Биопсия ва секция курси



бет1/3
Дата09.07.2017
өлшемі0.78 Mb.
#30858
  1   2   3


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИСОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
«НОРМАЛ ВА ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯ, ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ» кафедраси
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ ФАНИ «БИОПСИЯ ВА СЕКЦИЯ» курси






БИОПСИЯ ВА СЕКЦИЯ КУРСИ


ЯМС ва янги педагогик технологиялар ўқув қўлланмаси

Институт Марказий Услубий Ҳайъати

томонидан кўриб чиқилди.№_________

«______»______________­­­­­­2008 й.

Тошкент – 2008

1 – семинар дарси

Мавзу: “Патологик анатомия хизматини ташкил этишнинг мезонлари ва унинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида тутган аҳамияти ва вазифалари. Касалликларни патологоанатомик текшириш ва аниқлаш усуллари. Патологоанатомик булимнинг хисобга олиш хужатлари ва ишини ташкил қилиш қоидалари. Даволаш-профилактика муассасаларида ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, болалар мурдасини ва юқумли касалликлардан ўлганлар мурдасини ёришнинг ўзига хос томонлари”
Ушбу дарс “КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ”, “КИМ ТЕЗ, КИМ КЎП” ҳамда “ДАВРА СУҲБАТИ” методларида олиб борилади.

Дарсга мустақил тайёрланиш учун уйга бериладиган йўналтирувчи саволлар

Саволлар:

1.Патологоанатомик хизматнинг мақсад ва вазифалари.

2.Ўзбекистонда патологоанатомик хизматнинг базалари ва тузилиши.

3.Патологик анатомия бўлимлари учун хисобга олиш хужжатлари.

4.Касалликларни патологоанатомик текшириш ва аниқлаш усуллари: биопсия, моҳияти, мақсади, турлари, олиб бориш тартиби.

5.Аутопсия, моҳияти, мақсади, вазифалари, мурдани ёришнинг усуллари, болалар ва юқумли касалликлар аутопсиясининг ўзига хослиги.

6. Даволаш-профилактика муассасаларида ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, болалар мурдасини ва юқумли касалликлардан ўлганлар мурдасини ёришнинг ўзига хос томонлари.

7.Мурдани патологоанатомик текшириш баённомасини тўлдириш қоидалари.

8.Биопсия материалини патологоанатомик текширишдан ўтказиш учун йўлланмани тўлдириш қоидалари.
Амалий кўникмалар:

Патологик анатомия бўлимлари учун хисобга олиш хужжатлари рўйхати билан танишиш ва уларни тўлдириш тартиб ва қоидаларини билиш.

Мурдани патологоанатомик текшириш баённомасини тўлдириш қоидаларини билиш.

Биопсия материалини патологоанатомик текширишдан ўтказиш йўлланмасини тўлдириш қоидаларини билиш.



Дарс ўтишнинг услубий кўриниши

1.Дарснинг давомийлиги – 300 мин.

2.Мавзуни асослаш. Патологик анатомия хизматини ташкил этишнинг қоидалар, вазифалари. Касалликларни патологоанатомик текшириш ва диагнозини аниқлаш усуллари, хисобга олиш хужжатлари билан танишиш ва уларни амалга ошириш қоидаларини билиш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳамиятини кўрсатиб беради.

3.Дарс мавзуси: “Патологик анатомия хизматини ташкил этишнинг мезонлари ва унинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида тутган аҳамияти ва вазифалари. Касалликларни патологоанатомик текшириш ва аниқлаш усуллари. Патологоанатомик булимнинг хисобга олиш хужатлари ва ишини ташкил қилиш қоидалари. Даволаш-профилактика муассасаларида ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, болалар мурдасини ва юқумли касалликлардан ўлганлар мурдасини ёришнинг ўзига хос томонлари”

4. Дарснинг мақсадлари:

4.1.Дарснинг таълимий мақсади: Патологик анатомия хизматини ташкил этишнинг қоидалари билан танишиш, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳамияти, вазифаларини билиб олиш. Касалликларни патологоанатомик текшириш ва диагнозини аниқлаш усуллари, хисобга олиш хужжатлари билан танишиш ва уларни амалга ошириш қоидаларини билиш. Касалликлардан ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, амалга ошириш усуллари, болалар ва юқумли касалликлар аутопсиясининг ўзига хос томонларини билиб олиш.

4.2.Дарснинг тарбиявий мақсади: Талабаларни ҳар хил касалликларни патоморфологик текшириш ва диагнозини аниқлаш, уларни амалга оширишда қўлланиладиган усуллар, патологик анатомия амалиётидаги хисобга олиш хужжатлари, касалликлардан ўлганлар мурдасини ётиш тартиби ва усуллари билан таништириш орқали тиббий билимларини ошириш ва касбга йўналтириш.

4.3.Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Патологик анатомия хизматининг моҳияти, мақсади, вазифалари, усуллари, хисобга олиш хужжатлари, ҳамда уларнинг амалга ошириш қоидаларини таҳлил қилиш орқали клиник-патологоанатомик тушунчаларини ривожлантириш.

5. Мавзу бўйича ёритилиши лозим бўлган асосий саволлар:

1.Патологоанатомик хизматнинг мақсад ва вазифалари.

2.Ўзбекистонда патологоанатомик хизматнинг базалари ва тузилиши.

3.Патологик анатомия бўлимлари учун хисобга олиш хужжатлари.

4.Касалликларни патологоанатомик текшириш ва аниқлаш усуллари: биопсия, моҳияти, мақсади, турлари, олиб бориш тартиби.

5.Аутопсия, моҳияти, мақсади, вазифалари, мурдани ёришнинг усуллари, болалар ва юқумли касалликлар аутопсиясининг ўзига хослиги.

6. Даволаш-профилактика муассасаларида ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, болалар мурдасини ва юқумли касалликлардан ўлганлар мурдасини ёришнинг ўзига хос томонлари.

7.Мурдани патологоанатомик текшириш баённомасини тўлдириш қоидалари.

8.Биопсия материалини патологоанатомик текширишдан ўтказиш учун йўлланмани тўлдириш қоидалари.




6.Машғулот ўтказиш жойи:

- Машғулотнинг назарий қисми ўқув хоналарида ўтказилади.

-Мавзуга таалуқли, яъни патологоанатомик хизматнинг моҳияти ва вазифаларини ёритадиган меёрий хужжатлар, РПАМнинг кундалик иш фаолиятида юритиладиган рўйхатхонада, архивда ва биопсия лабораторияси рўйхатхонасида кўрсатилади. Патанатомия усуллари эса аутопсия хонасида ва биопсия лабораторияларида қандай бажарилиши иш устида таништирилади.

- Мавзуга таалуқли амалий кўникмалар, яъни органлар ва тўқималардаги микроскопик ўзгаришларни, гистологик ўзгаришларни, препаратларни микроскопда кўриш орқали ва телемикроскопик тизими орқали телевизорларда намойиш қилиш орқали ўрганилади.

- Органлардаги анатомик ўзгаришларни аутопсия хонасида мурдаларни ёриб ва музейда макропрепаратларни ўрганиб, тасвирини ёзиб, клиник-анатомик таққослаш орқали ўрганилади. Ҳамда аутопсия хонасида ўлган касаллар майитида ички органлардаги касалликларга хос ўзгаришлар талабалар иштирокида таҳлил қилинади.

7.Машғулотни жихозлаш:

Патологоанатомик хизматнинг мақсади, вазифалари ва Ўзбекистонда патологоанатомик хизматнинг базалари ва тузилиши “Биопсия ва секция” ўқув қўлланмасидан ва жадвалларда кўрсатилади.

Патологик анатомия бўлимлари учун хисобга олиш хужжатлари нусхалари ва РПАМ амалиётида тўлдириладиган ишчи хужжатлар рўйхатхонада кўрсатилади.

Касалликларни патологоанатомик текшириш ва аниқлаш усуллари: биопсия ва аутопсияга таалуқли бўлган асбоб ускуналар, реактивлар, гистологик препаратлар ва макропрепаратлар билан лабораториялар ва музейда таништирилади.

Мавзуга таалуқли тестлар, тарқатма материаллар, вазиятли масалалар, телемикроскопия ва телемедицина маълумотлари тақдим этилади.

Биопсия ва секция курси ўқув қўлланмаси, ЎзР ССВ 1992 й. 574 сонли буйруғи, патологик анатомия бўлимларида қўлланиладиган хисобга олиш хужжатлари нусхалари, аутопсия баённомаси, биопсия йўлланмаси, аутопсия ва биопсия усуллари малга ошириладиган, барча асбоб-ускуналар билан жихозланган хоналар.



8.Мавзу б°йича амалий к°никмалар р°йхати:

8.1. Талаба билиши лозим: Патологик анатомия хизматини ташкил этишнинг қоидалари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳамияти, вазифаларини, касалликларни патологоанатомик текшириш ва диагнозини аниқлаш усуллари, хисобга олиш хужжатлари ва уларни амалга ошириш қоидаларини билиши лозим.

8.2. Талаба эгаллаши лозим: - Патологик анатомия хизмати амалиётида тўлдириладиган меёрий хужжатларни тўлдиришга оид, касалликлардан ўлганлар мурдасини ёриш тартиби, амалга ошириш усуллари, болалар ва юқумли касалликлар аутопсиясининг ўзига хос томонларига оид маълумотларни эгаллаши лозим.

Амалий кўникмалар:

1.Патологик анатомия бўлимлари учун хисобга олиш хужжатлари рўйхати билан танишиш ва уларни тўлдириш тартиб ва қоидаларини билиш.

2.Мурдани патологоанатомик текшириш баённомасини тўлдириш қоидаларини билиш.

3.Биопсия материалини патологоанатомик текширишдан ўтказиш йўлланмасини тўлдириш қоидаларини билиш.

9.Дарсда фойдаланиладиган технология: Ушбу дарс “КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ”, “КИМ ТЕЗ, КИМ КЎП” ҳамда “ДАВРА СУҲБАТИ” методларида олиб борилади.

10.Асосий тушунчалар ва таянч билимлар: Касаллик – патология, патологик анатомия, клиник анатомия, клиник ўлим, биологик ўлим каби тушунчаларнинг туб маълосини эслаш ва қайта ўзлаштириш. Патологик анатомия хизмати, унинг моҳияти, мақсади, вазифалари, усуллари, хужжатлари ва иш юритиш қоидалари бўйича аниқ тушунчаларга эга бўлиш.

11.Машғулот режаси:

        1. Гуруҳ билан танишиш ва йўқлама (5 мин.)

        2. Кафедра ва Республика паталогоанатомик марказ билан ва секция бўлими ҳужжатлари билан таништириш (30 мин.)

        3. Амалий машғулот ўтказиш қоидалари билан таништириш (10 мин.)

Танафус (5 мин.).

        1. Машғулот мавзусининг назарий қисмини тушунтириш ва мухокама қилиш (45 мин.).

        2. Танафус (10 мин.)

        3. Талабалар томонидан машғулот мавзуси бўйича дарслик, ўқув қўлланмаси, тарқатма материаллар ва йўлантирувчи саволлар асосида маълумотлар йиғиш ва иш дафтарига канспект сифатида ёзиб олиш (45 мин.).

Танафус (5 мин.).

  1. Талабалар билим даражасини аниқлаш ва баҳолаш.

  • Йўлантирувчи саволлар ёрдамида талабаларнинг дастлабки билимларини аниқлаш мақсадида фаол сўров ўтказиш.

  1. Ўтилган мавзуни янги педогогик технологиларини қўллаш ёрдамида тушунтириб бериш (30 мин.).

Танафус (5 мин.).

  1. Тестлар ва вазиятли масалалар ечиш йўли билан талабаларнинг якуний билимини аниқлаш (20 мин.)

Танафус (10 мин.).

  1. Кейинги машғулотни тушунтириб бериш (35 мин.)

  2. Хулоса, уйга вазифа тавсия қилинадиган адабиётлар (5 мин.)

  3. Ўқув жаридасини тўлдириш, талабалар жавобига қараб хар бирига баллар қўйиш (5 мин.).

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

НАЗАРИЙ ҚИСМ.

Патологик анатомия хизмати соғлиқни сақлаш системасининг ажралмас бир қисми бўлиб, даволаш муассасаларидаги даво-диагностика ишлари сифатини янада яхшилашга қаратилган бир қанча тадбирларни ўз ичига олади.

Патологик анатомия хизматининг умумий вазифалари:


  1. Мурдаларни ёриб текширишдан олинган натижаларни даволовчи врачлар билан биргаликда клинико-анатомик жихатдан тахлил қилиб чиқиш ва шу йўл билан даволаш ҳамда диагностика ишларидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида даволаш-диагностика ишлари устидан илмий назорат олиб бориш.

  2. Касалликларни, айниқса хавфли ўсмаларни, беморларнинг ҳаётлиги вақтида биопсиялар ва операция маҳалида олинган материални гистологик текширишдан ўтказиб аниқлаб олишда клиницистларга ёрдам бериш.

  3. Врачлар малакасини ошириш.

  4. Ўткир юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаб, унинг тарқалиб кетишига йўл қуймаслик.

  5. Инсон патологияси муаммоларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш.

  6. Врач патологоанатом ва гистолог-лаборант кадрлар тайёрлаш юзасидан ихтисосланиш ва малакани ошириш ишларини олиб бориш.

Вилоятлар патологик анатомия бюро ва бўлимларининг асосий вазифалари



  1. Биопсиялар, операциялар маҳалида олинган материалларни текшириш йўли билан касалликларни беморларнинг ҳаётлигида аниқлаш ишини яхшилаш.

  2. Вафот этган киши мурдасини ёриб текширишда олинган материалларга қараб ташхисни аниқ белгилаш.

  3. Давлат статистикасига ўлим сабаблари тўғрисида аниқ маълумотларни етказиш.

  4. Беморларга тиббий ёрдам кўрсатадиган ходимлар малакасини ошириш.

Патологик анатомия бўлимлари учун ҳисоб ҳужжатлари рўйхати

  1. Келтирилган ва бериб юборилган мурдаларни қайд қилиш дафтари.

  2. Патологоанатомик текшириш учун ёрилган мурдаларни қайд қилиш дафтари.

  3. Патологоанатомик текшириш баёни (протокол).

  4. Биопсия материалини текширишдан ўтказиш учун йўлланма.

  5. Биопсия ва операция материалини текширишларни қайд қилиш дафтари.

  6. Клиник-патологоанатомик диагнозларни бир-бирига солиштириб кўриш варақаси.

  7. Клиник-патологоанатомик анжуманлар протоколлари дафтари.

  8. Микроколлекциялар каталоги.

  9. Музей препаратларини каталоги ва карточкаси.

Юқумли касалликлардан вафот этган кишилар, зўраки сабаб билан (ташқи таъсирдан) ўлган кишилар касалхонага келганидан кейин кўп ўтмай ўлиб қолган кишилар мурдаси, шунингдек тиббий муолажалардан ўлган кишилар мурдаси, касалхонада ўлган оналар, болалар жасадлари албатта ёриб, патологоанатомик текширишдан ўтказилиши керак.

Даволаш-парофилактика муассасалари – клиника, илмий текшириш ва тиббиёт институтларининг рахбарлари “Даволаш-текшириш муассасаларида ўлганлар мурдасини ёриш тартиби тўғрисидаги низом ва ўлик туғилган болалар ва ўлган чақалоқлар перинатал даврда ўлганларнинг – мурдасини ёриш тартиби тўғрисидаги низом (ЎзР ССВ нинг 1992 й. 4-ноябрдаги 574-сонли буйруғига 7.8.3 иловалар)нинг бажарилишини таъминлашга мажбур.



Аутопсия

Аутопсия, яъни мурдани ёриб кўриш (секция, обдукция) ўлган кишининг танасидаги сатруктура ўзгаришларини аниқлаб, ўлим сабабларини аниқ билиш мақсадида уни текшириб чиқишдир.



Беморнинг ўлими

Клиник ўлими – юрак-томир ва нафас системасининг тўхташи.

Биологик ўлим - идора этувчи барча системалар ҳаёт – фаолиятини тўхташи.

Ўлимни уч тури тафовут этилади:



  • табиий ўлим

  • ташқи куч (зўрлик) алоқадор ўлиш

  • касаллик натижасидаги ўлим

Даволаш – профилактика муассасаларида касалликлардан ўлиб қолган кишиларнинг жасадлари патологоанатомик жиҳатдан текшириб кўрилиши керак.

Диагностик ва даво чора-тадбирларидан кейин ўлиб қолган маҳалда ҳам диагноз –даволаш жараёнидаги ўлим сабабларини муҳокама қилиш ва хатоларни такрорланишига йўл қуймаслик учун даволовчи врач мурдани ёриб текширишда қатнашиши зарур.

Мурдани ёришни ҳар хил усуллари бор: Вирхов, Геллер-Ценхер, Кнари, Летюлл, Абрикосов, Шор усуллари ва аралаш усуллар шулар жумласидандир. Шор усулида – тўла эвисцерация (яхлит комплекс кўринишда ажратиб олиш).

Абрикосов усули – органларни комплекс ҳамда алоҳида–алоҳида ажратиб олишни сўзда тутади.

Аутопсия белгиланган тартибда олиб борилади:


  1. Мурда туғрисидаги маълумотлар билан танишиш.

  • аввал касаллик тарихи синчиқлаб ўрганиб чиқилади (касалликни ривожланиши, даволаш ишлари тиббий муолажалар)

  • касаллик тарихи қандай йўсинда юритилган (кундалик кузатув мазмуни таркиби ва вақтига, лаборатория анамнези, клиник ташхис, эпикриз).

  1. Мурдани сиртдан (макроскопик) куздан кечирилади:

  • ўлим белгиларига эътибор берилади

  • мурдани жинси тана тузилишининг хусусиятлари суяк скелетини холати, оғиз бушлиғи ва бошқалар.

  1. Тана бўшлиқларини ёриш ва ички органларни ёриш ва ички органларни текшириш:

  • мурда бошидан бошлаб ёрилади

  • органларни ўлчаш оғирлиги, шакли, консистенцияси, кесиб кўриш

  • жараёниал бўлса манзара батафсил баён этилади

  • ковак органлар кесиб (таркиби, ҳолати)

  • суяк бутунлиги, кўмик ўрганилади.

Чақалоқ бола мурдасини ёришнинг баъзи хусусиятлари.

Чақалоқ болаларни мурдасини ёриш тана бўшлиқларидан бошланади. Гўдакнинг мурдасини вазни, ўлчамлари. Бадан терисини ҳолатларига (асфиксия, анемия, индукцион тошмалар).

Туғруқ травмаси мумкинлигининг ҳисобга олиб бирор шикаст бор йўқлигини аниқлаш.

Умуртқа поғонаси, киндик қолдиғи кўздан кечириш (киндик ярасини битиши ва томирларига эътибор.

Мурдани ёриб текширишда ҳар сафар орган ва тўқималарни гистологик текширишдан ўтказиш.

Юқумли касалликлардан ўлган кишилар мурдасини ёриш хусусиятлари:


  • ташкилий

  • техникаси

  • аҳамияти жиҳатдан

Кўпинча фақат секция йўли билан тўғри аниқлаш мумкин:

  1. Ташкилий. Бинонинг ифлосланишига ва касал юқишига йўл қўйилмаслик

  • махсус мўлжалланган секцион залда (ўта юқумли касалликларда)

  • дезинфекцияловчи эритмалар (аппарат)

  1. Прозектор ва унинг ёрдамчилари махсус кийим кийишади

  • лаборатор анализ зарур ва шарт

  1. Техникаси. Ўлганлар жасаини ёришиш Абрикосов усули бўйича олиб боришади.

Тоун (ўлат) кўйдирги, манқа касаллигининг ўпка шаклида ўлган ёки шундай касаллиги бор деб гумон қилинган кишиларнинг мурдалари 1 типдаги алоҳида халатлар кийиб туриб ёришади.

Вабо, миелидоз, монқа ва чинчечакдан ўлган ёки шу касалликлардан вафот этган деб гумон қилинган кишиларнинг мурдалари тоунга қарши 2 типдаги корхона кийиб туриб ёрилади. Тоун, куйдирги касалликларининг ташхиси учун бу касалликлар бактериологик текширишлар йўли билан албатта тасдиқланган бўлиши керак. Куйдирги касаллигининг ташхиси беморнинг ҳаётлиги маҳалида бактериологик тасдиқланган бўлса – мурдаси ёрилмайди.

Мурдани ёриш протоколи

Протокол уч қисмдан иборат:



  1. Паспорт қисми:

  • касалхонага жойлаштирилган куни

  • касалхонага юборган муассасада қўйилган ташхис

  • касалхонага тушган маҳалидаги ташхис

  • клиник ташхис қисқа клиник маълумоти

  1. мурдани текширишда тўлдириладиган баённома:

  • макроскопик ўзгаришлар баён этилади

  • вақтинчалик ташхис

  • микроскопик текшириш натижалари

  1. Протоколни учинчи қисми:

  • якуний ташхис

  • патолого-анатомик ташхис таърифи

  • клинико-диагностик хатолар тахлили

  • ташхислардаги фарқларнинг сабаблари

  • клиник-патологоанатомик эпикриз. Ноаниқ ва мушкул холларда қўшимча текширишларининг натижалари чиққунча дастлабки ташхис қўйиб туришга лозим. Узил-кесил ташхис патологоанатомик текширувни тўлиқ ўтказилгандан кейин аутопсия баённомаси титул варағига ва касаллик тарихининг охирги варағига ёзилади.

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

Амалий қисм

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

1992 й «04» 11 №574 буйругига

№ 7 илова
ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА УЛГАНЛАР МУРДАСИНИ ЁРИШ ТАРТИБИ ТУГРИСИДА

Н И З О М


    1. Даволаш – профилактика муассасаларида ўлган кишиларнинг хаммаси, одатда, кариндош-уругларининг розилиги билан касади ёриб текшириб курилади, айни вактда бош врач ёзма равишда рухсат килган булса, бунда мурдани ёрмасдан туриб берилади.

    2. Куйидаги холларда мурдаларни ёриб текширмасдан туриб бериб юбориш катъиан такикланади:

2.1. Касал даволаш-профилактика муассасасига келганидан кейин камида бир неча-кундуз утмасдан туриб улиб колган, авайлаб улдирилганида шубха бўлган холда.

2.2. Суб-тиббий текшириш утказиш талаб килинадиган холларда.

2.3. Инфекцион касалликлар ва уларда гумон бўлган холларда.

2.4. Беморнинг тириклигида куйилган диагнози ноаниқ бўлган хамма холларда (беморнинг даволаш муассасасига келгандан бери канча муддат утганидан катъий назар).

2.5. Бемор диагностик текшириш, асбоб солиб текширишдан кейин, даво муолажалари утказилгандан кейин (операция, кон куйиш вактида ёки улардан кейин, дорилар дозаси ошириб юборгандан, дориларни кутара олмаслик натижасида буладиган реакциядан кейин ва хоказо) даволаш-профилактика муассасасида улиб колган холларда.

2.6. Бола улик туғилган, тугрукхоналарда чақалоқлар, кузи ёриган аёллар улиб колган холларда ва болалар уларга мулжалланган даволаш-профилактика муассасаларида нобуд бўлган холларга.

3. Даволаш-профилактика муассасаларининг маъмурияти юкорида айтиб утилган холларда улиб колган кишиларнинг мурдасини албатта ёриб текшириш учун жавобгардир.

4. Даволаш муассасасининг врачлари биологик улимни кайд килганларидан кейин мурдаларни хар кандай муддат ичида ёриб текшириб куришга рухсат этилади: мурда касалхонада ётгна картаси ёки катнаб даволанувчи беморнинг тиббий амбулатория картаси такдим килинганидан кейин ёриб текшириб курилади, бош врач ёки тиббий кисм буйича уринбосари мурда ёришга юборилаётганини ёзиб куйиши керак. Касалхонада ётган беморнинг тиббий картаси унга патологоанатомик диагноз ёзиб куйилганидан кейин мурда ёриб текширилган кундан бошлаб ҳисобланганда кечи билан 7 кун ичида касалхона архивига топширилади. Касалхона ёки патологоанатомик бўлинма раҳбариятининг махсус рухсати билангина картани бундан кура узокрок тутиб туриш мумкин.

5. Мурдаларни суд-тиббий экспертизага факат даволовчи муассаса бош врачининг буйруги билангина белгиланган тартибда берилади.

6. Касалхонада ўлган барча беморларнинг касаллик тарихи касалхона патологоанатомия бўлимига кечи билан эратсига эрталабки соат 10 гача берилади.

7. Одам механиқ шикастлар, захарланиш, бирор нарсадан бугилиб колиш, жуда юкори ёки паст харорат, электр таъсири туфайли, бода одириш (касалхонадан ташкари жойда) натижасида, зураки сабаблар билан ўлган булса, ёки шу сабабдан улиши мумкин деб гумон килинса, касалхонанинг бош врачи беморнинг даволаш муассасасида канча вакт бўлганидан катъий назар мурдаси суд-тиббий экспертизага ёриб текшириш учун белгиланган тартибда юборилади.

8. Касалхонада руй берган шу хилдаги хар бир холни бош (навбатчи врач прокуратура органлари ёки милицияга албатта хабар қилиши керак.

9. Мурдани ёриш пайтида 7 моддада курсатиб утилган улим сабабларидан бирортаси топилиб колса ёриш тухтатилади. Мурдани ёраётган врач жасадни, мурдани барча орган ва тукималарини суд-тиббий текширишдан утказиш учун саклаб колиш чораларини куради. Патологоанатомик текширишларнинг бажариб куйилган кисмига протокол тузилади, бу протоколнинг охирида суд-тиббий текшриш учун нима асос бўлганлиги курсатиб куйилади.

Тухтатиб куйилган хар бир патологоанатомик текшириш тўғрисида патологоанатом бош врач билан патологик бюро бошлигини дархол хабардор килади, булар прокуратура ёки район милиция бўлимига зудлик билан хабар беради ва прокурор ёки милиция органларининг фармойишини кутиб туради.

10. Даволаш суассасаларида ўлганларнинг мурдаси суд-тиббий экспертиза бўлими штатидаги ходимлар томонидан ёки тегишли органлар шу мақсад учун вакил килиб юборган бошқа шахслар томонидан патологоанатомик бўлим биносида ёриб текширилиши мумкин.

11. Мурдани ёриб текширилаётган вактда инфекцион касаллик биринчи марта топилганида ёки шу касаликка гумон туғилганида, эмлашга жавобан одатдан ташкари реакция бўлганида патологоанатом буни даволаш муассасасининг бош врачига, патологанатомик бюро бошлигига хабар қилиши ва касалхона кайси районда жойлашган булса уша район санэпидстанциясига шошилинч хабарнома юбориши шарт.

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

1992 й «04» 11 №574 буйругига

№ 8 илова


НОБУД БУЛГАН БОЛАЛАР МУРДАСИНИ ЁРИШ ТУГРИСИДА

Каталог: uum -> uum-patanatomy -> 3.amaliy-qism -> amaliy-mashgulotlar
3.amaliy-qism -> Болезни желудка и двенадцатиперстной кишки
3.amaliy-qism -> Лекция №21 Лектор: профессор Х. З. Турсунов болезни почек классификация
3.amaliy-qism -> Болезни почек. Тубулопатии
3.amaliy-qism -> Тема: ревматические болезни пороки сердца ташкентская Медицинская Академия
3.amaliy-qism -> Патогенез and mechanisms of the development local and general change? Local change at брюшном typhus
amaliy-mashgulotlar -> «кишечная инфекция»
amaliy-mashgulotlar -> Органопатология Қон яратувчи ва лимфоид система касалликлари


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©stom.tilimen.org 2023
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет