«Эшитиш (кохлеар) анализаторнинг функция (вазифа) сини текшириш ва бахолаш» 



Дата02.07.2017
өлшемі268.14 Kb.
түріАнализ



  • Маъруза мавзуси: «Эшитиш (кохлеар) анализаторнинг функция (вазифа) сини текшириш ва бахолаш».

Маъруза режаси.



Анализаторлар тушунчаси. Эшитиш нима? 1

Товуш нима? 2

Эшитиш анализатори тузилиши. 6

Эшитиш анализаторининг физиологияси. 7

Эшитиш анализатори физиологиясини урганувчи субъектив ва объектив усуллар. 7

Акуметрия (эшитиш паспорти) 8

Чакалоклар эшитиш кобилиятини текшириш. 12

Аудиометрия. 13

Аудиометрларнинг тузилиши ва асосий ишлаш принципи. 13

Тонал, бусага (зурга эшитилувчи товушлар билан текшириш) аудиометрияси. 14

Тонал бусага усти (нисбатан каттикрок, интенсив эшитилувчи товушлар билан текшириш) аудиометрияси. (Кархард, Люшер, Фоулер, sisi-тест ва бошкалар) 15

Эшитиш туфайли чакирилган потенциалларни регистрация килиш 16

Тимпанометрия 16

Импедансометрия 16

Предмет курсаткичи 16




Анализаторлар тушунчаси. Эшитиш нима?


Организмда ичида ва ташки мухитда кечаётган физикавий ва кимёвий жараёнларни бошкарув аъзоларига, хусусан мияга ёхуд эндокрин безларга етказиб берувчи нозик тузилишга эга аъзоларга анализаторлар дейилади. Анализаторларнинг рецептор кисми, утказувчи йуллари ва марказий кисмлари тафовут килинади. Анализаторларни техникадаги мотор хароратини, тезликни, аккумулятор зарядини, бакдаги бензин микдорини курсатувчи датчикларга ухшатишимиз мумкин.

Одам организми ташки мухитда кечаётган физикавий ва химиявий жараёнларни сезиши ва идрок этишида бир канча аъзолар ёки анализаторлар иштирок этади:



  1. Кулок ёки кохлеар (товуш) анализатори ;

  2. Вестибуляр (мувозанат) анализатори;

  3. Куз ёки куриш анализатори  ;

  4. Хид билиш анализатори;

  5. Таъм билиш анализатори;

  6. Тери, мушаклар ва бугин юзалари оркали сезиш {юза сезги (харорат ва огрик) ва чукур сезги (босим)}.

Кохлеар анализаторининг адекват кузгатувчиси товуш («Товуш нима?» параграфига каранг) хисобланади. Товуш тулкинлари ташки ва урта кулок тизилмалари ва ички кулок (лабиринт) сув йуллари оркали чиганокдаги спирал ёки Корти аъзосига етиб келади Товушларни кабул килиш ички кулок рецептор аппарати – спирал (Корти) аъзоси да бошланади. Бу нерв импульслари утказувчи нерв йуллари оркали бош мия пустлогининг чакка булагига узатилади. Ушбу тизилмаларнинг кайси кисми булишидан катъий назар яллигланиш, жарохат, усма, дистрофик узгаришлар туфайли шикастланса эшитиш кобилияти кисман ёки бутунлай йукотилиши мумкин.

Эшитиш аъзоси одамга олис ва якинда кечаётган товуш жараёнларини хис килишга ва лозим булса мос равишда жавоб кайтаришга имкон беради. Бундан ташкари эшитув анализатори гапириш ва гапириш оркали одамларнинг бири-бири билан узаро мулокат килиш учун зарурий шартлардан бири хисобланади.


Товуш нима?


Физиканинг товушлар хакидаги кисми акустика дейилади.


1
-расм. Товуш тулкинларининг хавода таркалиш схемаси
Табиатда товуш деб номланувчи физик жараён доимо кечиб туради. Товушлар харакатланаётган, тугрироги тебранаётган ёки титраётган жисмлар томонидан хосил килинади. Тебранаётган жисмларни девор соатининг маятникига ухшатишимиз мумкин. Бир марта тулик тебраниш учун кетган вактга тебраниш даври (Т) дейилади. Маятниксимон тебраниши туфайли жисм атрофидаги мухитда, хавода даврий кайталанувчи зичлашган ва сийраклашган катламлар пайдо булади (1-расм). Бу эса товуш тулкинлари сифатида хаво, сув ёхуд каттик жисмларда турли тезликларда атроф мухитга таркалади. Товуш тулкинларининг бир хил ухшаш зичлашган ва сийраклашган катламларига фаза дейилади. Бир хил фазалар орасидаги масофа тулкин узунлиги (λ) дейилади. Фазалар бир биридан анча узокда булганлиги паст товушларнинг тулкин узунликлари катта булади. Юкори товушларнинг фазалари бир-бириги якин булиб уларнинг тулкин узунликлари киска булади. Эшитиш физиологиясида фаза ва тулкин узунлигининг ахамияти катта. Масалан:

  1. оптимал эшитиш учун лабиринт дарчаларига товуш тулкини хар хил фазада келиши шарт.

  2. киска тулкинли юкори товушлар лабиринт суюлиги (перилимфа) нинг чиганок асосида жойлашган киска устунини тебратади, узан тулкинли паст товушлар эса чиганок чуккисигача етиб боради. Бу хол замонавий эшитиш назариясини тушунтириш учун мухим.

Товушлар частота ва амплитуда деб номланувчи физик хусусиятлари (тавсифлари) билан узаро фарк килади.


2-расм. Роял клавиатураси тасвирланган ва урта (
биринчи октава) товушлар частоталари берилган.
Товуш частотаси деганда жисмнинг 1 сек кузатиладиган тула тебранишлар сони тушунилади ва герцларда ифодаланади. Частотаси 16 Гц кам булса (γ<16) улар инфратовуш, 20000 Гц катта булса ультратовуш (γ>2∙104) дейилади.

Инфра- ва ультратовушлар эшитилмайди.

Секундига 128 ва 2048 марта тебранаётган камертон1 товушларини бизнинг кулогимиз бир-биридан фарклай (дифференциация кила) олади. Одам 16 Гц дан 200002 Гц частотали (эшитилувчи товушлар) диапазондаги товушларни узаро фарклаш кобилиятига эга. Частотаси канча кам булса буни паст частотали товушлар ёки паст товушлар дейилади. Айрим касалликларда паст товушларни кабул килиш бузилади. Частоталар сони куп булса, у юкори товушлар дейилади ва шунингдек, эшитиш анализаторининг айрим касалликларида юкори частоталарни кабул килиш бузилади.




3-расм. Манбаалар берадиган жуда кучли булган реактив самолет товушидан тортиб то шивирлаб газета укишда чикадиган товушгача булган товуш каттикликларининг диаграммаси.

Эшитилувчи товушлар диапазони хам частотага нисбатан куйидагича булинади:


  • паст частотали товушлар – 500 Гц гача;

  • урта частотали – 500-3000 Гц гача;

  • юкори частотали – 3000-8000 Гц гача;

  • энг юкори частотали – 8000 дан юкори.

Амплитуда деганда эса тебранаётган жисм чеккасининг урта чизикдан огишлари орасидаги масофа тушунилади. Масалан одатдаги гапириш ва бакириб гапиришдаги товуш частоталар бир хил булади ва бу товушлар узаро амплитудаси билан фарк килади. Амлитуда товуш каттиклиги (громкость) тушунчаси билан боглик. Каттик ва суст товушлар тафовут килинади (паст ва баланд товушлар билан чалкаштирманг!). Яъни бакириб гапирганда хикилдокдаги товуш бурмалари урта чизикдан катта масофага огади.

Камертон товушларининг вакт утиши билан сунишини хам сезамиз. Буни физика нуктаи назаридан товушнинг амплитудасини сезиш ёки фарклаш дейилади (товуш интенсивлиги, громкость тушунчаси). Громкостнинг улчов бирлиги децибелларда3 (дБ) ифодаланади. Чунки, биологик «громкость» ва физик «товушнинг кучи (амплитудаси)» улчов бирликлари бир-бирига мос келмайди. Паст частотали (64-256 Гц) товушларнинг физик кучи катта булгани билан кулок эшитмайди ва ундан фаркли уларок юкори частотали 1000-4000 Гц товушларни физик кучи юкоридаги билан баравар булишига карамасдан жуда каттик (громко) эшитилади.

Бундан куриниб турибдики эшитиш бусагаси деган тушунча хам булиши керак. Аудиометрия килганимизда эшитиш бусагаси яъни зурга, элас-элас эшитилувчи товуш интенсивлиги аникланади.


  • одамнинг кулоги товушнинг 2 хил хусусиятини – товуш частотаси ва товуш амплитудасини сезади.

Тебраниш харакатлари характерига кура товушлар уч гурухга булинади: тоза тонлар, мураккаб тонлар ва шовкинлар. Гармоник (ритмик) синусоидал тебранишлар масалан камертон тоза, оддий товуш тони хосил килади. Структурасига кура мураккаб булган ногармоник тебранишларга шовкинлар дейилади (шамол, денгиз, шахар шовкини). Аудиометрияда «ок шовкин, Гаусс шовкини» тушунчасини билишимиз керак. Бу одам кулоги эшитадиган барча частоталарни камраб олган бир хил каттикликдаги товуш булиб уни куринадиган барча спектрни уз ичига олган ок ранга ухшаганлиги учун шундай номланган. Шовкинлар турли хил бир-биридан асосий тон частотасига кура каср сонлар сингари нисбатда булган частотадаги куплаб тебранишлар мажмуасидан ташкил топади. Шовкинларни эшитишганда купчилик узини нохуш хис килади.

Товуш тулкинларининг тусикларни айланиб утиш хусусиятига дифракция дейилади. Узунли тулкинли паст товушлар киска тулкинли юкори товушларга нисбатан тусикларни яхширок айланиб утади.




4-расм. Рупордан фойдаланиш


Товушларни тусиклардан кайтиш хусусияти эхо дейилади. Товуш тулкинларининг текис сиртлардан кайтиш ходисасидан рупорларда фойдаланилади. Одам чикарган товуш тулкинлари барча йуналишлар буйича таркалади. Рупор товуш тулкиларини маълум бир йуналишда таркатади.

Берк хонада товушларнинг турли предметларга урилиб куплаб маротаба кайтишига реверберация дейилади. Кайтаётган товуш тулкинининг бирламчи товуш тулкини билан устма-уст тушуши интерференция дейилади. Бунда товуш тулкинининг кучайиши ёхуд сусайиши кузатилади. Товушлар ташки эшитув йулида интерференцияга учраб кучаяди.

Товуш утказишда резонанс ходисаси мухим рол уйнайди. Битта тебранаётган жисмнинг товуш тулкини бошка бир жисм (резонатор) ни мос равишда тебранишга мажбур килиши резонанс ходисаси дейилади. Резанаторнинг шахсий тебраниш даври таъсир килаётган куч даври билан мос келса уткир резонанс дейилади. Агар мос келмаса утмас резонанс дейилади. Уткир резонанс секин, утмас резонанс тез сунади. Товуш утказувчи йуллар мажмуасига кирувчи ногора пардаси, суякчалар резонанси тез сунади ва шу туфайли янги ва янги товуш сигналларини тиник кабул килади. Чиганокдаги асосий мембрана толалари эса уткир резонансга эгалиги учун узаро якин частоталарни сезишга имкон беради.

Дутор, гижжак, танбурларнинг кобиги резонатор вазифасини бажаради.

.

Эшитиш анализатори тузилиши.



5-расм. Эшитув (чиганок) нерви марказий утказувчи йуллари.

1 — медиал тиззасимон тана; 2 — туртдунглик орка буртмаси; 3 —ве­стибуляр нерв ядроси; 4 — ипсимон тана; 5 — чиганок нерви дорсал ядро си; 6 — чиганок нерви вентрал ядроси; 7 — чиганок нерви; 8 — вестибуляр нерв; 9 — юкориги олива; 10 — трапециясимон тана; 11 — латерал тутам; 12 — латерал тутам ядроси.

Эшитиш анализаторининг тузилишини Сиз амалий ва мустакил дарсларда тахлил килгансиз. Уни шартли равишда 2 та катта кисмга булишимиз мумкин:

  1. Товуш утказувчи йуллар (ташки кулок, урта кулок, ички кулокнинг пери- ва эндолимфа йуллари).

  2. Товуш кабул килувчи кисми (Корти аъзосидан то бош мия чакка булагидаги Гешля бурмасигача).

Шунинг учун эшитиш пасайиши кондуктив (утказувчанлик типидаги) ёки товуш утказувчи йуллар хасталиклари хисобига ва сенсоневрал (нейросенсор, товуш кабул килиш типидаги) ёки товуш кабул килувчи йуллар касалликлари хисобига ва нихоят аралаш типда булиши мумкин.

Эшитиш анализаторининг физиологияси.



6-расм. Бош мия пустлогида (а) ва чиганокда (б) турли баландликдаги тонларнинг узаро таксимланиш нисбати.

1 – юкори тонлар; 2 – урта тонлар; 3 – паст тонлар.

Эшитиш анализатори 4 та вазифани бажаради:


  1. Эшитиш вазифаси;

  2. Ототопика (биаурикуляр эшитиш хисобига товуш манбаининг каердалигини хис этиш);

  3. Адаптация (шовкинга мослашиш: завод, фабрикалардаги);

  4. Маскировка (громкости баланд товушлари сайлаб кабул килиш).

Эшитишнинг бирламчи частота ва амплитуда тахлили Корти аъзосида булиши Гельмгольц ва Бекеши назариялари оркали тушунтирилади. Бу назария Павлов шогирди Андреев томонидан кучукларда утказилган тажриба асосланиб исботланган. Лазарев эса, куз тур пардасидаги «курув пурпураси»дек Корти аъзосида хам «эшитиш пурпураси» борлигини аниклаган.

Гельмгольцнинг резонанс назариясига биноан юкори частотали товушлар чиганокнинг бошлангич кисмида, паст частотали товушлар эса унинг чуккисида кабул килинади.


Эшитиш анализатори физиологиясини урганувчи субъектив ва объектив усуллар.


Эшитиш анализатори физиологиясини урганиш билан оториноларингологиянинг аудиология булими шугулланади. Эшитиш кобилиятини микдорий улчашга аудиометрия дейилади. Психофизиологик нуктаи назардан караганда аудиометрик текширишларни объектив ва субъектив усулларга булишимиз мумкин.

Субъектив усуллар беморнинг текширув саволларига берган жавоби ва уларни врачнинг узи тахлил килишига, уларнинг эркига асосланган. Вахоланки, бемор эшитса хам эшитмасликка олиши мумкин, ёки эшитмаса хам «эшитдим» – дейиши мумкин (аггравация, симуляция). Бундан ташкари кичкина болалар яхши тушунмаслик, куркиш, аклий фаолиятининг ривожланшига караб бир хил топширикларни турлича бажаришлари мумкин. Чакалоклар ва хомила эса умуман эшитиши хусусида шикоят хам килмайди ёки текширишларга бефарк карайди. Бундай усулларга куйидагилар киради:



Субъектив усуллар

1. Акуметрия (эшитиш паспорти). Бу хар кандай поликлиника шароитида хам амалга оширса буладиган, куп маблаг талаб килмайдиган умумий амалиёт шифокорларига хам кул келувчи усул хисобланади.

2. Аудиометрия.

    • Тонал, бусага аудиометрияси

    • Тонал бусага усти аудиометрияси. (Si-Si тест, Фоулер, Люшер тест ва бошкалар)

    • Гап (Речевая) аудиометрия

    • Шовкин аудиометрияси

    • Уйин аудиометрияси.

    • Ультра - ва инфратовушли аудиометрия.

Объектив усуллар

Объектив усуллар эса текширувчи ва текширилувчининг рухий холати, акли, идроки, онгги, эркига буйсунмаган холда организмда товуш натижасида кузатиладиган шартли ва шартсиз рефлекслар ва биопотенциалларни регистрация (кайд килишга) килишга асосланган. Бу усулларга куйидагилар киради:



  1. Эшитиш туфайли чакирилган потенциалларни регистрация килиш

    • Узунлатент

    • Урта латент

    • Киска латент

  1. Тимпанометрия

  2. Импедансометрия

Акуметрия (эшитиш паспорти)


Куйидагича 13 та синамалар натижалари акс этган, беморнинг касаллик тарихида ёзилувчи жадвал «Акуметрия ёки (эшитиш паспорти)» дейилади (1-жадвал).

1-жадвал.



Акуметрия (эшитиш паспорти).

AD (auriculus dextra)

Синамалар

AS (auriculus sinistra)




Субъектив шовкин







Ш.Г.(шивирлаб гапириш)







О.Г.(одатдаги гапириш)







Б.Г. (бакириб гапириш)







С128 хаво (паспорти)







С128 суяк (паспорти)







С2048 (паспорти)







Wb (Вебер синамаси)







R (Ринне синамаси)







Sch (Швабах синамаси)







(Желле синамаси)







(Бинго синамаси)







(Федериччи синамаси)



Акуметрия учун паст (С128) ва юкори (С2048) частотали камертонлар ва ва секундомер керак булади халос.



Субъектив шовкин4.

Факат беморнинг узига эшитилувчи, атрофдагиларга эшитилмайдиган хар хил шовкинлар (мусика чалинганга ухшаш, сувнинг шариллаши, трактор тариллаши, заводнинг гувиллаши ва бошка) субъектив шовкин дейилади.



С.Ш. кулокнинг йирингсиз касалликлари (кохлеар неврит, адгезив урта отит, отосклероз, Меньер касаллиги) да кузатилувчи симптом (касаллик белгиси) хисобланади.

Агар бемор шовкинга шикоят килса акуметрик жадвалнинг ушбу кулокка мос катагига плюс (+) куйилади. Агар йук булса, шу катакка минус (-) ёхуд abs (французча absent –йук сузидан олинган) ёзилади.



Ш..Г. (Шивирлаб гапириш).

Эшитиш кобилиятини шивирлаб гапириш оркали хам микдорий текширишимиз мумкин. Бу усулни 4-5 ёшли болалардан бошлаб текширишимиз мумкин.

Текшириш тинч хонада, упканинг колдик хавоси (упканинг хажмларини пропедевтикадан курсидан биласиз – ДЕ, ЖЕ, ОЕ) ёрдамида шивирлаб гапириб текширилади. Касалга эшитган гапини каттик такрорлаши зарурлиги тушунтирилади. Бунда беморнинг хар бир кулоги алохида текширилади. Бемор ён томонга караб туради. Карама-карши кулоги бармок билан кулок думбогини босиш оркали махкам бекилади (хамшира бекитиши мумкин). Лабдан укимаслиги учун кафт билан куз пана килинади. Бемор врачдан 6 метр узокда туради.

Текшириш беморнинг она тилида, унинг ёшини, суз бойлигини хисобга олган холда олиб борилади. Текшириш учун икки хонали сонлар, беморга таниш булган предметларнинг номларини талаффуз килишдан фойдаланамиз. Бунинг учун махсус сузлар ёзилган таблицалардан хам фойдаланишимиз мумкин (офтальмологларнинг Сивцов жадвали каби). Масалан, узбек тилида бизнинг кафедрамизда доцент булиб ишлаган К.А.Агзамов ва ассистент Хамраева В.Ш таклиф килган сузлар мажмуасидан фойдаланамиз. Чунки, Сизга маълумки, сузлар паст ва юкори частотали товушларни саклаши мумкин. Агар беморнинг товуш утказувчи йулларида касаллик булса, паст товушларни кабул килиш кобилияти сусаяди, Бордию товуш кабул килиш аппарати шикастланганбулса юкори частотали товушлар саклайлиган сузларни кабул килиши бузилади (неразборчивость речи).

Физикадан маълумки, товуш кучи масофага тескари пропорционал холатда камайиб боради. Товуш тулкинининг ушбу хусусиятини хисобга олган холда Ш.Г. канча масофадан эшитиши текширилади ва товуш бусагаси аникланади. Нормада Ш.Г.ни 6 метрдан купрок масофадан эшитилади.

Акуметрик жадвалнинг текширилаётган кулокка мос катагига Ш.Г. натижаси ёзилади. Натижалар куйидагича булиши мумкин:



  • >6 м,

  • 1…6 м,

  • ad concha …99 см;

  • abs



О.Г.(одатдаги гапириш).

Бу хам шивирлаб гапиришни текшириш каби амалга оширилади (Ш.Г. каранг!). Товуш баландлиги (громкость) мана хозир Сиз билан мулокот килаётгандаги сингаридир. Одатда (нормада) О.Г. 50 метрдан кам булмаган масофадан эшитилади. Бу текширишни Ш.Г.эшитмаган беморларда текширган маъкул. Агарда бордию беморнинг битта кулоги яхши эшитадиган, ёмон эшитаётган кулок текширилганди сог кулок билан эшитиб олиб нотугри натижа бериши мумкин. Бундай булмаслиги учун яхширок эшитаган кулок маскировка килинади. Бунинг учун кафт билан кулок супраси ишкаланади ёки кафт билан кулок супраси орасига бир парча когоз олиб ишкалаш оркали маскировка килинади. Тузилиши соат кунгирогини эслатувчи, кпонкаси босилганда чикиллаган товуш чикарувчи Барани шакиллоги хам маскировка учун ишлатилади. Бунда хам куйидагича натижалар олишимиз мумкин:



  • >10 м5,

  • 1…6 м,

  • ad concha …99 см;

  • abs


Б.Г. (бакириб гапириш) .

Бакириб гапириш хам худди оддий гапиришга ухшаш текширилади. Бунда хам албатта макировка килиниши шарт! Бу усул оддий гапиришни эшитмаган беморларди амалга оширилади.


С128 хаво (паспорти) .

Одам кулоги хаво ва суяк оркали эшитади. Хаво оркали эшитганда товуш урта кулокнинг товуш кучайтирувчи кисмлари оркали Корти аъзосига етиб боради. Суяк оркали эшитиш вибрацион ва компрессион назариялар оркали тушунтирилади.

Эшитиш камертон ёрдамида текширилади. Паст товуш чикарувчи камертон вакили С128 тенарга уриш билан кузгатилади. Камертоннинг факат оёкчасидан ушлаш тавсия этилади. Агарда шохларидан ушланса камертон тез сунади. Тенорга урилгандан бошлаб вакт хисоби олиб борилади. Бунинг учун секундомер ёки кул соатининг секундомери ишлатилади. Кузгатилган камертон ташки эшитув йулидан 0,5 см узокликда тутилади. Унинг шохлари кулок супраси ёки бошка жойга тегмаслиги керак. Адаптация булмаслиги учун камертон вакти-вакти билан ташки эшитув йулидан узоклаштириб турилади.

Нормада (одатда) камертон уз паспортида курсатилган вакт (купинча бу вакт 60-70 сек) мобайнида эшитилиши керак. Камертоннинг паспорти нима, у кандай аникланади? Бу хар бир камертоннинг техник характеристикаси. Уни аниклаш учун яхши эшитадиган 10 та одамнинг ушбу камертонни эшитиш кобилияти текширилади ва уртача эшитиш вакти аникланади.

Натижалар куйидагича ёзилади:

5″, 10″, 40″, 70″ ва хоказо.


С128 суяк (паспорти).

Кузгатилган камертон сургичсимон усимтага антрум сохасига куйилади ва вакт хисоби олиб борилади. Одатда суяк оркали эшитиш паспорти 2 баравар кам булади.


С2048 (паспорти).

Юкори частотали камертон С2048 шохига чертиш оркали кузгатилади ва факат хаво оркали эшитиши текширилади. Одатда унинг паспорти 40″.Бу товушнинг ички кулоккача сингиши жуда осон. Урта кулок структуралари емирилган булса хам товуш кабул килиш кескин камаймайди. Шунинг учун бу товуш Корти органи ва нерв утказувчи йуллар хасталиги тугрисида хулоса килишга имкон беради.



Юкоридаги уч курсаткич (С128 хаво, С128 суяк, С2048) эшитиш анализатори функцияси тугрисида етарлича маълумот беради. Лекин, бу учта курсаткични аниклаш учун куп вакт талаб этилади ва врачнинг вактини угирлайди. Шунинг учун камертонлар билан утказиладиган синамалар кулланилиши максадга мувофик.
Wb (Вебер синамаси).

Кузгатилган С128 камертон калла тепасига ёки бурун илдизи сохасига ёхуд юкориги жаг олдинги тишларига куйилиб беморнинг кайси кулоги ушбу товушни каттикрок эшитаётгани суралади (аникланади). Вакт хисоби олиб борилмайди. Нормада иккала кулок баравар эшитиши керак ёки калланинг уртасида эшитади. Бордию товуш утказувчи йулларда шикастланиш булса, уша кулок яхширок, каттикрок эшитади. Агарда нерв утказувчи йулларда шикастланиш булса Вебер «камрок» шикастланган кулокка латерализация килади. Натижани стрелкалар билан белгилаймиз:

Норма.



Wb (Вебер синамаси)



Агар кайси кулокка латерализация кузатилса, карама-карши томондаги с трелка (курсаткич) олиб ташланади.

Вебер унгга йуналган.





Wb (Вебер синамаси)





R (Ринне синамаси).

Кузгатилган С128 камертон оёги антрум сохасига куйилади. Эшитиш тугаши билан камертон кушимча кузгатилмасдан ташки эшитув йулига якинлаштирилиб хаво оркали эшитиши текширилади. Камертоннинг паспортидан биласизки, хаво оркали эшитиш суяк оркали эшитишга нисбатан деярли икки баравар куп. Шунинг учун нормада ташки эшитув йулига якинлаштирилган камертон суякдан кейин яна шунча вакт эшитилади. Бу синама нормада плюс (+) билан белгиланади.



Агарда товуш утказувчи йулларда касаллик булса (урта отитларда) Ринне минус (-) ишорасини олиши мумкин, яъни хавога нисбатан суяк оркали яхширок эшитади.

Бу синамани бошкачарок хам текшириш мумкин. Кузгатилган камертон антрум сохасига куйилади ва тезда ташки эшитув йулига якинлаштирилади. Бунда бемор кайси холатда каттикрок эшитгани суралади. Нормада албатта, хаво оркали каттикрок эшитади.



Невритларда хам нормадагидек, Ринне синамаси мусбат булади. Ринне мусбат булиши кулокда касаллик йук дегани эмас.
Swb (Швабах синамаси).

Кузгатилган С128 камертон оёкчаси бемор антруми сохасига суякка куйилади ва касал «булди, бошка эшитмаяпман» – дегач, текширувчи камертонни узининг антруми сохасига куяди. Нормада бемордан кейин врач эшитмаслиги керак. Бу холда Швабах (N) килиб тегишли катакка ёзилади.

Агар касалнинг товуш кабул килувчи аппаратида касаллик булса, врач бемордан кейин яна кушимча эшитади. Яъни, беморнинг эшитиши текширувчига нисбатан киска. Бу холда тегишли кулок катагига «кискарган» сузи ёзилади.

Кулоги окаётган беморларда (товуш утказувчи аппарати шикастланганларда) юкоридагининг тескариси, яъни текширувчига нисбатан беморнинг узокрок вакт суяк оркали эшитиши кузатилади. Бунда Швабах синамаси «узайган» дейилади.



Швабах синамаси текширилаётганда текшрирувчининг узи гаранг булса ёки паст эшитса натижалар нотугри булади.
(Желле синамаси).

Кузгатилган С128 камертон оёкчаси бемор антруми сохасига суякка куйилади ва ташки эшитув йулидаги хаво босими Полицер баллони ёрдамида оширилади. Бунда босим ногора пардаси ундан суякчалар оркали овал дарчага берилади ва узангича пластинкасининг харакатини чегаралайди. Натижада нормада эшитиш пасаяди ёки Желе синамаси манфий. Отосклероз касаллигида узангича пластинкаси азалдан суякдаги дистрофик жараёнлар туфайли ёпишиб дарчага кетганлиги боис громкость узгармайди.



Желле синамаси Отосклероз касаллигини ташхислайдиган специфик синамалардан бири хисобланади.
(Бинг синамаси).

Бу синама хам отосклероз касаллигини аниклаш учун кулланиалди. Бунинг учун кузгатилган С128 камертон антрум сохасига куйилади. Бармок билан ушбу кулок ташки эшитув йули ёпилиб суяк оркали ва ёпик кулок оркали эшитиш кобилияти солиштирилади. Нормада ташки эшитув йули ёпилганда суяк оркали эшитиш яхшиланади ёки эшитиш вакти узаяди. Отосклерозда эса узгармайди.


F (Федериччи синамаси).

Кузгатилган С128 ёки С512 камертон оёкчаси бемор антруми сохасига суякка куйилади. Касал «булди, бошка эшитмаяпман» – дегач, текширувчи камертонни кулок думбоги (tragus) устига куяди. Эшитиши бузилмаган одам кулок думбоги оркали сургичсимон усимтага нисбатан купрок ёки каттикрок эшитади. Отосклерозда эса тескари – сургичсимон усимта оркали яхширок эшитади.


Чакалоклар эшитиш кобилиятини текшириш.


90 дБ 3000 Гц полосали шовкин таъсир эттирилганда Янги тугилган чакалокларда кузатилувчи реакциялар:

Кузни юмуши;

Чучиб тушиши – Моро реакцияси;

Жимиб колиши (харакатининг тухташи);

Оёк ва кулларини харакатга келтириши;

Юрак ритмининг узгариши;

Бошини ёнга буриши;

Афтини буриштириши;

Эмиш харакати пайдо булиши;

Уйгониши;

Нафас олиш ритмининг узгариши;

Кузини очиши


Аудиометрия.


Кохлеар анализаторнинг вазифаси – эшитишни текшириш аудиометрлар деб номланувчи электроакустик аппаратлар ёрдамида хам текширилади. Бунинг МА-21, МА-31, Мирворис Мирзиётовичнинг хонасида курганингиздек «Danac» фирмаси чикарган компьютерли аудиометрлар ва бошкалар кулланилади. Аудиометрияни бир канча (0.125, 0.25, 0.5, 1, 2, 4, 8 кГц) частотали камертонлар билан текширишга ухшатиш мумкин. 10000 Гц дан юкори товушлар хаво оркали эшитиладию лекин дифференцияция килинмайди. Шунинг бу частоталар аудиометрияда текширилмайди. Айрим муаллифларнинг фикрича 500-4000 Гц гача диапазонни текшириш эшитиш кобилияти тугрисида хулоса чикариш учун етарлидир (А.С.Розенблюм, 1980).

Бу услубнинг гапириш ва камертонлар билан текширувларга нисбатан катор афзаллик томонлари мавжуд:



  • товуш кучини децибелларла аник дозада узок вакт давомида бериш имконияти;

  • эшитиш кобилияти жуда паст беморларни текшириш имконияти;

  • бир вактнинг узида иккала кулокни текшириш ва турли хил бусага усти диагностик тестларини утказиш имконияти;

  • эшитишини дисплейда куриш ва принтерда чикариш;

  • “Danac’ фирмаси чикарган компьютерли аудиометрди эса автоматик ва мануал режимларда текшириб врачнинг вактини тежаш мумкинлиги.

Аудиометрларнинг тузилиши ва асосий ишлаш принципи.


Аудиометрнинг асосий блоки бор. Унда товушлар хосил килувчи мослама ва бошкурув кнопкалари, дисплей ва принтер жойлашган.

Товуш утказмайдиган камераси бор. Унинг урнига кичик бир хонани жихозлаб, мослаш мумкин. Бунинг учун унинг деворлари томи, поли эски матрос, курпа ва матолар билан обшивать килиб изоляцияланади (худди радио- ёки телестудиядаги каби). . Камерасида чирок, вентилятор ва бемор билан мулокот килиш учун микрофон бор.

Хаво оркали ва суяк оркали эшитишни текшириш учун беморнинг кулогига такиладиган унинг иккита хаво телефони бор.

Бемор эшитганда босадиган ёки «аудиометрик топширик» бажарилганда босадиган кнопкаси бор.

Текширишдан олдин беморга огзаки ёки ёзма равишда аудиометрик топшириклар берилади. Топшириклардан намуналар:
Кунт билан кулок солинг! Мен Сизнинг кулогингизга хар хил сигналлар бераман. Агар Сиз шу сигнални узокдан, жуда секин эшитсангиз хам, каттик эшитсангиз хам мана бу кнопкани босинг!

Тонал бусага аудиометрияси учун



Эшитган гапингизни кайтаринг!

Гап аудиометрияси учун

.
Кунт билан кулок солинг! Агар Сиз эшитаётган товуш гох кучайиб гох камайиб тебраниб, сакраб турганини сезсангиз айтинг ёки кнопкани босинг!

Товуш кучайганини сезишнинг дифференциал бусага (Люшер буйича ДБ) ни аниклаш учун



Тонал, бусага (зурга эшитилувчи товушлар билан текшириш) аудиометрияси.


Хаво ва суяк телефононига турли частоталарди (0.125, 0.25, 0.5, 1, 2, 4, 8 кГц) тонлар берилади энг секин, зурга эшитилувчи бусага аникланади. Олинган натижалар махсус аудиометрик бланкка ёзилади ва нукталар туташтирилиб, графиги чизилади (расмга каранг).


































































































































































































0,125 0,25 0,5 1,0 2,0 4,0 8,0 10.0 кГц

Бунда эшитиш уткирлиги аникланади. Хаво ва суяк оркали эшитишлар узаро солиштирилиши билан товуш утказувчанлик, кабул килиш ёки аралаш типдаги эшитиш пасайиши аникланади.

Текширишлар эрталаб нонуштадан кейин утказилгани максадга мувофик. Бу пайтда симпатик ва парасимпатик нерв системаси тонуси тенглашган булади.

Эшитишни текшириш яхши эшитадиган кулокдан бошланади. Бунга сабаб бола тоннинг нималиги ва у кандай булишини билиб олиши кузда тутилади. Товушлар 1000 Гц дан бошланади. Чунки бу товуш эшитиш анализаторининг оптимал хусусий тони булиб, эшитилиш бусагаси энг яхши. Кейин сенсоневрал кам шикастланувчи паст частоталар 500, 250, 125 текширилади, ва нихоят 2000, 4000, 8000 лар текширилади. Хар бир тонни текширишдан олдин яхши эшитиш бусагадан баланд каттикликдаги товуш берилади. Бу товуш аста, 5 дБ дан камайтирилиб, эшитмай колгач яна аста 5 дБ дан ошириб борилади ва элас-элас эшитилган нукта белгиланади яъни аудиометрнинг яшил “Enter” тугмачаси босилади. Товуш тонларини 2-3 секунд давомида узиб-узиб бериш лозим, хар бир узилиш орасидаги интервал 1,5-2 сек кам булмаслиги керак. Товушларни ритмик равишда бермаслик керак. Акс холда бола ритмга эътибор бериб сохта маълумот беради.

Суяк оркали эшитиш хам шу тартибда амалга оширилади. Агарда бита кулок яхширок иккинчиси ёмон эшитадиган булса (фарк 30-40дБ дан ошса) маскировка килиб текширилади. Бунда яхши эшитадиган кулокка эшитиш бусагасидан 20-30 дБ интенсиврок «ок шовкин» бериш керак. У шовкин 70дБ дан ошмаслииг керак.

Битта ва умумий иккала кулок эшитиш кобилияти неча фоизга камайганлигини В.Г.Ермолаев услуби билан Флетчер модусини куллаган холда бахолаш мумкин. Бунда хаво оркали эшитиш дБ ларидан фойдаланилади. Маълумки, U.Fletscher (1950) битта кулокдаги 500 ва 4000 Гц частоталар эшитиш пастлиги дБларининг 10% ни, 1000 ва 2000 Гц лардаги пасайишнинг 40% олади. Бу олинган сонлар йигиндиси эса битта кулокнинг эшитиш фоизи булади.

Иккала кулок учун умумий эшитиш пасайиши Флетчер формуласи даги булинма билан аникланади. Бу ерда - яхши эшитадиган кулок учун хисобланган сон, - ёмон эшитадиган кулок сон курсаткичи.

Тонал бусага усти (нисбатан каттикрок, интенсив эшитилувчи товушлар билан текшириш) аудиометрияси. (Кархард, Люшер, Фоулер, sisi-тест ва бошкалар)


Америкалик отолог E.Fowler (1930) кулоги огир касалларни текширишиб, нормал гапирганда уларнинг эшитмаслиги сал каттикрок гапирганда эса «Мен карманми, нега бакирасан» деб хафа булишиги эътиборни каратган. Кейинчалик у буни «феномен рекруитирования, или выравнивания, ёки ускоренного нарастания громкости (ФУНГ)» деб атаган. Бу феномен одатда кохлеар анализатор шикастланганда кузатилади. Ретрокохлеар шикастланишларди ФУНГ кузатилмайди.

Кархард буйича бусага эшитиш адаптациясини аниклаш синамаси. 500…4000 Гц эшитиш сохасидаги хохлаган 2 та частотани хаво оркали эшиттириш оркали амалга оширилади. Олдин танланган частотанинг бусагаси аникланади. Кейин, секундомер ёрдамида текширилувчи ушбу бусага товушни 60 секундгача эшитиш-эшитмаслиги аникланади. Агар адаптация холати кузатилиб товуш 60 сек кам эшитилса, тон 5 дБ каттиклаштирилади. Шундай килиб бола 60 сек мобайнида тухтовсиз эшитадиган, бусагадан баланд энг кичик интенсивлик аникланади.

Нормада бу 5…10 дБ дан ошмайди.

Агар Корти аъзоси шикастланган булса бу курсаткич 15…20 дБ ни ташкил этади.

1…3 мин сунг кейинги частоталар текширилади. 2 ва ундан ортик частоталарда Ушбу холат кузатилса Кархардсинама ижобий деб бахоланади.



Люшер буйича товушнинг дифференциал ёки ажратиш бусага кучини аниклаш синамаси. Бунда хаво телефонига эшитиш бусагасидан 40 дБ каттикликдаги 500…4000 Гц диапазонидаги товушлардан бири берилади. Махсус модул ёрдамида асосий товуш 6 дБ дан 0,4 дБ гача булган каттикликда кучайтирилади.

Бунда нормада товуш каттиклиги 0,8…2 дБ ошгандагина товуш гох кучайиб гох сусайиб турганини фаркига борамиз.

Агар бемор 0,8 дБ дан кам курсаткичларда товуш «усишини» сезса ФУНГ ижобий дейишга асос бор.

Дискомфорт бусагаларини аниклаш синамаси. Нутк сохаси частоталаридан бирида хаво оркали товуш аста-секин бола безовта булгунча кучайтириб борилади. Дискомфорт бусагаси ва эшитиш бусагаси орасидаги фарк(айирма) эшитишнинг динамик диапазони дейилади.

Одатда, нормада бу диапазон частотага боглик холда 50…100 дБни ташкил этади.

Агар товуш утказувчи йуллар шикастланган булса дискомфорт бусага кузатилмайди.

Агар товуш кабул килувчи йуллар шикастланган булса дискомфорт бусага меъёрида ёки ошган булиши мумкин.



Баланс синамаси ёки Фоулер буйича каттикликлар тенглашуви синамаси. Нутк сохаси частоталаридан бирида хаво оркали текширилади. Бу синамани утказиш учун унг ва чап кулок бусагалари орасидаги фарк 30…40 дБ кам булмаслиги керак. Олдин иккала кулок эшитиш бусагаси аникланади. Шундан сунг иккала кулокка бусагадан зиёд 10 дБ берилади.

Агар шундан сунг товуш иккала кулогида баравар кучайса ёмон эшитувчи кулокда ФУНГ йук дейилади.

Агар шундан сунг ёмон эшитувчи кулокдаги товуш каттикрок эшитилса, ФУНГ бор дейилади ва иккала кулокдаги товуш кучи бараварлашгунча яхши эшитадиган кулокка бериладиган товуш кучайтириб борилади.

Интенсивликнинг киска ошишларини (усишларини, кучайишларини) сезиш индексини аниклаш синамаси (ИПИ или si-si6 тест). Нутк сохаси частоталаридан бирида хаво оркали текширилади. Кулокка унинг эшитиш бусагасидан 20 дБ каттикрок эшитилувчи товуш берилади. Шу узлуксиз тон кушимча хар 5 секунддан 1 дБелга кучайтирилиб борувчи тон берилади. Бу «кучайтиришлар, зурайишлар» сони 20 тадан кам булмаслиги керак ва у 100% деб олинади. Текширишдан максад берилган кучайтириш (зурайтиришлар) сонини аниклашдан иборат.

Агар берилган кучайтиришларнинг 0дан 20% гача сезилса, бу норма хисобланади.

Агар бу курсаткич 60…80 фоизни ташкил этса чиганок элементлари шикастланганлигидан далолат беради.

Нутк (Речевая) аудиометрияси. Магнитофонга ёзилган ёки махсус тажрибали аудиолог томонидан маълум каттикликда (60дБ) талаффуз килинган сузлар аудиометр телефонига ёки динамик оркали эркин майдонда эшитишни текшириш – нутк аудиометрияси дейилади.

Шовкин аудиометриярияси

Уйин аудиометрияси.

Ультратовуш аудиометрияси. ГЗ-7А генераторида хосил килинган 98 кГц частотали тон ультратовуш нурлатгичини (метал корпусга жойланган сегнет тузлари пакети) вазелин сурилган сургичсимон усимта териси ва пешона сохасига куйиб текширишлар утказилади.

Эшитиш туфайли чакирилган потенциалларни регистрация килиш


Узун латент

Урта латент

Киска латент

Тимпанометрия

Импедансометрия




Предмет курсаткичи


B

B (Бинго синамаси) 12

D

Danac 13


F

F (Федеричи синамаси) 12

J

J (Желле синамаси) 12



R

R (Ринне синамаси) 11

S

Swb (Швабах синамаси) 11



W

Wb (Вебер синамаси) 11

А

Адаптация 7



а

анализаторлар 1

асосий система блок 13

аудиология 7

аудиометрик бланк 14

аудиометрик топширик 13

аудиометрия 7

А

Аудиометрия 13



Б

Б.Г. (бакириб гапириш) 10

Г

Гельмгольц ва Бекеши назариялари 7



д

дисплей 13

И

Импедансометрия 8, 16



и

инфратовуш, 2

к

кондуктив 6



М

МА-21, 13

МА-31 13

Маскировка 7

О

О.Г.(одатдаги гапириш) 9



Ототопика 7

п

паст товушлар 3



принтер 13

С

С128 суяк (паспорти) 10



С128 хаво (паспорти) 10

С2048 (паспорти) 10

с

субъектив шовкин 9



Т

Тимпанометрия 8, 16

Товуш 2

у

ультратовуш 2



упканинг колдик хавоси 9

х

хаво телефон 13



Ш

Ш..Г. (Шивирлаб гапириш) 9

э

электроакустик аппаратлар 13



эшитиш паспорти 8

эшитиш уткирлиги 14



ю

юкори товушлар 3





1 До нотасига тузилган инструмент булиб, музикантлар томонидан ва эшитишни текшириш учун оториноларингологлар томонидан ишлатилади.

2 Б.М.Сагалович буйича одамнинг кулоги 32000…200000 Гц ультратовушни хам эшитадию лекин уларни бир-биридан фарк кила олмайди, 30000 Гц хам 200000 Гц хам тсс…с шаклида бир хил эшитилади.

3 Телефон ихтирочиси Белл шарафига куйилган, тескари логарифмик курсаткич.

4 Айрим касалликларда объектив шовкин хам кузатилади.

5 Метрларда ифодаланган энг узун масофа хонанинг узунлигига мос равишда булади. 10 метрдан узун хона кам булади, одатда 6-7 метр.

6 Si-Si- тест – Shert increment sensivity index


Каталог: uploads -> files
files -> Реферат на тему: Околоушная железа: повреждения, слюнные свищи, актиномикоз, туберкулез, сифилис и кисты
files -> Методические рекомендации для студентов III курса стоматологического факультета к практическим занятиям по патологической анатомии головы и шеи
files -> Методические рекомендации практических занятий для студентов стоматологического факультета
files -> Методические рекомендации для студентов к практическим занятиям по патологической анатомии головы и шеи
files -> Методические рекомендации практических занятий для студентов лечебного факультета 4 курса 8 семестр
files -> Законом от 12. 04. 2010 №61-фз «Об обращении лекарственных средств»
files -> Лекарства для жизни
files -> Инструкция по охране труда
files -> Собрать общие сведения о лекарственных препаратах
files -> Методическая разработка самостоятельной работы студентов по дисциплине «стоматология» раздел «геронтостоматология и заболевания сопр»


Достарыңызбен бөлісу:


©stom.tilimen.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет