1. Марказий Америка (Гаити ороллари) ахолисидан Европага захмнинг таркалиши



Дата25.06.2017
өлшемі445 b.
#14998





1. Марказий Америка (Гаити ороллари) ахолисидан Европага захмнинг таркалиши.

  • 1. Марказий Америка (Гаити ороллари) ахолисидан Европага захмнинг таркалиши.

  • 2. Африка китъасидаги фрамбезия, пинта ва беджел касалликлари кузгатувчиларининг мутацияси натижасида хосил булган спирохиталарнинг дунёда таркалиши

  • 3. Утмиш назарияси



Окиш спирохета ёки трепонема

  • Окиш спирохета ёки трепонема

  • 1905 йил 3 март куни немис олимлари Гоффман ва Шаудинлар ихтиро этганлар

  • Окиш трепонемани оптик микроскоп остида курганимизда спиралсимон шаклга эга булиб, узунлиги 7-9 мкм, эни эса 0,2-0,5 мкм га тенг ва 5 хил куринишли харакат содир этади.



Окиш спирохета 5 хилда харакат килади

  • Окиш спирохета 5 хилда харакат килади

  • - Илгариланма

  • - Маятниксимон

  • - Ўз ўки атрофида

  • - Букилувчи

  • Пармасимон

  • Сапрофит спирохеталар

  • - Огиз бўшлиги спирохетаси

  • - Тиш

  • - Ичак

  • - Елгон



Окиш трепонема анаэроб мухитда яхши ривожланади.

  • Окиш трепонема анаэроб мухитда яхши ривожланади.

  • У куритишга чидамсиз, лекин нам мухитда узок яшайди, +60 С да 15 минут да халок булади. +100 С да уша захоти халок булади.

  • Паст хароратда узок сакланади, медицина спирти, сулеманинг 1: 1000 нисбатли эритмаси окиш спирохитни тезда халок этади.

  • Электрон микроскопи билан текширганда окиш спирохита ташкаридан 3 та кават парда билан копланган.

  • Пардалар остда ипчалар—фибриллалар, цитоплазматик кобик жойлашган.

  • Цитоплазматик кобик хам 3та каватдан иборат булиб, оксил хосил килишда, ядро вакуоласи хамда мезосомалар синтезида иштирок этади.

  • Окиш спирохита кундалангига булиниш йули билан купаяди.

  • Нокулай шароитда «циста» ёки «L» формага утиб кейинчалик узининг хаёт фаолиятини саклаб колади.



Захм билан зарарланишнинг шарт ва йўллари

  • Захм билан зарарланишнинг шарт ва йўллари

    • Вирулентли окиш спирохетанинг бўлиши
    • Бутунлиги бузилган тери ва шиллик пардаларнинг бўлиши
    • Одам организми иммунитетининг пасайиши
  • Йўллари

  • Энг кўп таркаладиган йўли жинсий алока пайтида

  • Касалнинг чикиндилари билан ифлосланган буюмлар оркали юкиши мумкин

  • Касб-кор муносабати билан захм кам бўлсада учраб туради(жаррох, акушер гинеколог , стаматолог, кулок тамок ва бурун мутахасислари)

  • Бемор хомиладор онадан хомилага ўтиши туфайли

  • Кон куйилганда (агар донор захм билан огриган бўлса)



Инкубацион даврдан сўнг захмнинг қуйидаги даврлари кузатилади:

  • Инкубацион даврдан сўнг захмнинг қуйидаги даврлари кузатилади:

  • Бирламчи серонегатив захм.

  • Бирламчи серопозитив захм.

  • Бирламчи яширин захм.

  • Иккиламчи янги захм.

  • Иккиламчи рецидив (даволанмаган) захм.

  • Иккиламчи рецидив (даволанган) захм.

  • Иккиламчи яширин захм, бунда серологик реакциялар ва қавс ичида биринчи қўйилган диагноз кўрсатилади.

  • Серорецидив захм, яъни «иккиламчи яширин захм, серологик рецидив» деб талқин қилинади.

  • Яширин серорезистент захм.

  • Яширин серофиксацияланган захм, яъни серорезистент захмни қўшимча даволаш воситалари (носпецифик даволаш усуллари) билан даволангандан сўнг серологик реакциялар мусбат бўлиб қолади.

  • Учламчи фаол захм.

  • Учламчи яширин захм.

  • Эрта яширин захм — яъни клиник кечиши ассимптом, серологик реакциялар эса мусбат бўлган ва зарарланганлигига 2 йил бўлмаган захм.

  • Кечки яширин захм, яъни клиник кечиши бўйича ассимптом, лекин серологик реакциялар эса мусбат ва зарарлан-ганига 2 йилдан ортиқ вақт ўтган захм.

  • Аниқланмаган яширин захм — серологик реакциялари мусбат, лекин зарарланган вақти аниқ бўлмаган захм.

  • Эрта туғма захм. Бу кўкрак ёшидаги (1 ёшгача бўлган чақалоқларда) ва кичик ёшдаги болалар туғма захмини (1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларда) ўз ичига олади.

  • Кечки туғма захм.

  • Туғма яширин захм.

  • Асаб тизимининг эрта захми — захм инфекциясининг 5 йилгача бўлган муддатда асаб тизимини зарарлаши.

  • Асаб тизимининг кечки захми, бунда асаб тизимининг зарарланиши, одатда касаллик юққанидан 5 йил кейин пайдо бўлади.

  • Орқа мия сўхтаси.

  • Прогрессив фалаж.

  • Виссерал захм, бунда ички аъзоларнинг зарарланганлиги кўрсатилади.





Бирламчи захм (Syphilis primaria )

  • Бирламчи захм (Syphilis primaria )

  • каттик яра юзага келган вактдан

  • то терида тошмалар пайдо бўлгунга кадар давр

  • Бирламчи серонегатив захм

  • (RW-) 3-4 хафта

  • Бирламчи серопозитив захм

  • (RW+) 5-8 хафта

  • Бирламчи яширин захм



Каттик яра

  • Каттик яра

  • (Бирламчи сифилома, бирламчи аффект, бирламчи склероз, ulсus durum)

  • Бирламчи захмга диагноз кўйиш учун бир неча далиллар бўлиши лозим:

  • Венерологик анамнез

  • Беморнинг шикояти

  • Каттик шанкрга хос клиник белгилар

  • Окиш трепонеманинг шанкрдан топилиши

  • Регионар лимфа тугунининг катталашиши

  • Регионар лимфангит

  • Серологик реакциялар натижаси



Оқиш трепонема терига ёки шиллиқ қаватларга киргач, у ерда захмнинг бирламчи аффект белгилари (қаттиқ шанкр) пайдо бўлиб, у то иккиламчи даврга хос белгилари билан алмашгунга қадар бўлган муддат захмнинг бирламчи даври деб аталади. Бирламчи давр бемор қонидаги Вассерман ва чўкма реакцияларнинг натижаларига қараб, серонегатив ва серопозитив даврларга бўлинади. Захмнинг классик кечишида бирламчи захм ўртача 6—8 ҳафта давом этади.

  • Оқиш трепонема терига ёки шиллиқ қаватларга киргач, у ерда захмнинг бирламчи аффект белгилари (қаттиқ шанкр) пайдо бўлиб, у то иккиламчи даврга хос белгилари билан алмашгунга қадар бўлган муддат захмнинг бирламчи даври деб аталади. Бирламчи давр бемор қонидаги Вассерман ва чўкма реакцияларнинг натижаларига қараб, серонегатив ва серопозитив даврларга бўлинади. Захмнинг классик кечишида бирламчи захм ўртача 6—8 ҳафта давом этади.

  • Захмнинг бирламчи фаол даври оқиш трепонема тушган терида қаттиқ шанкр, регионар лимфаденит, баъзан лимфангит ҳосил бўлиши билан ифодаланади.



Қаттиқ шанкр (улкус дурум) ёки бирламчи сифилома оқиш трепонема кирган тери ва шиллиқ қаватларда чегараланган инфилтратлар ҳосил бўлиши билан бошланади. Кейинчалик инфилтратнинг юза қисми некрозга учраб, эрозия ёки яра вужудга келади. Қаттиқ шанкрнинг жойлашган ўрнига қараб, захм инфекциясининг юқиш йўли ҳақида бир фикрга келиш мумкин. Қаттиқ шанкр кўпинча жинсий аъзоларда (жинсий олат бошчаси, препуциал халтача, анус, катта ва кичик жинсий уятли лаблар, бачадоннинг бўйин қисмида) бўлади ва бу касалликнинг жинсий йўл билан юққанини кўрсатади. Баъзан қаттиқ шанкрни оёқ, қорин ва бошқа соҳаларда учратиш мумкин. Қаттиқ шанкр бадан териси ёки шиллиқ қаватларнинг ҳар қандай жойида, кўпинча лаб, тил, кўкрак ва бодомча безларида жойлашади ва бу касалликнинг ножинсий йўл билан ўтганини билдиради.

  • Қаттиқ шанкр (улкус дурум) ёки бирламчи сифилома оқиш трепонема кирган тери ва шиллиқ қаватларда чегараланган инфилтратлар ҳосил бўлиши билан бошланади. Кейинчалик инфилтратнинг юза қисми некрозга учраб, эрозия ёки яра вужудга келади. Қаттиқ шанкрнинг жойлашган ўрнига қараб, захм инфекциясининг юқиш йўли ҳақида бир фикрга келиш мумкин. Қаттиқ шанкр кўпинча жинсий аъзоларда (жинсий олат бошчаси, препуциал халтача, анус, катта ва кичик жинсий уятли лаблар, бачадоннинг бўйин қисмида) бўлади ва бу касалликнинг жинсий йўл билан юққанини кўрсатади. Баъзан қаттиқ шанкрни оёқ, қорин ва бошқа соҳаларда учратиш мумкин. Қаттиқ шанкр бадан териси ёки шиллиқ қаватларнинг ҳар қандай жойида, кўпинча лаб, тил, кўкрак ва бодомча безларида жойлашади ва бу касалликнинг ножинсий йўл билан ўтганини билдиради.



Одатда, қаттиқ шанкр овал ёки юмалоқ, атроф теридан аниқ чегараланган, қаттиқлиги жимжилоқ тирноғдай келадиган эрозиядир. Эрозияларнинг ранги қизил, четлари текис, юлинмаган ва бироз кўтарилган бўлиб, тубига томон нишаб бўлиб боради (лиқобча шаклини эслатади). Яранинг юзи текис, силлиқ, гўшт рангида бўлади, унинг маркази гоҳо сарғиш ёғ ғубори билан қопланадиган бўлиши мумкин. Эрозиялардан бироз сероз суюқлик чиқиб, шанкрга ялтироқ, «лакланган» кўриниш беради. Қаттиқ шанкрнинг характерли белгиларидан бири — қаттиқ консистенцияли инфилтратга эга эканлигидир. Бармоқлар билан палпация қилганда, эрозия остидаги қаттиқ инфилтратни аниқлаш мумкин. Ярали қаттиқ шанкрнинг чекка қисми тубидан кўра баландроқ бўлиб, тагидаги қаттиқ инфилтрат қўлга яхши уннайди. Эрозияли шанкрлар эпителизация йўли билан тузалса, ярали шанкр битгандан сўнг чандиқ қолдиради. Бирламчи сифилома субъектив белгиларсиз, баъзан эса сезиларсиз оғриқ билан кечади.

  • Одатда, қаттиқ шанкр овал ёки юмалоқ, атроф теридан аниқ чегараланган, қаттиқлиги жимжилоқ тирноғдай келадиган эрозиядир. Эрозияларнинг ранги қизил, четлари текис, юлинмаган ва бироз кўтарилган бўлиб, тубига томон нишаб бўлиб боради (лиқобча шаклини эслатади). Яранинг юзи текис, силлиқ, гўшт рангида бўлади, унинг маркази гоҳо сарғиш ёғ ғубори билан қопланадиган бўлиши мумкин. Эрозиялардан бироз сероз суюқлик чиқиб, шанкрга ялтироқ, «лакланган» кўриниш беради. Қаттиқ шанкрнинг характерли белгиларидан бири — қаттиқ консистенцияли инфилтратга эга эканлигидир. Бармоқлар билан палпация қилганда, эрозия остидаги қаттиқ инфилтратни аниқлаш мумкин. Ярали қаттиқ шанкрнинг чекка қисми тубидан кўра баландроқ бўлиб, тагидаги қаттиқ инфилтрат қўлга яхши уннайди. Эрозияли шанкрлар эпителизация йўли билан тузалса, ярали шанкр битгандан сўнг чандиқ қолдиради. Бирламчи сифилома субъектив белгиларсиз, баъзан эса сезиларсиз оғриқ билан кечади.



Сўнгги йилларда қаттиқ шанкрнинг клиник кўринишида маълум бир ўзгаришлар рўй берди. Илгари захм билан оғриган беморларнинг 80—90 % ида ягона (битта) шанкр учраган бўлса, ҳозир икки ва ундан ортиқ шанкрлар борлиги кузатилмоқда. Шу билан бирга ярали шанкрлар ва уларнинг пиоген инфекцияси билан асоратланиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб турибди. Қаттиқ шанкрнинг аногенитал соҳаларда учраши кўпроқ кузатилмоқда. Қаттиқ шанкрни оғиз бўшлиғида кузатилиши кўпроқ аёлларда кузатилса, унинг анус атрофида жойлашиши эса эркакларга хос; бирламчи сифиломанинг шу соҳаларда учраши жинсий алоқанинг номақбул кўринишлари мавжудлигидан дарак беради.

  • Сўнгги йилларда қаттиқ шанкрнинг клиник кўринишида маълум бир ўзгаришлар рўй берди. Илгари захм билан оғриган беморларнинг 80—90 % ида ягона (битта) шанкр учраган бўлса, ҳозир икки ва ундан ортиқ шанкрлар борлиги кузатилмоқда. Шу билан бирга ярали шанкрлар ва уларнинг пиоген инфекцияси билан асоратланиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб турибди. Қаттиқ шанкрнинг аногенитал соҳаларда учраши кўпроқ кузатилмоқда. Қаттиқ шанкрни оғиз бўшлиғида кузатилиши кўпроқ аёлларда кузатилса, унинг анус атрофида жойлашиши эса эркакларга хос; бирламчи сифиломанинг шу соҳаларда учраши жинсий алоқанинг номақбул кўринишлари мавжудлигидан дарак беради.



Атипик каттик шанкрлар

  • Атипик каттик шанкрлар

  • Атипик каттик шанкрлар жуда кам кузатилишига карамай, тиббиет ахлини жуда зийрак бўлишини талаб килади.

  • Атипик каттик шанкрлар 3 хил бўлади:

  • Индуратив шиш

  • Хасмол каттик шанкр

  • Бодомча безларида учрайдиган каттик шанкр



Атипик шанкрлар. Қаттиқ шанкрлар қуйидаги атипик кўринишларда учрайди: индуратив шиш, амигдалит-шанкр, панариций-шанкр.

  • Атипик шанкрлар. Қаттиқ шанкрлар қуйидаги атипик кўринишларда учрайди: индуратив шиш, амигдалит-шанкр, панариций-шанкр.

  • Индуратив шиш кўпинча катта ва кичик уятли лабларда, эркакларнинг мояк халтачасида ва олат бошчасининг чекка қисмида пайдо бўлади ва оғриқсиз кечади. Жинсий аъзолар тўқимаси шишган ва қаттиқлашган бўлади, босиб кўрилса, бармоқ изи қолмайди.



Амигдалит-шанкрда бодомча бези бир томонлама катталашади, бироз шишади, қизаради, қаттиқлашади, аммо оғримайди, яра ва эрозиялар баъзан кўринмайди. Беморнинг иссиғи чиқмайди, овқатланган вақтида оғримайди ва бемалол ютинаверади. Аммо ўша томондаги бўйин ва жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Беморнинг умумий аҳволи ўзгармайди.

  • Амигдалит-шанкрда бодомча бези бир томонлама катталашади, бироз шишади, қизаради, қаттиқлашади, аммо оғримайди, яра ва эрозиялар баъзан кўринмайди. Беморнинг иссиғи чиқмайди, овқатланган вақтида оғримайди ва бемалол ютинаверади. Аммо ўша томондаги бўйин ва жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Беморнинг умумий аҳволи ўзгармайди.

  • Панариций-шанкр кўпинча тиббиёт ходимлари (хирург,гинеколог, стамотолог ва лаборантлар) нинг кўрсаткич бармоғида учрайди. Бунда бармоқ катталашади, гунгурт-кўкиш рангга киради, четлари нотекис, шакли эса нотўғри бўлади, у оғрийди; тирсак лимфа тугунлари катталашади. Касалликнинг клиник кечиши стрептококкли панарицийни эслатади. Лекин қаттиқ инфилтрат, регионар склероденитларнинг кузатилиши ва ўткир яллиғланиш эритемасининг йўқлиги панариций-шанкр учун хосдир.



Каттик яранинг асоратлари

    • Каттик яранинг асоратлари
      • Баланит
      • Баланопостит
      • Фимоз
      • Парафимоз
      • Каттик шанкрнинг гангренаси
      • Кизил фагединизм


Шанкрнинг асоратланиши. Қаттиқ шанкрнинг иккиламчи инфекция билан асоратланиши ва ўз вақтида тегишли даволаш ишлари олиб борилмаганлиги натижасида эрозив баланопостит, фимоз, парафимоз, гангрена, фагеденизм каби асоратлар вужудга келади .

  • Шанкрнинг асоратланиши. Қаттиқ шанкрнинг иккиламчи инфекция билан асоратланиши ва ўз вақтида тегишли даволаш ишлари олиб борилмаганлиги натижасида эрозив баланопостит, фимоз, парафимоз, гангрена, фагеденизм каби асоратлар вужудга келади .

  • Эрозив баланопастит — қаттиқ шанкрнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири. Препуциал халтачада етарли намлик, бир хил ҳарорат ва озиқланиш учун қулай муҳитнинг пайдо бўлиши микроорганизмларнинг тез муддат ичида кўпайишига олиб келади. Қаттиқ шанкр атрофида шиш, эритема, эрозиялар ҳосил бўлади ва натижада уларнинг усти сероз-йирингли экссудат билан қопланади. Бундай манзара қаттиқ шанкрнинг классик клиник кечишини ўзгартириб юборади .

  • Лимфатик томирларга бой бўлган препуциал халтачада бироз яллиғланиш жараёнининг ривожланиши фимозни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Бунда олат бошчасининг чекка кертмаги катталашади, эластиклигини йўқотади ва препуциал халтача жинсий олат бошчасини чиқаришга халақит беради.



Препуциал халтача ичидаги мацерация олат бошчасида кат­та эрозиялар ҳосил қилади; торайган препуциал халтача тешигидан экссудат оқиши кузатилади. Регионар лимфатик тугунларни пайпаслаганда оғрийди ва ҳаракатчанлиги камаяди.

  • Препуциал халтача ичидаги мацерация олат бошчасида кат­та эрозиялар ҳосил қилади; торайган препуциал халтача тешигидан экссудат оқиши кузатилади. Регионар лимфатик тугунларни пайпаслаганда оғрийди ва ҳаракатчанлиги камаяди.

  • Препуциал халтачанинг шиши ва инфилтрация натижасида препуциал халта олат бошчасини сиқиб қўяди. Натижада қон ва лимфа айланиши бузилиб, олат бошчаси ва препуциал халта­чанинг тўқимаси некрозга учраши мумкин. Бу парафимоз деб аталади.



Гангрена ва фагеденизм қаттиқ шанкр асоратининг энг оғир кўриниши бўлиб, у камқувват ва ичкилик ичадиган кишиларда учрайди. Бунда фузоспириллёз инфекцияси қўшилиши касалликнинг тез ривожланишига олиб келади. Қаттиқ шанкр юзасида кир — қора ёки қалин қора рангли чирик (гангрена) пайдо бўлади ва у кўчганида геморрагик-йирингли, ярали дефект вужудга келади. Дефект аста-секин грануляцион тўқима билан қопланиб, ўзидан сўнг чандиқ қолдиради. Агар гангренали шанкрдаги яллиғланиш жараёни атрофга ва ичкарига тарқалса, уни фагеденизм деб аталади. Бунда бемор титраб-қақшайди, иссиғи кўтарилади, боши оғрийди, заҳарланиш аломатлари кузатилади; тўқималарнинг кучли парчаланиши катта ва чуқур яралар ҳосил бўлишига ҳамда қон оқишига олиб келади.

  • Гангрена ва фагеденизм қаттиқ шанкр асоратининг энг оғир кўриниши бўлиб, у камқувват ва ичкилик ичадиган кишиларда учрайди. Бунда фузоспириллёз инфекцияси қўшилиши касалликнинг тез ривожланишига олиб келади. Қаттиқ шанкр юзасида кир — қора ёки қалин қора рангли чирик (гангрена) пайдо бўлади ва у кўчганида геморрагик-йирингли, ярали дефект вужудга келади. Дефект аста-секин грануляцион тўқима билан қопланиб, ўзидан сўнг чандиқ қолдиради. Агар гангренали шанкрдаги яллиғланиш жараёни атрофга ва ичкарига тарқалса, уни фагеденизм деб аталади. Бунда бемор титраб-қақшайди, иссиғи кўтарилади, боши оғрийди, заҳарланиш аломатлари кузатилади; тўқималарнинг кучли парчаланиши катта ва чуқур яралар ҳосил бўлишига ҳамда қон оқишига олиб келади.



Регионар склераденит

  • Регионар склераденит

  • Каттик яра пайдо бўлгандан сўнг 1 хафтада лимфа тугунлар катталашади

  • Регионар склероденит бирламчи захмнинг иккинчи асосий белгиси, у қаттиқ шанкр пайдо бўлгандан 5—7 кун ўтиб ривожланади. Агар қаттиқ шанкр ташқи жинсий аъзоларда жойлашса, у ҳолда чов соҳасидаги лимфатик тугунлар катталашади. Агар у бачадон бўйнида ёки тўғри ичак сфинктеридан юқорида жойлашса, у ҳолда кичик чаноқдаги лимфа тугунлар катталашади. Жағ ва даҳан остидаги лимфа тугунларнинг катталашиши қаттиқ шанкрнинг лаб ёки оғиз бўшлиғида жойлашганлигида кузатилади. Лимфа тугунларнинг ловиядек катталашиши, қаттиқ эластик консистенцияга эга бўлиши, пайпаслаб кўрилганда уларнинг ҳаракатчанлиги, бир-бири ва тери билан бирлашмаганлиги ҳамда оғримаслиги регионар склероденит учун характерлидир.

  • Рикорнинг ёзишича: «склероденит қаттиқ шанкрга йўлдош, у билан доимо бирга учрайди, шанкр кетидан изма-из боради, бубонсиз қаттиқ шанкр учрамайди».



Киесий таккослаш

  • Киесий таккослаш

    • Юмшок шанкр
    • Жинсий органлар оддий учиги
    • Кутир эктемаси
    • Люпщица-Чапина касаллиги
    • Шанкрга ўхшаш пиодермия
    • Саратон яраси








Достарыңызбен бөлісу:




©stom.tilimen.org 2022
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет