюцияланишидир. Бу Дарвиннинг «Турларни келиб чиқиши» асаридан келиб чиқадиган асосий хулосадир. (Мазкур мавзу олимнинг бошқа йирик монографияларида ъам ўз аксини топган, масалан «Одамнинг пайдо бўлиши ва жинсий танлаш», «Хонакилаштирилган ъайвонлар ва маданий ўсимликларнинг ўзгаришлари» ва бошқ).

Демак, табиатда тўхтовсиз равишда кечаю-кундуз бир неча миллион, балки миллиард йиллаб давом этувчи эволюцион жараён бормоқдаки, унинг маъсули сифатида аста-секинлик билан бир-бирини алмаштириб турувчи турлар пайдо бўлиб туради (Шу йўл билан табиат тирикликнинг сақланишини таoминлайди. Бу абадий янгиланишнинг сабабидир). Айтилган фикрлар эволюциянинг сабабларини тушунтиради. Дарвин эволюциянинг сабабларини айтиб бериш билан чекланмасдан, эволюциянинг механизмларини ъам очиб беради.

Дарвинни кўрсатишича, табиий эволюциянинг механизми – тирик мавжудотларни (турларни) аста-секинлик билан доимо ўзгариб турувчи муъит шароитларига нисбатан мосланган холда ўзгариб туришидир. Ъар бир тур малум муъитда яшайди. Ъар қандай муъитнинг ўзига хос хусусиятлари ва шароитлари мавжуд. Шу билан бирга ъар қандай муъит доимо бир хил бўлавермайди. У маoлум вақтгача ўзгармай бир хил холатда турьун бўлиши мумкин. Лекин палеонтологиянинг далиллари кўрсатадики, тирик мавжудотлар яшайдиган муъитлар ъамиша бир хил бўлмасдан ўзгариб туради. Муъит ўзгармай турган пайтда унинг таркибидаги турлар ъам бир хиллигини сақлаб ўзгармай туради. Аммо, муъит ўзгарса тур ъам ўша ўзгарган янги шароитларга мос равишда ўзгариб бошқа янги шакл-кўринишларга эга бўлиши керак. Агарда ўзгарган муъитга нисбатан тур адекват равишда ўзгармаса у ўлимга махкум. Кўпинча шундай бўлади ъам. Камдан-кам ўзгарган муъитга нисбатан мақсадга мувофиқ турлар ўзгаради, аксарият улар янги ўзгарган шароитларга мос келмасдан халок бўлади. Бошқача айтганда, ъар муъитнинг «ўзининг» турлари бор. Ўтмишга назар ташласак, қадимги геологик даврлардаги муъитларда ўзига хос мавжудотлар, ўсимликлардан ъам, ъайвонлардан ъам яшаган (масалан, хвош, қирқ бўьинлар, плаунлар, гигант баъайбат судралувчилардан динозаврлар ва ъоказо). Хозирги даврда муъит ўзига хос ва унга айнан шу даврда яшовчи формалар жавоб беради (мосланувчанлик нуқтаи назаридан қараганда). Ъар бир мосланган форма (маoлум муъитга нисбатан) ташқи ва ички тузилишларнинг ўзгаришлари билан ъарактерланади. Бўлар эса янги тур белгиларини белгилайди.

Ч.Дарвин органик олам эволюциясининг механизмларини очар экан, шу жараёнга олиб келувчи ъаракатлантирувчи кучлар ъақида тўхтайди. Бу биринчи навбатда яшаш учун кўраш ва табиий танланиш жараёнлари. Уларга оид олим илмий концепциялар ъам ишлаб чиқди. (Дарвин асарларида ъамда эволюцион таoлимотга оид дарсликларда улар назариялар деб эoлон қилинган: «яшаш учун кўраш назарияси», «табиий танланиш назарияси», бундан ташкари биз «Суoний танлаш назарияси» ъамда «монофилетик (бир аждоддан йирик гурухларни эволюцияланиши) эволюция назарияси» деган тушунчаларни ъам учратамиз. Бу тушунчалар назариялар даражасида эмас, балки концепция шаклида қабул қилинса мақсадга мувофиқ бўлур эди, чунки Ч.Дарвиннинг эволюцион таoлимоти битта яхлит назарияга, у ъам бўлса эволюцион назарияга таянади. Монофилетик тарзда борувчи эволюцион жараённи ъаракатга келтирадиган асосий кучлар, хақиқатда ъам Дарвин кўрсатиб ўтганидек, яшаш учун кўраш ва уни асосида давом этувчи табиий танланиш ъисобланади.

(Бу концепциялар ъақида кейинги мавзуда тўхталади).

Табиий танланиш янги турларини ъосил бўлишини таъминловчи якуний жараён, унинг маъсули албатта янги тур бўлади. Мазкур жараёнда янги формаларнинг шаклланиш сирлари Дарвин томонидан суoний танлаш ёрдамида изчиллик билан тушунтирилди. Табиий танланиш ролини эволюциянинг механизмида суoний танлаш жараёни мисолида пайқаш Дарвиннинг дахолигидан келиб чиқади. Фақат шу хилда ёндошишгандагина эволюциянинг асл механизми ўрганилиши мумкин.


Таянч иборалар: Эволюцион талимот, органик эволюция, дарвинизм, эволюция назарияси, эволюцион концепция, эволюция механизмлари, табиий танланиш, яшаш учун мосланган зотлар, биогнография, палеонтология, геология, органик форма, ўзгарувчанлик, адекват, қирқ буьин, плаун, динозавр, ъаракатлантирувчи кучлар, яшаш учун кўраш, суoний танлаш, монофилетик эволюция.


АДАБИЁТЛАР


    1. Яблоков А., Юсупов А. Эволюционное учение, М.: «Вқсшая школа», 1989. с. 4, 16-20

2.Ьафуров А.Т. Дарвинизм, Т.: «Ўқитувчи», 1992. 4-6, 58-71 бетлар.

3.Грин Н., Стаут У., Тейлор Д. Биология, т.З, М.: «Мир», 1990, с. 259-262.



3 – мавзу. Дарвиннинг суoний ва табиий танланиш концепциялари.

Режа:

1.Суний ва табиий танланиш концепцияларининг яратилиш тарихи.

2.Ч.Дарвиннинг суoний танлаш копцепциясининг мазмуни.

3.Ч.Дарвиннинг табиий танланиш концепциясининг моъияти.

Ч.Дарвиннинг дахолиги эволюцион ўзгаришларни ва умуман эволюцион жараённинг механизмини табиий танланишда эканлигини англашдан иборат бўлса, унинг муваффакияти табиий танланишнинг мохиятини тушуниш учун суoний танлаш жараёнининг мазмунини ўрганиб, шунга оид мулохазаларни суний танлашдан бошлаш кераклигини тушунишдан иборат бўлди. Бошқача қилиб айтганда, Дарвин табиий танланиш механизмининг «калити»ни суoний танлашда эканлигини англади. Мазкур масалага оид зикр қилинган мулохазалар шу хилдаги ёндашишни хақиқатда ъам ягона тўьри эканлигини кўрсатади.

Сунъий танлаш концепциясини яратилишига (биз уни чалкашликни олдини олиб «назария» деб номламадик назария таркибида, яoни эволюция назариясида, бошқа назария бўлмайди) Дарвиннинг яшаган даври, жойи, ижтимоий-иқтисодий шарт шароитлар катта таoсир кўрсатди. XIX асрни ўрталарида Англия саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши кучли ривожланган мамлакатга айланган эди. Қишлоқ хўжалигида селекция ишларига катта эoтибор бўлганлигидан ъайвон ва ўсимликларнинг саноат ишлаб чиқаришга сифатли хомашё етказиб берувчи зот ва новлари яратилди (бу борада қўйларнинг дунёга машхур бўлган жун етказувчи зотлари диққатга сазовор). Селекцияга оид шу йўналишдаги ишларни чуқур ўрганишдан ташқари (кўп холларда Дарвин ўзи ъам янги зот ва навларнинг яратилишида шахсан қатнашиб, қатор зот ва навларни яратган), Дарвин бу масалага оид кўп илмий адабиётларни ва тарихий маoлумотларни ўрганиб чиқди.

Ч.Дарвинни ъар қандай гурух зот ва навларда хайвон ва ўсимликларнинг ўта хилма-хиллиги ъайратга солди. Масалан, каптарларнинг ўша пайтда 150 га яқин зотлари маoлум эди. (Уларнинг кўпи Хиндистонда сўнгги 3-4 аср давомида яратилган бўлишига қарамасдан, Европада етиштирилган қатор каптар зотлари ъам тарқалган эди). Каптарларнинг барча зотлари битта ягона аждод – ёввойи тоь қоя каптаридан келиб чиққанлигига қарамасдан (бу тур хозир ъам табиатда мавжуд – Ўрта ер денгизи атрофидаги мамлакатларда учрайди), улар орасида шунчалик бир-бирига ўхшамайдиганлари бор эдики, ташқи белгиларига қараб ъар бир зотни табиатдаги алоъида аждоди бўлса керак деб ўйлаш мумкин бўлган. Лекин, аслида мазкур холат бундай бўлмаган, бунинг исботи, каптарларнинг барча зотлари бир-бирлари билан ўзаро эркин кўпайиб дурагайлар ъосил қила олади; бундан ташкари, ъар бир зот уни келтириб чиқарган ва аждоди ъисобланган ёввойи тоь қоя каптари билан ъам ўзаро кўпайиб насл қолдира олган. Худди шу хилдаги фикрни ъайвон ва ўсимликларнинг бошқа зот ва навларига нисбатан ъам билдириш мумкин (ъайвонлардан қўйлар, қора моллар, итлар ва ъоказо, ўсимликлардан карам ва бошқ.).

Дарвин зот ва навлар хилма-хиллигининг сабаблари билан алохида қизиқди. Ъар бир зот ва навнинг хилма-хиллик борасида чегараси йўқ. (Битта турдан келиб чиққан зот ва навларнинг миқдори чексиз; селекция туфайли минглаб ва ўн минглаб сонда яратилган навлар маoлум). Қайси омил бунга сабабчи? Қайси кучлар зот ва навларнинг белгиларини ўзгартиради, уларни бир-бирига ва табиатдаги аждодига таниб бўлмайдиган даражада ўхшамайдиган холатга келтиради? Шу саволларга жавоб бериш учун, зот ва навларни қайси шароитда яшаши ёки ўсиши, уларга нисбатан ташқи муъит бўлиб нима хизмат қилишини билиш зарур эди.

Мазкур саволларга бериладиган жавоблардан чиқадиган энг муъим хулоса шундан иборатки, инсон томонидан хонакилаштириладиган ёки маданийлаштириладиган ъар бир тур (ъайвон ва ўсимлик) табиат таoсиридан одам яратиб берувчи муъитга ўтади. Зот ва навга айланувчи тур инсон муъитига мослашиб боради, унинг барча ъусусиятлари одам талабига жавоб бериш керак.

Даст-аввал инсон табиатдаги ъар қандай турни хонакилаштирмайди ва маданийлаштирмайди. У фақат уни қизиқтирган, хаётига зарур бўлган белгиларни қамраб олган турларни ўзига ўргатган (биринчи галда озиқ овқат маъсулотларини етказиб берувчи ъайвон ва ўсимликларни). Инсон таoсирига ўтгач, хонакилаштирилаётган ва маданийлаштирилаётган формалар фақат одам яратиб берган шароитда бўлишади. Мазкур шароитларда ъайвон ва ўсимликлар одам талаб этган томонга қараб ўзгариб боришади.

Хилма-хил шароитлар, дурагайлаш, махсус парвариш, бошқа хилдаги таoсирлар инсонга режали, услубли танлаш ишларини олиб боришга имконият беради. Бу хилдаги одам фаолияти туфайли янги зот ва навлар келиб чиқади. Мазкур жараён суoний танлаш деб номланди. У тўла одам назорати ва бошқарувида бориб, унинг натижасида бир аждоддан (табиатдаги турдан) чексиз миқдорда зот ва навлар ъосил қилиниши мумкин. Бу жараён тез ва қисқа муддатларда амалга оширилганлиги туфайли уни кўзатиш ва натижаларини куриш мумкин.

Яратилаётган зот ва навлар асосида услубли танлаш ишлари олиб борилмаган тақдирда ъам, янги формалар пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча бундай холатлар у ёки бу навни яхшилаш (такомиллаштириш) туфайли амалга оширилади, лекин бунда инсон янги формани яратиш мақсадини ўз олдига қўймайди. Бу онгсиз суoний танлаш бўлиб, одам салбий белгили индивидларни йўқотиш орқали амалга оширади.

Шундай қилиб, Ч.Дарвин суний танлашда илк бор эволюцион жараённи кўра билди ва ўта мохирлик билан унинг механизмини тирик табиатдаги янгиланиш сирларини очишга қарата тадбик қила олди.

Дарвин томонидан эълон қилинган суoний танлаш концепцияси (шу вақтгача назария деб қабул қилинган) эволюция назариясини шаклланишига ўзига хос пойдевор яратди. Бу концепция эволюцион жараённинг асосий механизми хисобланган табиий танланишни тушунишга ўзига хос калит бўлиб хизмат қилди. Шу билан биргаликда, Дарвиннинг суoний танлаш концепцияси амалий селекцияни илмий асосда тараққий этишига, уни назарий биология пойдеворига ўрнатишга хизмат қилди.

Ч.Дарвиннинг табиий танланиш концепцияси (илгари-назарияси) унинг эволюция назариясининг ўзига хос пойдеворидир. Табиатдаги тирик мавжудотларнинг хилма-хиллиги, турлар миқдорини кўплиги эволюцион ривожланишнинг натижасидир.

Ёввойи табиатда ъам, одам қўлида бўлганидек, бир турдан кўп сонда зот ва навлар ъосил қилинганидек, турларнинг йирик гурухлари (туркумлар, синфлар) умумий ягона аждоддан келиб чиққан. Табиий эволюция ниъоят секинлик билан бораётганлигидан, уни кузатиб бўлмайди, одамнинг умри эволюцион ўзгаришларни пайқашга ожизлик қилади. Инсон фақат эволюциянинг излари ва натижаларини гувохи бўлиши мумкин. Бу эволюциянинг суoний танлашга ўхшашлиги ва паралеллиги унинг формаларини (турларни) аста-секинлик билан муъитга мослашиб боришидир. Агарда суoний (маданий) эволюцияда зот ва навларга нисбатан муъит бўлиб инсон хизмат қилса, табиий эволюцияда турларга нисбатан улар яшаб турган муъит хизмат қилади. Муъитни жуда секинлик билан ўзгариб бориши, ундаги тирик формаларни (турларни) ўта секинлик билан бўлса ъам ўзгаришига олиб келади.

Сунъий танлаш механизми табиий танланишга тадбик қилинганда ва бу иккала танлашлар бир-бири билан таққосланганда маoлум бўладики, суний танлаш жараёнида зот ва навларда инсонни қизиқтирган, одамга фойдали бўлган (муъит учун зарур) белгилар тараққий эттирилади; табиий танланишда турларда индивидлар учун фойдали бўлган (ўсимликлар ва ъайвонларга зарур) белгилар сақланиб ривожланиб боради.

Ч.Дарвин табиий танланиш концепциясининг асоси сифатида яшаш учун кўраш жараёнини қабул қилади. Бу омил организмларни ўзаро ва муъит билан муносабатларидан келиб чиққан холда уларни яшаб қолишга қаратилган интилишларидан иборат. Яшаш учун кўраш фақат бевосита турлар ичидаги қарама-қаршиликлар, жанжал ва келишмовчилик холатларни ўз ичига олмайди (улар умуман олганда инкор қилинмаса ъам). Ўзгарувчанлик белгилари қанча кўп ва чексиз бўлса, шунчалик яшаш учун кўрашнинг формалари ва кўринишлари ортиб боради. Ўзгарувчанликнинг хилма-хилликларини келтириб берувчи омил эса – турларнинг ортиқча миқдорда кўпайишига қаратилган хусусиятидир.

Дарвиннинг кўрсатишича, Ер юзидаги барча тирик жониворлар (турлар) энг тубан шаклдаги формалардан тортиб инсонгача геометрик прогрессияда кўпаяди. Биринчи қарашда керагига нисбатан ортиқча миқдорда насл қолдириш табиатдаги ноўрин усуллардан бўлса керак, деб уйлаш мумкин. Лекин, табиатда «ноўрин» усуллар бўлмайди; ўша «ортиқча» миқдорда ъосил қилинаётган жониворларнинг қандайдир заррачаларигина сақланиб вояга етади ва насл қолдиради. Пайдо бўлаётган муртакларнинг асосий қисми яшаш учун кўраш жараёнида нобуд бўлади. Улар овқат етишмаслиги, касалликлар ва душман таoсирида йўқолади. Омон қолган индивидлар (яшаш учун кўраш «чигирик»ларига бардош бераолганлар) яшаб қолиш жараёнида табиий танланиш таoсиридаги шарт-шароитларга жавоб бераолганлари учун (уларни сақланиб яшаб қолишга фойдали белгилари сабабчи бўлади), ўзгарувчанлик белгилари воситасида янги турга айланиб боради.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5




©stom.tilimen.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет