Дори воситаларининг саноат технологияси



Дата22.12.2017
өлшемі186.66 Kb.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ”

кафедраси


ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ”

фанидан 5-маъруза


МАВЗУ: “Капсулалари таъриф, тавсифи ва таснифи. Уларни ишлаб чиқариш технологияси. Капсуляторлар.”

Маърузачи: ф.ф.н., доц. А.Д.Таджиева

ТОШКЕНТ - 2012

РЕЖА:

1.Капсула дори турининг тарихи ва келажаги.

2.Капсула ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асбоб ускуналар.

3.Капсула ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар ва уларни гуруҳланиши.



Мақсад: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситалари аҳолини дори воситаларига бўлган эҳтиёжини 16% қондира олади холос. Бундан кўринадики, аҳоли учун зарур бўлган дори воситаларининг асосий қисми хорижий давлатлардан валюта ҳисобига импорт қилинмоқда. Жумладан, биргина 2010 йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикасида дори воситалари импортига сарфланган маблағ ҳажми 536,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Бу эса дори воситаларининг таннархига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, улардан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўймоқда. Марказий Осиёда XX асрнинг II ярмидан бошлаб, экологик мувозанатнинг бузила бошлаши, қолаверса Орол фожеаси, қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида узоқ йиллар давомида заҳарли кимёвий бирикмалардан назоратсиз фойдаланиш оқибатида айрим касалликлар фоизини кескин кўпайишига олиб келди. Хусусан қандли диабед, аллергия, бўқоқ, жигар, буйрак, яллиғланиш, онкологик касалликлар ва камқонлик каби касалликлар билан оғриган беморлар сони кўпайиб, дори воситаларига бўлган эҳтиёж йил сайин ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасида капсула дори турлари ишлаб чиқариш кўлами ва сифатини ошириш, бу дори турини ишлаб чиқариш учун чет эл инвестицияси ва технологиясини жалб қилиш, дори воситаларини сифатли ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) қоидалари бўйича ташкил қилиш бугунги кунда маҳаллий фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корконалар олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Капсулалар – қаттиқ ёки юмшоқ желатина қобиқларига бир ёки бир нечта фармацевтик фаол моддаларнинг ёрдамичи моддалар билан аралашмасини ёки ёрдамчи моддаларсиз ўзини жойланган, дозаланган, қаттиқ дори тури. Капсула лотинча – “capsula” сўзидан олинган бўлиб, қобиқ, қути деган маънони англатади.

Илк бор капсула тўғрисидаги маълумотлар эрамиздан аввалги 1500 йилларда “Эберс папирусларида” қайд этилганлиги, Георг Эберт томонидан аниқланган бўлсада, бу дори тури анча йилларгача қўлланилмай, эсдан чиқариб юборилган. Кейинчалик 1730 йилда Венециялик фармацевт Де Паули тоза терпенни нохуш ҳиди ва таъмини қобиқлаш орқали йўқотишга эришган. Орадан 100 йил ўтиб, 1833 йилда фармацевтик мақсадларда қўллаш учун желатина капсулаларини тайёрлашга биринчи патент Парижда, француз фармацевт талабаси François Achille Barnabe Mothes (Моте) ва доришунос Joseph Gérard Auguste Dublanc (Дюблан) томонидан олинган.

Биринчи капсулалар симоб билан тўлдирилган чарм қопчани суюқ желатина массасига ботириб олиш усулида олинган. Чарм қопчага ёпишган юпқа қатламли желатина маълум вақт қуриб қотгандан сўнг, симоб олиб ташланган, ҳосил бўлган капсула чарм қопчадан осон ажратиб олинган. Капсулаларга дори моддалар жойлаштирилиб (ўша даврларда фақатгина доривор суюқ мойлар ҳамда мойли эритмалар пипетка ёрдамида тўлдирилган) тирқиш суюқ желатина томизиб, беркитилган. Ўша йили Моте симоб тўлдирилган чарм қопчани зайтун меваси шаклидаги металлга алмаштириб, қўшимча патент олади. Бу усул замонавийлашган кўринишда бугунги кунга қадар лаборатория шароитида юмшоқ желатина капсулаларини тайёрлашда қўлланилиб келинмоқда.

1846 йилда француз Жюль Леуби “доривор қобиқларни тайёрлаш усули” номи билан патент олди. У биринчи бор ҳаракатланувчи дискга маҳкамланган маталл бўлакчаларни суюқ желатинага тушириб, икки қисмли капсулаларни олишга мувоффақ бўлди. Иккиала қисим бир-бири билан бирикиб, “ипак пилласи” кўринишидаги, цилиндрик шаклли қутичани ҳосил қилади. Бу капсулаларга шифокор рецептига мувофиқ доришунослар кукун ёки уларнинг аралашмаларини жойлаб, ичиш учун қулай бўлган дори воситаларини олишган. Айнан шу усулни замонавийлашган кўриниши бугунги кунда саноат миқёсида қаттиқ (икки қисмли) желатина капсулаларини ишлаб чиқаришда қўлланилади.

1872 йилда француз ихтирочиси Лимузин икки қисмли капсулаларни тўлдириш ва ишлаб чиқаришда қўлланадиган аппаратни ихтиро қилади.

Кейинчалик, Америкаликлар томонидан капсулаларни ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшилди.

1874 йилда Дейтройтлик фармацевт Hubel (Хьюбел) ботириб олиш усулида капуслалаш аппаратни кашф қилди ва биринчи маротаба катта миқдордаги капсулаларни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у капсулаларни сиғими бўйича фарқлаб, рақамлар билан белгилашни таклиф этди. Капсулалар аввалига дорихоналарда кейинчалик эса фармацевтик корхоналарда “Капсулаланган дори шакллари” номи билан ишлаб чиқарила бошланди.

Кейинчалик, 1888 йилда Америкалик муҳандис John Russel (Джон Рассел) саноат миқёсида икки қисмли желатина капсулаларни ишлаб чиқаришни қулай усулини патентлади. Бу усул 1895 йилда машхур Parke, Davis & Co компанияси мутахасиси Colton (Артур Колтон) томонидан такомиллаштирилди. Унинг қурулмаси соатига 6 000 дан 10 000 донагача капсула ишлаб чиқарган. “Colton” фирмаси биринчи бўлиб, икки қисмли капсулаларни тўлдириш ва ёпишни автоматлаштиришни йўлга қўйган. Фирманинг ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлган, замонавилашган ҳамда автоматлашган дасгоҳлари бугунги кунда ҳам желатинали капсулаларни ишлаб чиқаришда қўлланилиб келинмоқда.

Капсулаларни сиғими бўйича фарқлаб, рақамлар билан белгилашни таклиф этган Дейтройтлик фармацевт Хьюбел таснифи, 1904 йилда Германияда нашр этилган “Умумий фармация энциклопедияси”да ўз аксини топади. Бунда, энг катта капсула – 00 ва энг кичик капсула – 5 деб белгиланган, ўша даврда Европада эса энг кичик капсулалар – 0, энг катта капсулалар – 5 рақамлари билан белгиланган эди.

Американинг Parke, Davis & Co фирмаси илк бор юмшоқ капсулаларни қолиплаш усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бу усул 1933 йилда Америкалик муҳандис Sherer (Роберт Шерер “R.P. Sherer” – компаниясининг асосчиси) томонидан такомиллаштирилган. У горизонтал пресслаш усулини ўзгартириб, айланма харакатланувчи икки вертикал қолипни пичоқча билан таъминлаган, капсулалар тўлгандан сўнг кесилган ва бир вақтнинг ўзида понасимон ускуна ёрдамида тешикча кавшарлаб беркитилган.

Антибиотиклар кашф этилганидан сўнг, барча мана шу амалий-илмий манбадан, капсулаланган дори шаклларини ишлаб чиқаришда, дунё бўйича кенг фойдаланилган. Ўша даврларда антибиотиклар тиббиётда кенг фойдаланилганлиги сабабли, уларнинг аччиқ таъмини капсулалаш ёрдамида йўқотила бошланганлиги, бу дори турини оммавийлашишига туртки бўлди. Желатина капсулаларни катта миқдорда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, ушбу дори турини бошқа дори турларидек танилишига сабаб бўлди.

Ҳозирги кунда капсулаланган дори препаратини катта миқдорда ишлаб чиқарувчи давлатларга “Катта еттилик” давлатлари, ҳамда Бельгия, Жанубий Корея, Швецария, Мексика киради. Ўзбекистонда эса бу дори турини ишлаб чиқариш эндигина ривожланаётган босқичда бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муҳим муаммоси ҳисобланади.

Бу дори турини ишлаб чиқарувчилар, беморлар ва шифокорлар орасида муҳим саналишига қуйида келтирилган бир қанча ижобий томонлари ва афзалликларининг борлигидадир.

Капсулаларнинг афзалликлари ва камчиликлари


Капсулаланган дори воситаларини хилма-хиллиги уларни маълум бир тартибда, таснифлаш зарурлигини кўрсатади.

Тайёрланиш технологиясига кўра желатина капсулалари қаттиқ – икки қисимли (capsulae dure or operculate), ажраладиган асос ва қопқоқдан ташкил топган, ҳамда юмшоқ (capsulae molles) – яхлит ўзаро ажралмайдиган бўлиб, олиниш усулига кўра улар ҳам чокли (иккита бир хил бўлакни ёпиштирилишидан ҳосил бўлган бўйлама чокли) ёки чоксиз бўлади.

Желатина капсулаларини қаттиқ ва юмшоқ турларга ажратиш шартли бўлиб, қаттиқ капсула – қаттиқ, юмшоқ капсула эса юмшоқ қобиқли бўлиши керак деган фикр нотўғридир. Юмшоқ капсулаларни юмшоқ деб юритилишига сабаб шундаки, капсулалаш вақтида фармацевтик фаол модда капсулаларга юмшоқлигида солинади, шакл бериш жараёнида ва вақт ўтиши натижасида у қаттиқлашиб, ҳатто қотиб, қаттиқ ҳолатга келиб қолиши ҳам мумкин.

Юмшоқ капсула қобиғи таркибидаги компонентлар миқдорига қараб, юмшоқлик даражаси уч хил бўлади. Юмшоқ желатинали капсулалар асосан суюқ ёки пастасимон дори моддалар билан тўлдирилади. Баъзан юмшоқ капсула қобиғининг таркибига таъсир этувчи моддалар ҳам киритилади.

– Жадвал


Юмшоқ капсула қобиғи таркибидаги компонентлар миқдори


Капсула қобиғининг компонентлари

Юмшоқ (сapsulae gelatinosae molles)

Ярим юмшоқ (сapsulae gelatinosae perlae)

Ярим қаттиқ (сapsulae gelatinosae durae elasticae)

Желатин

41,1

43,5

47,6

Глицерин

30,1

24,6

17,5

Сув

28,8

31,9

34,9

Юқори самарали технологиялар имкониятларидан фойдаланиб, капсулаларни беморга бериш йўлларини кенгайтиришга эришилмоқда. Қабул қилиш усулига кўра асосан энтераль (ичиш учун мўлжанланган) капсулалардан ташқари, бугунги кунда капсулаланган дори шакллари маҳаллий қўллаш учун ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ректаль, вагиналь, сублингваль, чайнашга мўлжанланган капсулаларни ишлаб чиқиш юзасидан катта ишлар амалга оширилмоқда, шу билан бирга қулоқ ва кўз томчиларини ўзида сақлаган капсулалар ҳам мавжуд.

Булардан ташқари дори моддасини ажраладиган жойига қараб ҳам энтераль капсулаларни ошқозонда парчаланадиган ва ичакда парчаланадиган турларга ажратилади. Ичакда парчаланадиган капсулалар модификацияланган ажралиб чиқувчи воситалар қаторига кириб, улар меъда ширасига турғун, таъсир этувчи моддани ичак муҳитида тез парчалананиши – ажралишини таъминлайди. Улар қаттиқ ёки юмшоқ капсулаларни кислотали муҳитга турғун бўлган плёнкалар билан қопланган, ёки кислотали муҳитга турғун бўлган плёнкалар билан қопланган гранулалар ёки кукунлар тўлдирилган капсулалардир.

Таъсири узайтирилган капсулалар (ретард капсулалар) капсулаларнинг алоҳида гуруҳи бўлиб, таркибидаги дори моддасини ажралиш тезлиги ва миқдорини ҳамда ажралиб чиқиш жойини бошқариш мумкин бўлган пролонгирланган капсулалардир. Бу мақсадда махсус ёрдамчи моддалардан фойдаланилади, бу моддалар капсула қобиғининг таркибида ёки ичидаги дори моддаси билан бирга ёки ҳар икки ҳолатда ҳам бўлиши мумкин.

– Жадвал


Ретард технологиясининг турли модификациялари




Технология номи

Таъсири

1

IR (Immediate Release)

ДВ ажралиши тезлаштирилган

(Немедленное высвобождение ЛС)



2

ER, XL (Extended Release)

ДВ ажралиши узайтирилган

(Длительное высвобождение ЛС)



3

SR (Sustained Release)

ДВ доимий ажралиши

(Постепенное высвобождение ЛС)



4

CR (Controlled Release)

ДВ ажралиши бошқарилган

(Контролируемое высвобождение ЛС)



5

CD/ERT (Controlled Delivery/ Extended Release Tabelets)

ДВ ажралиши бошқарилган ҳамда узайтирилган

(Контролируемое и длительное высвобождение ЛС)



6

CD (Controlled Delivery)

ДВ керакли миқдорини таъминловчи (Контролируемая доставка ЛС)

7

Durules (Durules)

ДВ доимий ажралиши ва қонда маълум миқдорда бўлиши (Постепенное высвобождение ЛС с равномерным поступлением в кровь)

Жадвалнинг давоми

8

GITS (Gastrointestinal Therapeutic System)

Гастроинтестинал терапевтик система (Гастроинтестинальная терапевтическая система)

9

OROS (Oral Osmotic)

Гастроинтестинал терапевтик система (Гастроинтестинальная терапевтическая система)

10

ZOK (Zero-Order-Kinetics)

Кинетикани нолдаги тартиби

(Кинетика нулевого порядка)




Спансулалар – қаттиқ капсулалар турига кириб, унинг таркибидаги дори моддаси турли хил вақтларда эришини таъминловчи мойли қобиқлар билан қопланган микрокапсулалар ёки микродражелар аралашмасидан иборат.

Медулалар – қаттиқ желатина капсулалари бўлиб, таркибида плёнка билан қопланган микрокапсулалардан иборат.

Спансула ва медулаларнинг таркибига 3, 4 ҳатто 5 турдаги, ҳар хил қобиқ билан қопланган микрокапсуслаларни жойлаштириш мумкин. Бу ядрони эриш вақтини узайтириши билан дори моддасининг таъсирини узайтиради.



Микрокапсулалар – капсулаларнинг алоҳида гуруҳи бўлиб, полимер ёки бошқа материаллардан тайёрланган юпқа қобиқдан иборат, шарсимон ёки геометрик шаклга эга бўлмаган, ўлчами 1 мкм дан 500 мкм гача бўлган фармацевтик таъсир этувчи қаттиқ, суюқ ёки газсимон моддаларнинг ёрдамчи моддалар билан ёки ёрдамчи моддаларсиз сақдайдиган капсулалар ҳисобланади. Бугунги кунда микрокапсулалар спансулалар, медулалар, суспензиялар, “ретард” типидаги таблеткалар, терапевтик системалар, брикетлар ҳамда ректал типидаги капсула дори турлари кўринишида қабул қилинади[1,7,9].

Пеллетлар – бир ёки бир нечта фармацевтик фаол моддаларнинг ёрдамчи моддалар билан ёки ёрдамчи моддаларсиз сақлаган, қобиқ билан қопланган, ўлчами 2000 мкм дан 5000 мкм гача бўлган, шарсимон шаклдаги қаттиқ заррачалардир[7, 9].

Бугунги кунда фармацевтик ишлаб чиқаришда нанотехнология асосида дори моддасини янги нанокапсулалар шаклида ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда. Нанокапсулалар – сунъий яратилган “дори моддаси учун контейнерлардир”. Улар 100-600 нанометр ўлчамларда бўлади[9].

Дунё бўйича қаттиқ желатина капсулалар (Standart, Snap-Fit, Coni-Snap) 8 ўлчамда ишлаб чиқарилади. №5 (энг кичик) дан №000 (энг катта) гача. Чет элда айрим ишлаб чиқаручи фирмалар томонидан қўшимча тўққизинчи №0el ўлчамдаги капсулаларни (0 elongated, яъни №0 ўлчамдаги капсулаларнинг узун шаклдагиси) ишлаб чиқариш технологияси ўзлаштирилган. Булардан ташқари беш хил стандартда Supro туридаги А дан Е гача белгиланган капсулалар кўп ишлатилади. Юқоридаги икки турдаги капсулаларнинг ўртача сиғими қуйида келтирилган ( – жадвал ).

– Жадвал

А) STANDART, SNAP-FITTM, CONI-SNAPTM

қаттиқ желатина капсулалари ва уларнинг баъзи кўрсаткичлари




капсула ўлчамлари:

узунлиги,

мм


ташқи

диаметри,

мм


тўлиқ ёпилган ҳолатдаги капсуланинг узунлиги,

мм


капсулаларнинг

ўртача сиғими, мг

кукун зичлиги:


капсула-нинг ўртача оғирлиги,

мг


тўлиқ ёпилган ҳолатдаги капсулалар-нинг 14,79 см3 ҳажмдаги сони, капс.

блистерла-ниш кўрсаткичи*

0,6

г/мл


0,8

г/мл


1,0

г/мл


1,2

г/мл


h, мм

L/, мм

d/,

мм


5

қопқоғи

6,20±0,46

4,91±0,06

11,1±0,4

78

104

130

156

28±2

90

5,4

12,4

6,1

асоси

9,30±0,46

4,68±0,06

4

қопқоғи

7,21±0,46

5,32±0,06

14,3±0,3

126

168

210

252

38±3

74

5,8

15,3

6,5

асоси

12,19±0,46

5,05±0,06

3

қопқоғи

8,08±0,46

5,82±0,06

15,9±0,3

180

240

300

360

48±3

55

6,3

16,9

7,0

асоси

13,59±0,46

5,57±0,06

2

қопқоғи

8,94±0,46

6,35±0,06

18,0±0,3

222

296

370

444

61±4

40

6,9

18,9

7,6

асоси

15,27±0,46

6,07±0,06

1

қопқоғи

9,78±0,46

6,91±0,06

19,4±0,3

300

400

500

600

76±5

31

7,4

20,4

8,1

асоси

16,61±0,46

6,63±0,06

0

қопқоғи

10,72±0,46

7,64±0,06

21,7±0,3

408

544

680

816

96±6

22

8,1

22,6

8,8

асоси

18,44±0,46

7,34±0,06

0el

қопқоғи

11,68±0,46

7,65±0,06

23,1±0,3

468

624

780

936

107±7

19

8,2

25,3

8,9

асоси

20,19±0,46

7,34±0,06

00

қопқоғи

11,74±0,46

8,53±0,06

23,3±0,3

570

760

950

1140

118±7

16

9,1

24,8

9,8

асоси

20,22±0,46

8,18±0,06

000

қопқоғи

12,95±0,46

9,91±0,06

26,1±0,3

822

1096

1370

1644

163±10

11

10,4

27,2

11,1

асоси

22,20±0,46

9,55±0,06

*Капсулаларни блистерлашда блистер чуқурчасининг минимум ўлчамлари (Minimum die-roll cavity dimensions for blister packaging)



h - чуқурлиги (depth of cavity of blister die-roll); L/- узунлиги (length of cavity of blister die-roll measured at h/2 and along the axis to the capsule); d/- кенглиги (width of cavity of blister die-roll measured at h/2 and along the perpendicular axis of the capsule)

Б) CONI-SNAP SUPROTM капсуласининг ўртача сиғими





Ўлчам тури:

A

B

C

D

E

Ўртача ҳажми, мл

0,68

0,50

0,37

0,30

0,21

Қаттиқ желатина капсулалари иккита цилиндрик қисимдан ташкил топган: туби яримшарсимон бўлган асосий қобиқ – асос ва ҳудди шундай шаклдаги, лекин узунлиги бўйича калтароқ қопқоқдан иборат. Қопқоқнинг ички диаметри асоснинг ташқи диаметрига тенг бўлиб, уларнинг ўзаро ичига киришидан стандарт ўлчамли контейнер ҳосил бўлади.

Асос ва қопқоқни мустаҳкам ҳамда ишончли ёпилишини таъминлаш мақсадида 60-йилларда етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан Snap-Fit капсуласини ишлаб чиқариш йўлга қўйиди. Бу капсулалар стандарт ўлчамларда (5 дан 00 гача) бўлиб, асосий қобиқ учида ва қопқоқнинг тубига яқин қисмида махсус бирикадиган ботиқ ҳамда қавариқ ҳалқали бўртмалар билан таъминланган. Улар ёрдамида капсула қисмлари “қулфланган”, бу эса кейинги босқичларда қадоқлаш ҳамда ташишда капсулаларни очилиб кетишини олдини олган.

– расм


Юмшоқ желатина капсулаларнинг кўринишлари



Дурлар (Perlae gelatinosae) – ҳажми 0,1-0,2 мл бўлган, асосан мойли эритмалар билан тўлдирилган юмшоқ капсулалардир.

Тубатиналар (Сapsulae gelatinosae tubatinae) – махсус болалар амалиётида қўлланиладиган, бўйни чўзинчоқ ёки бошқа турли хил кўринишлардаги юмшоқ капсулалардир.

Ректал капсулалар – тўғри ичак шиллиқ қаватида юқори сўрилиш даражасига эга бўлиб, дори моддасини бошқа таъсирларга учрамасдан юқори биосмарадорликка эришишига олиб келади. Бу капсулалар ичак шиллиқ қаватига ҳеч қандай зарарли таъсир кўрсатмайди.
Каталог: uploads -> books -> 49959
books -> Менструальный цикл и его регуляция
books -> Д. А. Асадов;Д. И. Махмудова, 2006
books -> 1. Марказий Америка (Гаити ороллари) ахолисидан Европага захмнинг таркалиши
49959 -> Эндоген омиллар
books -> 1. Биологик кимё фани ва унинг вазифалари
49959 -> Молиявий инструментлар таҳлил усуллари Япон шамлари (свеча) таҳлил усули
49959 -> Зоология ва биокимё” кафедраси қўлёзма ҳуқуқида Абдуллаева Офтобой Усимликлар уругидаги ёг моддасини аниклаш


Достарыңызбен бөлісу:


©stom.tilimen.org 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет